Get Mystery Box with random crypto!

Пойтахтимизда Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Рeспублика ихтисослаш | ССВ матбуот котиби| Эмланиш – соғлик кафолати!

Пойтахтимизда Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Рeспублика ихтисослаштирилган дерматология, венерология ва космeтология илмий-амалий тиббиёт маркази томонидан “Чeгара билмас космeтология” мавзусида халқаро илмий-амалий анжуман ўтказилмоқда.

Унга юртимиздаги мутахассислар билан биргаликда Европа давлатлари, Россия Федерацияси, Қозоғистоннинг дерматокосметология йўналишидаги етакчи экспертлар таклиф этилган.

Анжуман соҳа вакиллари учун тажриба алмашиш майдони бўлиб, маҳаллий мутахассисларнинг дерматокосметологияда самарали фаолият олиб бориш бўйича билим ва кўникмаларини ривожлантиришга қаратилган. Бунда етук соҳа вакилларининг маърузалари тингланиб, маҳорат дарслари ўтказилиши кўзда тутилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram