Get Mystery Box with random crypto!

ССВ матбуот котиби| Эмланиш – соғлик кафолати!

Telegram kanalining logotibi ssvmatbuotkotibi — ССВ матбуот котиби| Эмланиш – соғлик кафолати!
Kanaldagi mavzular:
Onlayn
Kanal manzili: @ssvmatbuotkotibi
Toifalar: Sogʻlom
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 35.37K
Kanalning ta’rifi

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот ва ПР хизмати раҳбари Фурқат Санаевнинг телеграм канали
Twitter: twitter.com/furqatsanayev
Facebook: facebook.com/furqatsanaev/
Вазирлик телеграм канали - @ssvuz

Ratings & Reviews

2.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 8

2023-07-21 15:53:08
Бугун кутилмаганда Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов Тошкент педиатрия тиббиёт институти клиникасига борди.

Вазир ушбу муассасада бир неча йилдан буён ҳалол меҳнати орқали халқимиз эътирофига сазовор бўлиб келаётган шифокор Жамшид Саидов қабулига бориб, бемор болажонларнинг ота-оналари билан дилдан суҳбатлашди.

Шунингдек, ушбу шифокорга “Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш аълочиси” кўкрак нишони топширилди.

ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган юқоридаги видеолавҳа орқали шу ҳақда батафсил танишишингиз мумкин.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz|@ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
10.7K views12:53
Ochish/sharhlash
2023-07-21 14:58:36 Минздрав: Siemens Healthineers поставит передовое медицинское оборудование для лечебно-профилактических учреждений нашей страны

Прошедший в мае этого года в Самарканде Узбекско-германский международный медицинский форум открыл новые перспективы для дальнейшего развития двустороннего сотрудничества в сфере здравоохранения.

На форуме наряду со многими немецкими предприятиями, клиниками и высшими медицинскими учебными заведениями была достигнута предварительная договоренность и со всемирно известной компанией Siemens Healthineers о поставке необходимого медицинского оборудования для клиник нашей страны.

Спустя короткое время начался диалог по реализации данной договоренности. Так, министр здравоохранения Амрилло Иноятов провел встречу с представителями делегации во главе с вице-президентом этой компании Бернтом Бибером.

Следует отметить, что компания Siemens Healthineers, имеющая более чем 125-летний опыт, является одним из лидеров в мире по поставке медицинского оборудования и внедрению цифровых технологий.

Как отметил министр, сегодня система здравоохранения Узбекистана полностью трансформируется. При этом одним из ключевых направлений в данном процессе является повышение качества медицинского обслуживания населения путем оснащения современным медицинским оборудованием не только государственных лечебно-профилактических учреждений, но и действующих в нашей стране свыше 8 тысяч частных клиник, подготовки квалифицированных специалистов сферы.

На встрече также было подчеркнуто, что Узбекистан обладает достаточным потенциалом и возможностями для того, чтобы стать крупным медицинским хабом в Центральной Азии.

В свою очередь, немецкие гости отметили ускоренное развитие узбекской медицины и выразили готовность к долгосрочному сотрудничеству с Министерством здравоохранения.

В ходе диалога достигнута договоренность о поставке необходимого медицинского оборудования в государственные и частные медицинские учреждения нашей страны, создании сервисных центров по его обслуживанию, совместной подготовке специалистов, внедрении инновационных технологий в сферу медицины.

По итогам встречи между Министерством здравоохранения и компанией Siemens Healthineers подписан меморандум о взаимопонимании.

Пресс-служба
Министерства здравоохранения.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
6.9K views11:58
Ochish/sharhlash
2023-07-21 13:04:29 ССВ: 30 ёшгача докторлик диссертациясини ҳимоя қилган ёш тиббиёт олимларига 50 миллион сўмдан пул мукофоти ажратилди

Илм-фан ютуқлари ҳар бир соҳа учун муҳим. Айниқса, соғлиқни сақлаш тизимида бунга эҳтиёж жуда катта. Негаки, тиббиёт бўйича ихтиро ва кашфиётлар инсонлар ҳаётини асраб қолиш, умрини узайтириш ва саломатлигини тиклашга хизмат қилиши билан аҳамиятли.

Шу боис Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов бу йўналишдаги ишларни янги босқичга олиб чиқиш ва соҳа олимларини янада қўллаб-қувватлаш мақсадида тизимда 30 ёшгача докторлик диссертациясини ҳимоя қилган халқаро талабларга мос, рақобатдош ёш тиббиёт олимларини тақдирлашга қарор қилди.

Улар қуйидагилар:

Муминов Даврон Кадирович — 1990 йилда туғилган. 2014 йили Тошкент тиббиёт академиясининг бакалавриат, 2017 йили Тошкент педиатрия тиббиёт институтининг магистратура йўналишини тамомлаган. 2020 йилда тиббиёт фанлари бўйича номзодлик (PhD) ва 2021 йилда докторлик (DSc) диссертациясини ҳимоя қилган. Айни пайтда Тошкент педиатрия тиббиёт институтида доцент лавозимида фаолият юритмоқда.

Рашидов Рустам Абдурасул ўғли — 1992 йилда туғилган. 2014 йили Тошкент тиббиёт академиясини бакалавриат, 2017 йили магистратура йўналиши бўйича тамомлаган. 2018-2021 йиллар давомида “Эл-юрт умиди” жамғармаси стипендианти сифатида дунёдаги ТОП 100 талик рўйхатга кирган Жанубий Кореянинг Ёнсей университетида профессор Lee Jae Hoon раҳбарлигида PhD дастури бўйича таълим олиб қайтган.

Президентимизнинг тегишли Фармонига мувофиқ, ТОП 100 талик рўйхатдан жой олган нуфузли халқаро таълим муассасасини битирганлиги инобатга олиниб, PhD дипломи Фан доктори дипломига нострификация қилинган. Р.Рашидов ҳозирги кунда Тошкент давлат стоматология институти доценти лавозимида фаолият юритмоқда.

Хабилов Беҳзод Нигмон ўғли — 1993 йилда туғилган. 2016 йили стоматология йўналиши бўйича бакалавриат, 2018 йилда Тошкент давлат стоматология институтини магистратура йўналиши бўйича тамомлаган. 2020 йили тиббиёт фанлари бўйича номзодлик (PhD) ва 2022 йилда докторлик (DSc) диссертациясини ҳимоя қилган. Айни кунда Тошкент давлат стоматология институти Стоматология ва юз жарроҳлиги илмий-амалий маркази директорининг ўринбосари лавозимида фаолият юритмоқда.

Тожиев Феруз Ибодуллаевич — 1992 йили туғилган. 2015 йилда стоматология йўналишида бакалавриат, 2017 йилда болалар стоматологияси йўналишида клиник ординатурани тамомлаган. 2021 йил тиббиёт фанлари бўйича номзодлик (PhD) ҳамда 2023 йилда докторлик (DSc) диссертациясини ҳимоя қилган. Ҳозир Тошкент давлат стоматология институтида доцент лавозимида фаолият юритмоқда.

Вазир тизим фаоллари иштирокида ўтган йиғилишда ушбу олимлар илмий фаолиятини эътироф этиб, уларнинг ҳар бирига 50 миллион сўмдан пул мукофоти ажратилишини маълум қилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
7.8K viewsedited  10:04
Ochish/sharhlash
2023-07-21 09:59:45ССВ: “Siemens Healthineers” компанияси юртимиздаги даволаш-профилактика муассасаларига энг илғор тиббиёт ускуналарини етказиб беради

Шу йил май ойида Самарқандда ўтказилган Ўзбекистон — Германия халқаро тиббиёт форуми соғлиқни сақлаш соҳасидаги икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш учун янги имкониятлар эшигини очди.

Анжуманда кўплаб немис корхона, клиника ва тиббиёт олий ўқув юртлари қаторида дунёга машҳур “Siemens Healthineers” компанияси билан ҳам мамлакатимиз шифохоналарига зарур тиббий асбоб-ускуналар етказиб бериш бўйича дастлабки келишувга эришилган эди.

Орадан қисқа вақт ўтиб, ана шу келишув ижроси юзасидан мулоқот бошланди: Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов ушбу компаниянинг вице-президенти Бернт Бибер бошчилигидаги делегация вакиллари билан учрашув ўтказди.

Таъкидлаш жоизки, 125 йилдан зиёд тажрибага эга “Siemens Healthineers” компанияси тиббиёт соҳасида рақамли технологияларни жорий этиш ва тиббий асбоб-ускуналарни етказиб бериш бўйича дунёда етакчилардан ҳисобланади.

Вазир мулоқотда қайд этганидек, бугун Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизими тўлиқ трансформация қилинмоқда. Бу жараёнда юртимиздаги давлат даволаш-профилактика муассасалари қатори, 8 мингдан зиёд хусусий шифохоналарни замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш, соҳа учун малакали мутахассислар тайёрлаш ва бу орқали аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифатини ошириш устувор йўналишлар сифатида белгиланган.

Шунингдек, учрашувда Ўзбекистонни Марказий Осиёдаги тиббиёт ва тиббий таълим хабига айлантириш учун етарлича имконият ва салоҳият мавжудлиги таъкидланди.

Ўз навбатида, германиялик меҳмонлар ўзбек тиббиёти жадал суръатларда тараққий этаётганини эътироф этиб, Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан узоқ муддатли ҳамкорлик қилишга тайёр эканлигини маълум қилди.

Мулоқот давомида мамлакатимиздаги давлат ва хусусий тиббиёт муассасаларига зарур тиббий асбоб-ускуналарни етказиб бериш, уларга хизмат кўрсатишга мўлжалланган сервис-марказлар ташкил этиш ва мутахассислар тайёрлаш, соҳага энг сўнгги русумдаги инновацион технологияларни жорий этишга келишиб олинди.

Якунда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва “Siemens Healthineers” компанияси ўртасида меморандум имзоланди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
6.3K views06:59
Ochish/sharhlash
2023-07-21 08:14:09Мутахассис: Танадаги тошмалар кўп шаклли эритема аломати бўлиши мумкин!

Илмира Разикова,
Республика илмий ихтисослаштирилган аллергология маркази директори:

— Теридаги қизариш ва тошмалар тез-тез кузатиладиган ҳолат ва бунинг ўзига хос сабаблари бор. Масалан, айрим юқумли касалликлар, дерматологик муаммолар, интоксикация, қон айланишининг бузилиши шундай белиглар билан намоён бўлиши мумкин.

Танадаги тошмалар — кўп шаклли эритема хасталигига ҳам хос ташқи аломат. Бу дард аллергик хусусиятга эга бўлиб, кўпроқ баҳор ва куз мавсумида кучайишга мойил. Ундан азият чекувчи қатлам — асосан ўрта ёшли беморлар.

Касалликни келтириб чиқарувчи сабаблар турлича. Статистик таҳлиллар кўп шаклли эритемага чалинганларнинг тахминан 70 фоизи сурункали юқумли касалликлар, хусусан, синусит, сурункали тонзиллит, ўрта отит, пульпит ёки пиелонефритга мойиллигини тасдиқлайди.

Бундай беморларда хасталик кучайиши даврида Т-ҳужайра иммунитетининг пасайиши аниқланади.

Хасталикнинг иккита асосий тури мавжуд. Энг кўп тарқалгани — юқумли-аллергик кўп шаклли эритема. У организмдаги инфекциянинг сурункали ўчоғига нисбатан аллергик реакция натижасида юзага келади.

Мазкур хасталикнинг ривожланиши ёки авж олишида биргина сурункали инфекция ўчоғининг ўзи етарли эмас. Бунинг учун қўзғатувчи омилларнинг маълум комбинацияси зарур. Масалан:

иммунитет танқислиги;
гипотермия, яъни совқотиш;
ультрабинафша нурланиш;
баъзи озиқ-овқат консервантлари (бензоатлар, формальдегид ва бошқалар);
психо-эмоционал стресс;
овқат ҳазм қилиш тизими патологияси (сурункали гастрит, дисбактериоз);
аутоиммун касалликлар ва онкопатология;
ЎРВИ, тонзиллит ва бошқа касалликлар.

Кўп шаклли эритеманинг токсик-аллергик тури эса одатда амидопирин, барбитуратлар, сульфаниламидлар ва тетрациклинлар гуруҳига мансуб баъзи дорилар таъсирида ривожланади.

Умумий ҳолсизлик, иситма, мушаклар оғриғи ва артралгия кўп шаклли эритеманинг илк аломатлари ҳисобланади. Сўнг икки кун ичида тери ва шиллиқ қаватда қизил-пушти рангдаги тошмалар пайдо бўлади.

Ушбу папулалар тезда катталашиб, диаметри 2-3 сантиметрга етади. Тошмалар ўртасида ва баъзи ҳолларда терининг соғлом қисмларида ҳам пуфакчалар пайдо бўлиши мумкин.

Эритема доғлари асосан қўл ва оёқларнинг орқа қисми, тиззалар, тирсак соҳасида юзага келади. Айрим вазиятларда оғиз бўшлиғининг шиллиқ қавати ва лабларнинг шикастланишига ҳам олиб келади.

Касалликнинг токсик-аллергик шакли эса дастлабки умумий ҳолсизлик ва оғриқлар билан бошланиб, тошмалар дарҳол пайдо бўлади.

(Давоми бор!)

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
6.9K views05:14
Ochish/sharhlash
2023-06-13 17:12:23
Ўзбекистон – Россия халқаро тиббиёт форуми Республика кўз касалликлари клиник шифохонаси учун қандай аҳамият касб этди?

Санкт-Петербурглик малакали лазер хирурги Тошкентга нима учун келган?

Юртимизда лазер технологиялари орқали ўтказиладиган офтальмологик амалиётларнинг истиқболи қандай?

Шу каби саволларга ССВ Матбуот хизматининг юқоридаги видеолавҳаси орқали жавоб оласиз.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
2.3K views14:12
Ochish/sharhlash
2023-06-13 14:46:02ССВ: Юртимизда робот-хирург ёрдамида бажарилаётган операциялар АҚШ тажрибаси асосида оммалаштирилади

Ҳозир дунё бўйича мураккаб онкологик касалликларни даволашда фойдаланилаётган робот-хирурглар сони 5 мингтага етган. Шундан қарийб ярми — 2 470 таси АҚШда.

Яқинда Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазирлиги делегацияси Қўшма Штатларга хизмат сафари чоғида худди шу йўналишда Американинг нуфузли университетлари билан ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилган эди.

Мана, орадан саноқли ҳафталар ўтиб, эришилган ушбу келишувлар ўз амалий натижаларини бера бошлади. Хусусан, АҚШнинг Пенсильвания штати, Филадельфия шаҳрида жойлашган Темпл университети клиникаси ҳамкорлик учун ўз эшикларини очди...

Батафсил

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
4.2K views11:46
Ochish/sharhlash
2023-06-13 09:41:24 ЖССТ: Инсоният коронавирус билан ёнма-ён яшашга одатланиши керак

Пандемия бекор қилинганидан буён қарийб 7 ҳафта ўтди. СOVID-19 — ҳозир инсоният учун глобал хатар эмас. Аммо хасталик ҳануз одамлар ўлимига сабаб бўлар экан, унга қарши кураш масаласи кун тартибидан тушмайди.

Шу боис Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Европа минтақавий бюроси бу борада ўз дастурий режасини эълон қилди.

Қайд этилишича, 2020 йил январь ойидан пандемия якунигача Европа ва Марказий Осиё давлатларида 270 миллиондан ортиқ киши CОVID-19ни юқтириб, уларнинг 2,2 миллион нафардан ортиғи хасталик оқибатида ҳаётдан кўз юмди.

Дунё аҳлининг жамоавий иммунитети яхшиланиши туфайли ўлим кўрсаткичи ва беморларни шифохонага ётқизиш эҳтиёжи тобора камайиб бораётгани ижобий ҳолат.

Бироқ вирус мутацияга учрашда давом этмоқда. Унинг келгусида янада юқумли ва хафлироқ штаммлари пайдо бўлмаслигига кафолат йўқ.

Айни сабабдан сайёрамиздаги эпидемиологик вазият доимо қатъий назорат остида бўлиши керак. Инсоният бошқа ўткир респиратор касалликлар сингари коронавирус билан ҳам ёнма-ён яшашни ўрганиши зарур.

ЖССТ Европа минтақавий бюроси директори Ханс Клюгенинг таъкидлашича, пандемияга қарши курашда катта тажриба тўпланди, ижобий натижаларга эришилди. Бундан чиқарилган сабоқларни профилактика мақсадларида қўллаш вақти келди.

Шундан келиб чиққан ҳолда, ташкилот келажакдаги эпидемия ва пандемияларга тайёр туриш учун стратегик режасини ишлаб чиқди. У беш пунктни ўз ичига олади: ҳамкорликдаги эпидемиологик назорат, фавқулодда ҳолатлар даврида аҳоли саломатлигини ишончли ҳимоя қилиш, малакали тиббий ёрдам кўрсатиш, тегишли чоралар кўриш ва вазиятни мувофиқлаштириш.

Бундай ёндашув саломатлик учун таҳдидларни тезкор аниқлаш, текшириш ва ҳамжиҳатликда муаммо ечимини топишда қўл келиши айтилмоқда.

Қолаверса, мазкур чора-тадбирлар соғлиқни сақлаш соҳаси бўйича 2024-2029 йилларга мўлжалланган беш йиллик минтақавий ҳаракатлар режасини ишлаб чиқишда асос бўлади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
6.8K views06:41
Ochish/sharhlash
2023-06-13 07:56:40Ёз фаслида ўткир ичак касалликлари нега кўпаяди?

Ҳозир юртимизда айни пишиқчилик мавсуми. Ёзнинг жазирама кунлари бошланди. Бу даврда аҳоли, айниқса болалар ўртасида авж оладиган мавсумий касалликлар бор. Шулардан бири — ўткир диарея. У халқ орасида ичбуруғ ҳам деб аталади.

Хўш, ушбу хасталик қандай келиб чиқади? Унинг ўзига хос белгилари нималардан иборат? Қандай хавфли асоратлари мавжуд?

Санитария-эпидемиология қўмитаси бўлим бошлиғи Дилором Турсунова шу ҳақдаги мулоҳаза ва тавсиялари билан ўртоқлашди.

— Ёз кунларида очиқда қолган таом ва егуликлар сифати жуда тез бузилади, — дейди мутахассис. — Айниқса, сут ва сут маҳсулотлари қисқа муддатда айниб қолиши мумкин.

Бундан ташқари, касаллик келиб чиқишига асосан гигиена қоидаларига риоя қилмаслик сабаб бўлади. Масалан, болалар баъзан кўчадан уйга киргач ва овқатланишдан аввал қўлларини совунлаб ювишни унутади.

Ҳўл мева-сабзавотларни истеъмол қилишдан аввал уларни яхшилаб чайиш ҳам кичкинтойларнинг доимо хаёлига келавермайди. Оқибатда оғиз орқали организмга тушган бактерия ва вируслар ичбуруғ, дизентерия, сальмонеллёз каби ўткир юқумли ичак касалликларни қўзғатади.

Яъни организмдаги бактерия ва вируслар ичак шиллиқ қаватини яллиғлайди ва улардан ажралган токсинлар қонга сўрилиб, бутун танани заҳарлайди. Оқибатда 2 соатдан 2 кунгача бўлган инкубацион даврда диареянинг илк белгилари намоён бўлади.

Беморларда ҳолсизлик, кўнгил айниши, қусиш, ич кетиши, тана ҳарорати кўтарилиши, қорин оғриши, дам бўлиши каби симптомлар кузатилади.

Ўткир диарея бемор ҳолати ва организмга тушган микроб ёки вирус хусусиятига қараб енгил, ўртача ёки оғир, баъзан типик бўлмаган шаклда ўтиши мумкин.

Касалликни даволашда ҳар бир дақиқанинг аҳамияти катта. Яъни беморга қанча эрта ташхис қўйилиб, муолажа қанча тезроқ бошланса, натижа шу қадар самарали бўлади.

(Давоми бор!)

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
9.7K views04:56
Ochish/sharhlash
2023-06-12 14:24:49
Соғлиқни сақлаш вазирлиги, "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ ва “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди ҳамкорлигида Қорақалпоғистон Республикасига навбатдаги "Саломатлик поезди" жўнатилди.

Ушбу акция орқали Оролбўйи минтақасининг ҳаво йўллари тармоқлари йўқ, автомобиллар ҳаракати учун шароитлар етарли бўлмаган узоқ ҳудудлари аҳолисини тиббий кўрикдан ўтказиш, уларга зарур дори воситалари ва тиббий сарфлов материалларини етказиб бериш мақсад қилинган.

ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган юқоридаги видеолавҳада 1,5 миллиард сўм миқдоридаги 5 тоннадан ортиқ дори воситалари ва тиббий материаллар юкланган, 200 нафардан зиёд малакали мутахассислар жам бўлган ушбу "Саломатлик поезди"нинг миссияси ҳақида сўз юритилади.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
7.9K views11:24
Ochish/sharhlash