Get Mystery Box with random crypto!

Замонавий тиббиётнинг муваффақиятларига қарамай, бугунги кунда | ССВ матбуот котиби| Эмланиш – соғлик кафолати!

Замонавий тиббиётнинг муваффақиятларига қарамай, бугунги кунда эндокрин касалликлар муаммоси дунёнинг аксарият мамлакатлари учун долзарбдир. Эндокринологияда энг кенг тарқалган учта касаллик — қандли диабет, қалқонсимон без хасталиклари ва семириш. Қандли диабет ортиқча вазн билан биргаликда “XXI аср эпидемияси” саналади.

Бу йўналишда амалга оширилаётган ишлар самарадорлигини ошириш мақсадида Фарғона шаҳрида “Инновациялар ва интегратив эндокринология” мавзусида Ўзбекистон эндокринологларининг III халқаро конгресси бўлиб ўтди.

Бу ҳақда батафсил ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган видеолавҳадан билиб олишингиз мумкин.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram