Get Mystery Box with random crypto!

Rost24 | Расмий канал

Telegram kanalining logotibi rost_24uz — Rost24 | Расмий канал
Kanaldagi mavzular:
Rost
Kanal manzili: @rost_24uz
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 51.52K
Kanalning ta’rifi

Бошқалардан фарқли янгиликлар, журналистик суриштирувлар
Rost24 — ҲАҚИҚИЙ ЖУРНАЛИСТИКА
•facebook.com/rost24official
•instagram.com/rost24uz
•youtube.com/@rost24official
Tezkor — @rost24_tezkor
Реклама: 998900472378
Мурожаат учун — @rost24aloqa_bot

Ratings & Reviews

3.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 267

2022-05-09 04:00:32
#Кун_Ҳикмати

Хотира бор экан, тирикдир миллат,
Тирикдир ифтихор, тирикдир ғурур.
Хотира — элни халқ этгувчи қудрат,
Хотира — эртани ёритгувчи нур.


Ҳатто майсанинг ҳам хотираси бор,
Майса хотираси — нурга интилмоқ.
Кўкарса — иккига бўлиб ташлайди
Йўлининг устида турса ҳатто тоғ.

То қуёш осмонда порлаб тураркан,
Осмондай мангусан, эй, она халқим!

Ҳар бир фожиага, ҳар бир шарафга,
Баҳо бермоққа ҳам ёлғиз сен ҳақли!


9 май — Хотира ва қадрлаш куни!Ўтганларни хотирлаб, ёнингиздагиларни бир бориб кўриб келинг. Инсон улуғ, хотира муқаддас эканлигини ҳеч қачон ёддан чиқарманг!

Каналга уланиш: https://t.me/rost_24uz
21.8K viewsedited  01:00
Ochish/sharhlash
2022-05-08 08:38:05
Тошкент чегарасида: Ариқдан сув ичамиз, «Биз мол эмасмиз!»

МАҲАЛЛАНГИЗДА МУАММО БОРМИ?

Rost24.uz бу сафарги сўровномасини Қибрай тумани, «Оқ Олтин» маҳалласи «Жамбул» кўча(даҳа)сида ўтказди.

Батафсил https://rost24.uz/uz/news/1030

Ютубда



Каналга уланиш: https://t.me/rost_24uz
15.0K views05:38
Ochish/sharhlash
2022-05-08 04:02:16
#Кун_Ҳикмати

Инсон ўзини кашф қилиши осон иш эмас. Балки фазони забт этишдан ҳам оғирроқ кашфиётдир. Нафснинг тубига машаққатли сафарни уюштира олган кишилар жуда ҳам оздир.

Мустафо Маҳмуд

Кунингиз хайрли ўтсин!

Каналга уланиш: https://t.me/rost_24uz
15.4K views01:02
Ochish/sharhlash
2022-05-07 21:35:20
Қудратхўжа раислигидаги бўйнида салкам 3 млрд. қарзи бор ташкилот ҳашаматли меҳмонхонада тадбир ўтказди

Аввалги раҳбариятни кераксиз маблағларни сарфлашда айблаган Шерзодхон Қудратхўжа ташкилот ребрендингини Тошкентнинг энг қиммат ҳисобланган меҳмонхонасида нишонлашдан бошлаган.

Фирдавс Абдухолиқов ҳам йирик, ҳашаматли тадбирлар ўтказишда фаол бўлган эди.

Батафсил

https://rost24.uz/uz/news/1029

Каналга уланиш: https://t.me/rost_24uz
14.7K viewsedited  18:35
Ochish/sharhlash
2022-05-07 08:27:57
Маданий меросни асраб қолишга миллиардлаб маблағ ажратиляпти. Энди кеч бўлмадими?

Ҳисоботларда Ўзбекистонда маданий мерос объектлари сони  8 мингдан ортиқлиги фахр билан кўрсатилади. Дунёнинг энг буюк ва қайтарилмас цивилизациялари ўчоғи бизнинг Ватанимизда эканлиги ҳатто дарсликларга ҳам киритилган. Лекин, унга муносабат афсуски мақтагулик эмас. 

Юртимизда 30 йилда, яъни мустақиллик даврида маданий мерос объектларига етказилган зарар миқдори 4 трлн сўмдан ошганини нима билан изоҳлаш мумкин?

Батафсил
https://rost24.uz/uz/news/1028

Каналга уланиш: https://t.me/rost_24uz
14.9K viewsedited  05:27
Ochish/sharhlash
2022-05-04 16:07:31
"ОЛТИН ҚАЛАМ" XVI МИЛЛИЙ МУКОФОТИ

Чет эллик журналистнинг Ўзбекистон ҳақидаги энг яхши материали учун


1-ўрин Низам Шахин, Туркия телерадиокомпаниясининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси жамоаси;
2-ўрин Барбара Дитрих, "Diplomatic World" журнали бош муҳаррири (Белгия);
2-ўрин Халид Таймур Акрам, "National Herald Tribune" кундалик газетаси етакчи ижрочи муҳаррири;
2-ўрин Ўринбой Усмонов, "Халқ овози" газетаси мухбири;
2-ўрин Санжай Кумар, "The Korea Herald" газетаси муҳаррири

Каналга уланиш: https://t.me/rost_24uz
11.6K views13:07
Ochish/sharhlash
2022-05-04 16:05:56
"ОЛТИН ҚАЛАМ" XVI МИЛЛИЙ МУКОФОТИ

Рағбатлантирувчи номинациялар:

"Маҳалла, оила ва гендер тенглик мавзуси энг яхши ёритилган материаллари учун"
Darakchi.uz сайти муҳаррири Фарида Эгамбердиева

Пул мукофоти - 13 500 000 сўм

«Инсон қадрини улуғлашга бағишланган энг яхши материаллари учун»
Шуҳрат Деҳқонов "Нуроний" газетаси бош муҳаррири

Пул мукофоти - 13 500 000 сўм

«Ўзбекистон тарихи ёритилган энг яхши материал учун»
"Адолат" газетаси муҳаррири Камол Матёқубов

Пул мукофоти - 13 500 000 сўм

«Энг яхши фоторепортаж учун»
Daryo.uz интернет сайти фотографи МАДИНА НУРМАН

Пул мукофоти - 13 500 000 сўм

 «ОАВ билан энг фаол ҳамкор ахборот хизмати»
Энергетика вазирлиги матбуот котиби Элмира Бекмуродова

Пул мукофоти - 13 500 000 сўм.

Каналга уланиш: https://t.me/rost_24uz
11.1K views13:05
Ochish/sharhlash
2022-05-04 15:36:13
"ОЛТИН ҚАЛАМ" XVI МИЛЛИЙ МУКОФОТИ (босма нашрлар)

Энг яхши журналистик материал учун миллий мукофот

1-ўрин: "Халқ сўзи" газетаси бош муҳаррири Ўткир Раҳматов.
Пул мукофоти - 43 200 000 сўм

2-ўрин: "Эркин Қорақалпоғистон" газетаси муҳаррири Гулойим Сафарова
Қорақалпоғистон
Пул мукофоти - 37 800 000 сўм

2-ўрин: Сурҳондарё вилояти Қизириқ тумани "Тараққиёт" газетаси бош муҳаррири Чори Алимов

Пул мукофоти - 37 800 000 сўм

3-ўрин: "Ёшлар кундалиги" газетаси бош муҳаррири Бегзод Қобулов

Пул мукофоти - 32 400 000 сўм

Каналга уланиш https://t.me/rost_24uz
12.0K views12:36
Ochish/sharhlash
2022-05-04 15:23:56
"ОЛТИН ҚАЛАМ" ХVI МИЛЛИЙ МУКОФОТИ (интернет-журналистика)

Энг яхши журналистик материал учун миллий мукофот

1-ўрин:
Норгул Абдураимова,
Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги - ЎзА шарҳловчиси

Пул мукофоти - 43 200 000 сўм

2- ўрин:
Илёсбек Сафаров
Kun.uz интернет сайти мухбири

Пул мукофоти - 37 800 000 сўм

3-ўрин:
Анвар Номозов
Xabar.uz ахборот портали мухбири

Пул мукофоти - 32 400 000 сўм

Каналга уланиш https://t.me/rost_24uz
11.0K views12:23
Ochish/sharhlash
2022-05-04 15:14:39
"ОЛТИН ҚАЛАМ" XVI МИЛЛИЙ МУКОФОТИ (радио)

Энг яхши журналистик материал учун миллий мукофот:

1-ўрин:
Фароғат Барноева
Навоий вилояти радиоканали катта муҳаррири

Пул мукофоти - 43 200 000 сўм

2-ўрин:
Чориева Зарбиби
"Ўзбекистон24"радиоканали бош муҳаррири

Пул мукофоти - 37 800 000 сўм

3-ўрин:
Мақсудова Нодира "Гранд" радиоканали бош муҳаррири

Пул мукофоти - 32 400 000 сўм

Каналга уланиш https://t.me/rost_24uz
11.3K views12:14
Ochish/sharhlash