Get Mystery Box with random crypto!

DXRA Sirdaryo viloyati filiali | АРГОС

Telegram kanalining logotibi sirdaryo_argos — DXRA Sirdaryo viloyati filiali | АРГОС D
Telegram kanalining logotibi sirdaryo_argos — DXRA Sirdaryo viloyati filiali | АРГОС
Kanal manzili: @sirdaryo_argos
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 1.02K
Kanalning ta’rifi

O'zbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi Sirdaryo viloyati filialining rasmiy kanali
☎️ Murojaat uchun telefon raqamlari: 67-225-14-93, 67-225-56-65
📧 @vacancy_argos_bot
👨‍💻 @egamnazarov_n

Ratings & Reviews

1.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar

2022-10-31 15:44:41
test.argos.uz —саволлардан намуна

Дивидендлар асосан қайси кўринишда тўланади?
Anonymous Quiz
48%
Қимматли қоғозлар кўринишида
4%
Мол-мулк кўринишида
20%
Акция кўринишида
27%
Пул кўринишида
162 voters308 views12:44
Ochish/sharhlash
2022-10-31 15:00:08 #Сирдарё вилоятидаги вакант лавозимларга очиқ танловлар эълон қилинди

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Сирдарё вилояти филиали бир қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда қуйидаги вакант лавозимларга очиқ мустақил танловлар эълон қилади:

Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Сирдарё вилояти бошқармасида:
— Меъёрий ҳужжатлар ижросини назорат қилиш, сертификатлаш ва метрология бўлими катта инспектори.

Сирдарё вилояти экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасида:
— Атроф-муҳитнинг ифлосланишини мониторинг қилиш бўлими етакчи мутахассиси.

Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари лозим.

Ҳужжатлар 2022 йил 9 ноябргача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

Ҳужжатларни электрон юбориш тартиби бўйича видеоқўлланма

Ягона идентификация тизими — id.egov.uz'дан рўйхатдан ўтиш бўйича видеоқўлланма

Филиалнинг расмий канали — t.me/sirdaryo_argos
305 views12:00
Ochish/sharhlash
2022-10-31 14:27:30
test.argos.uz —саволлардан намуна

Миллий ғоя нимадан озиқланади?
Anonymous Quiz
34%
Аждодлар меросидан, мамлакатда олиб борилаётган иқтисодий ва маънавий ислоҳотлардан
53%
Халқнинг асрлар давомида шаклланган юксак маънавияти, анъана ва удумларидан
2%
Иқтисодий-маънавий ривожланишдан
11%
Миллий ва умуминсоний хусусиятларимиздан
159 voters330 views11:27
Ochish/sharhlash
2022-10-31 13:08:03
#Савол_беринг #Эксперт_жавоб_беради

Савол: Давлат фуқаролик хизмати соҳасида қайси орган махсус ваколатли давлат органи ҳисобланади ва унинг ваколатларига нималар киради?

Жавоб: “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 2-бобида бу ҳақда тўхталиб ўтилган. Ушбу бобда давлат фуқаролик хизмати соҳасида ваколатли органлар сифатида Ўзбекистон Республикаси Президенти, Вазирлар Маҳкамаси, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ва бошқа давлат органлари келтирилган.

Шулардан Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги махсус ваколатли давлат органи ҳисобланади. Ушбу Қонуннинг 8-моддасида Агентликнинг ваколатлари кўрсатилган.

Шулардан бири давлат фуқаролик хизмати соҳасидаги ягона давлат сиёсатини амалга оширишдир.

Янги Қонун бўйича ўзингизни қизиқтирган саволларга жавоб олинг —
@murojaat_argos_bot

Филиалнинг расмий канали — t.me/sirdaryo_argos
332 views10:08
Ochish/sharhlash
2022-10-31 10:19:42
test.argos.uz —саволлардан намуна

Умумий функционал вазифалар асосида берилган жавоблар орасидан ортиқчасини топинг.
Anonymous Quiz
48%
фотоаппарат
5%
сканер
42%
плоттер
5%
принтер
198 voters389 views07:19
Ochish/sharhlash
2022-10-31 09:08:22 #Сирдарё вилоятидаги вакант лавозимга очиқ танлов эълон қилинди

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Сирдарё вилояти филиали Ширин шаҳар ҳокимлиги билан ҳамкорликда қуйидаги вакант лавозимга очиқ мустақил танлов эълон қилади:

— Ширин шаҳар “Фарҳод” маҳалласида тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчиси.

Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари лозим.

Ҳужжатлар 2022 йил 4 ноябргача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

Ҳужжатларни электрон юбориш тартиби бўйича видеоқўлланма

Ягона идентификация тизими — id.egov.uz'дан рўйхатдан ўтиш бўйича видеоқўлланма

Филиалнинг расмий канали — t.me/sirdaryo_argos
378 views06:08
Ochish/sharhlash
2022-10-31 08:11:04
test.argos.uz —саволлардан намуна

Зўравонлик ва тажавузкорликнинг янги кўриниши қандай?
Anonymous Quiz
5%
Миллатчилик, бағрикенлик, рационализм
15%
Толерантлик, терроризм, миллатчилик, космополитизм
65%
Расизм, ирқчилик, фашизм, ақидапарастлик, экстремизм, терроризм ва наркобизнес
15%
Ақидапарастлик, шовинизм, ирқий камситиш, комиллик
176 voters410 views05:11
Ochish/sharhlash
2022-10-31 06:52:54 #Бу_муҳим

Президент "Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексини тасдиқлаш тўғрисида"ги қонунни имзолади

Янги таҳрирдаги Меҳнат кодекси 2 қисм, 7 бўлим, 34 боб ва 581 моддадан иборат.

Ушбу Кодекс ходимлар, иш берувчилар ва давлат манфаатларининг мувозанатини таъминлаш ҳамда уларни мувофиқлаштириш асосида якка тартибдаги меҳнатга оид муносабатларни ва улар билан бевосита боғлиқ бўлган ижтимоий муносабатларни тартибга солади.

Кодекснинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

ходимлар меҳнат ҳуқуқлари ва эркинликларининг, шу жумладан меҳнат қилишга, эркин иш танлашга, адолатли ва хавфсиз меҳнат шароитларига ҳамда ишсизликдан ҳимояланишга бўлган ҳуқуқининг давлат кафолатларини белгилаш;

иш берувчиларнинг кадрларни танлаш, жой-жойига қўйиш ва самарали меҳнат жараёнини ташкил этиш соҳасидаги ҳуқуқлари амалга оширилишини таъминлаш;

меҳнат соҳасида ижтимоий шерикликни рағбатлантириш
ва ривожлантириш;

ходимлар ва иш берувчиларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш;

меҳнат бозорининг самарали фаолият кўрсатишига кўмаклашиш.

Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 6 ой ўтгач кучга киради.

Филиалнинг расмий канали — t.me/sirdaryo_argos
406 views03:52
Ochish/sharhlash
2022-10-29 08:45:43 #Сирдарё вилоятидаги вакант лавозимларга очиқ танловлар эълон қилинди

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Сирдарё вилояти филиали бир қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда қуйидаги вакант лавозимларга очиқ мустақил танловлар эълон қилади:

Сирдарё вилояти халқ таълими бошқармасида:
— Боёвут тумани халқ таълими бўлими ҳисобчиси;

— Боёвут тумани халқ таълими бўлими мактабдан ташқари таълим бўйича методисти;

— Боёвут тумани халқ таълими бўлими Умумий ўрта таълим муассасаларида эксплуатация хизматини ташкил этиш бўлими бош муҳандиси;

— Сайхунобод тумани халқ таълими бўлими мактабдан ташқари таълим бўйича методисти;

— Сайхунобод тумани халқ таълими бўлими Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш шўъбаси бош мутахассиси.

Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги Сирдарё вилояти бошқармасида:
— Маҳаллалар драйверларини аниқлаш ва тадбиркорлик лойиҳаларини амалга оширишга кўмаклашиш бўлими бош мутахассиси.

Сирдарё давлат ўрмон хўжалигида:
— Ёнғинни олдини олиш бўйича муҳандис.

Сирдарё вилояти бўйича ғазначилик бошқармасида:
— Молиявий мажбуриятларнинг ижроси гуруҳи бош инспектори.

Сирдарё вилояти қишлоқ хўжалиги бошқармасида:
— Сардоба тумани қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи ўринбосари;

— Сирдарё тумани қишлоқ хўжалиги бўлими Молиявий ва шартномавий муносабатлар масалалари бўйича етакчи мутахассиси;

— Ховос тумани қишлоқ хўжалиги бўлими Ходимлар ҳужжатлари ва мурожаатлар билан ишлаш бўйича етакчи мутахассиси.

Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари лозим.

Ҳужжатлар 2022 йил 6 ноябргача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

Ҳужжатларни электрон юбориш тартиби бўйича видеоқўлланма

Ягона идентификация тизими — id.egov.uz'дан рўйхатдан ўтиш бўйича видеоқўлланма

Филиалнинг расмий канали — t.me/sirdaryo_argos
420 views05:45
Ochish/sharhlash
2022-10-29 07:39:34 #Сирдарё вилоятидаги вакант лавозимга очиқ танлов эълон қилинди

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Сирдарё вилояти филиали вилоят оила ва хотин-қизлар бошқармаси билан ҳамкорликда қуйидаги вакант лавозимга очиқ мустақил танлов эълон қилади:

— Ховос тумани "Бўстон" маҳалласидаги хотин-қизлар фаоли.

Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари лозим.

Ҳужжатлар 2022 йил 1 ноябргача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

Ҳужжатларни электрон юбориш тартиби бўйича видеоқўлланма

Ягона идентификация тизими — id.egov.uz'дан рўйхатдан ўтиш бўйича видеоқўлланма

Филиалнинг расмий канали — t.me/sirdaryo_argos
431 views04:39
Ochish/sharhlash