2024-05-17 09:44:06
Луқмони Ҳаким ўз ўғилларига дебдилар: • Қариндош-уруғлардан алоқангни узма, уйлаб иш тут.
• Одамларни ғийбат килма, одамлар ёмон ишга бош қўшса, сен уларга қўшилма.
• Шошилиб иш тутма, бойлик деб ўзингни ғам-қайғуга ташлама.
• Ўз кадрини билмаган одамдан яхшилик умид қилма.
• Ўтиришларда ўз жойингни бил, одамларнинг сўзларига қулоқ сол, одамлар сўраса, гапир, ўзингдан улуғлар олдига тушиб юрма, одамлар ичида бошингни қуйи солиб ўтирма, ўнгу чапга қарайверма, меҳмонлар олдида бировга ўшқирма, меҳмонга эса иш буюрма.
• Маст ва девона одамлар билан ҳамсуҳбат бўлма.
• Бекорчи одамлар билан ўтирма. Ўз фойдангни ўйлаб обрўйингни тўкма.
• Ўзига бино кўювчи такаббурлардан бўлма.
• Ҳусуматдан узоқ бўл, сенга
иш буюрсалар — бажар, ваъда килсанг, албатта, уддасидан чиқ. Ҳеч кимни ранжитма.
ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН БОСИНГ! https://t.me/+UQhDbsfA9dvIeruF
14.7K views06:44