Get Mystery Box with random crypto!

#Сирдарё вилоятидаги вакант лавозимларга очиқ танловлар эълон | DXRA Sirdaryo viloyati filiali | АРГОС

#Сирдарё вилоятидаги вакант лавозимларга очиқ танловлар эълон қилинди

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Сирдарё вилояти филиали бир қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда қуйидаги вакант лавозимларга очиқ мустақил танловлар эълон қилади:

Сирдарё вилояти халқ таълими бошқармасида:
— Боёвут тумани халқ таълими бўлими ҳисобчиси;

— Боёвут тумани халқ таълими бўлими мактабдан ташқари таълим бўйича методисти;

— Боёвут тумани халқ таълими бўлими Умумий ўрта таълим муассасаларида эксплуатация хизматини ташкил этиш бўлими бош муҳандиси;

— Сайхунобод тумани халқ таълими бўлими мактабдан ташқари таълим бўйича методисти;

— Сайхунобод тумани халқ таълими бўлими Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш шўъбаси бош мутахассиси.

Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги Сирдарё вилояти бошқармасида:
— Маҳаллалар драйверларини аниқлаш ва тадбиркорлик лойиҳаларини амалга оширишга кўмаклашиш бўлими бош мутахассиси.

Сирдарё давлат ўрмон хўжалигида:
— Ёнғинни олдини олиш бўйича муҳандис.

Сирдарё вилояти бўйича ғазначилик бошқармасида:
— Молиявий мажбуриятларнинг ижроси гуруҳи бош инспектори.

Сирдарё вилояти қишлоқ хўжалиги бошқармасида:
— Сардоба тумани қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи ўринбосари;

— Сирдарё тумани қишлоқ хўжалиги бўлими Молиявий ва шартномавий муносабатлар масалалари бўйича етакчи мутахассиси;

— Ховос тумани қишлоқ хўжалиги бўлими Ходимлар ҳужжатлари ва мурожаатлар билан ишлаш бўйича етакчи мутахассиси.

Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари лозим.

Ҳужжатлар 2022 йил 6 ноябргача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

Ҳужжатларни электрон юбориш тартиби бўйича видеоқўлланма

Ягона идентификация тизими — id.egov.uz'дан рўйхатдан ўтиш бўйича видеоқўлланма

Филиалнинг расмий канали — t.me/sirdaryo_argos