Get Mystery Box with random crypto!

Кўз тегиб зарарланишдан қўрққанда айтиладиган дуо Саид ибн Ҳа | ШАЙХ САБОҚЛАРИ ️️

Кўз тегиб зарарланишдан қўрққанда айтиладиган дуо

Саид ибн Ҳаким розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам агар бирор нарсада кўз тегишидан қўрқсалар:
​ اَللَّهُمَّ بَارِكْ فِيْهِ وَلاَ تَضُرَّهُ

«Аллоҳумма баарик фииҳи валаа тазурраҳу», деб айтардилар.
Маъноси: «Аллоҳим, унда барака бериб, зарар бермагин».
Ибн Сунний ривояти.

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимки бирор нарса кўриб ажабланса:

مَا شَاءَ اللهُ لاَ قُوَّةَ إِلاَّ بِاللهِ

«Маа шаа Аллоҳу лаа қуввата иллаа биллаҳи», деса унга зарар етмайди», дедилар.
Маъноси: «Аллоҳ хоҳлагани бўлади. Аллоҳдан бошқа қувват йўқ».
Ибн Сунний ривояти.
ㅤㅤㅤㅤ
ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН БОСИНГ!


https://t.me/+UQhDbsfA9dvIeruF