Get Mystery Box with random crypto!

ЯХШИЛИК СЎРАШ ДУОСИ Аллоҳумма инний ас´алука минал хойри к | ШАЙХ САБОҚЛАРИ ️️

ЯХШИЛИК СЎРАШ ДУОСИ

Аллоҳумма инний ас´алука минал хойри куллиҳи ма ъалимту минҳу вама лам аълам ва аъузу бика минаш шарри куллиҳи ма ъалимту вама лам аълам. Аллоҳумма инний ас´алука мин хойри ма са алака минҳу ъибадукас солиҳун ва аъузу бика минаш шарри маста ъазака минҳу ъибадукас солиҳун. Роббана атина фиддуня ҳасанатан вафил ахирати ҳасанатан ва қина ъазабан нар.

Маъноси:
Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бир куни саҳобаларига шу дуони ўргатдилар. Бу муборак дуо ўқилган вақтда барча дуоларнинг сиру савоби унинг ичида жамланишини айтдилар. Дуо будир: «Ё Аллоҳ, мен билган-билмаган барча хайрларни Сендан тилайман. Мен билган-билмаган барча ёмонликлардан Сенга юкунаман. Ё Аллоҳ, солиҳ қулларинг сендан қандай яхшиликлар тилаган бўлса, барчасини Сендан сўрайман. Солиҳ бандаларинг қайси ёмонликлардан паноҳ сўраган бўлсалар, уларнинг барчасидан Сенга паноҳ сўрайман. Ё Рабби, дунё ва охиратда хайрлар бер, бизни Жаҳаннам азобидан асра».

Шарҳ:
Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) саҳобаларга ўргатган бу муборак дуоларида барча дуолар жамланган. Бу ерда солиҳ қуллар, дейиш билан бутун расуллар, набийлар ва валийлар назарда тутилган. Инсон бу муборак дуони ўқиган пайтида барча солиҳ зотларнинг Раббиларидан сўраган бутун яхшиликларни тилаган ва паноҳ сўраган, барча ёмонликлардан Аллоҳга юкунган бўлади. Шу сабабли бу муборак дуони жамики дуоларнинг ўзаги ва асоси деса бўлади.
Роббана отина фиддуня ҳасанатан вафил ахирати ҳасанатан ва қина ъазабан нар.
«Парвардигоро, бизга бу дунёда ҳам яхшилик ато қилгин, охиратда ҳам яхшилик ато этгин ва бизни дўзах азобидан асрагин» (Бақара, 201). Юқоридаги оятда банда Раббисидан дунё ва охират яхшиликларини тилайди ҳамда Жаҳаннам азобидан сақлашини сўрайди.
ㅤㅤㅤㅤ

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН БОСИНГ!


https://t.me/+UQhDbsfA9dvIeruF