Get Mystery Box with random crypto!

#Сирдарё вилоятидаги вакант лавозимларга очиқ танловлар эълон | DXRA Sirdaryo viloyati filiali | АРГОС

#Сирдарё вилоятидаги вакант лавозимларга очиқ танловлар эълон қилинди

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Сирдарё вилояти филиали бир қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда қуйидаги вакант лавозимларга очиқ мустақил танловлар эълон қилади:

Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Сирдарё вилояти бошқармасида:
— Меъёрий ҳужжатлар ижросини назорат қилиш, сертификатлаш ва метрология бўлими катта инспектори.

Сирдарё вилояти экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасида:
— Атроф-муҳитнинг ифлосланишини мониторинг қилиш бўлими етакчи мутахассиси.

Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари лозим.

Ҳужжатлар 2022 йил 9 ноябргача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

Ҳужжатларни электрон юбориш тартиби бўйича видеоқўлланма

Ягона идентификация тизими — id.egov.uz'дан рўйхатдан ўтиш бўйича видеоқўлланма

Филиалнинг расмий канали — t.me/sirdaryo_argos