Get Mystery Box with random crypto!

#Сирдарё вилоятидаги вакант лавозимга очиқ танлов эълон қилинд | DXRA Sirdaryo viloyati filiali | АРГОС

#Сирдарё вилоятидаги вакант лавозимга очиқ танлов эълон қилинди

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Сирдарё вилояти филиали вилоят оила ва хотин-қизлар бошқармаси билан ҳамкорликда қуйидаги вакант лавозимга очиқ мустақил танлов эълон қилади:

— Ховос тумани "Бўстон" маҳалласидаги хотин-қизлар фаоли.

Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари лозим.

Ҳужжатлар 2022 йил 1 ноябргача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

Ҳужжатларни электрон юбориш тартиби бўйича видеоқўлланма

Ягона идентификация тизими — id.egov.uz'дан рўйхатдан ўтиш бўйича видеоқўлланма

Филиалнинг расмий канали — t.me/sirdaryo_argos