2024-05-17 11:04:32
“Ҳой, Умар! Дунё уларга, охират бизларга бўлишига рози бўлмайсанми?..” Анас ибн Моликдан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига кирсам, хурмо пўстлоғидан тўқилган сўрида ёнбошлаб ўтирган эканлар. Бошлари остида жилди теридан қилинган, ичига хурмонинг қипиқлари тўлдирилган ёстиқ бор экан. У зот ётган сўрига бир қават юпқа мато солинган экан. У зотнинг ҳузурларига кирган Умар йиғлаб юборди. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам унга:
– Ҳой, Умар, нега йиғлаяпсан? – дедилар.– Эй, Аллоҳнинг Расули! Аллоҳга қасамки, мен йиғламас эдим. Лекин шуни биламанки, сиз Аллоҳнинг ҳузурида Форс подшоҳи Кисро ва Рум ҳукмдори Қайсардан ҳам азиз-мукаррамсиз. Улар дунё неъматларига ғарқ бўлган ҳолда фаровон ҳаёт кечиришяпти.
Сиз эса, эй Аллоҳнинг Расули, мана шу ҳолатда, мен кўриб турган макондасиз, – деди.
Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
– Ҳой, Умар! Дунё уларга, охират бизларга бўлишига рози бўлмайсанми? – дедилар у зот.
– Албатта хоҳлайман, эй, Аллоҳнинг Расули! – дедим.
– Ўша нарса шудир, – дедилар”.Имом Бухорий ривояти.
ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН БОСИНГ! https://t.me/+UQhDbsfA9dvIeruF
13.0K views08:04