Get Mystery Box with random crypto!

#Кун_Ҳикмати Хотира бор экан, тирикдир миллат, Тирикдир ифти | Rost24 | Расмий канал

#Кун_Ҳикмати

Хотира бор экан, тирикдир миллат,
Тирикдир ифтихор, тирикдир ғурур.
Хотира — элни халқ этгувчи қудрат,
Хотира — эртани ёритгувчи нур.


Ҳатто майсанинг ҳам хотираси бор,
Майса хотираси — нурга интилмоқ.
Кўкарса — иккига бўлиб ташлайди
Йўлининг устида турса ҳатто тоғ.

То қуёш осмонда порлаб тураркан,
Осмондай мангусан, эй, она халқим!

Ҳар бир фожиага, ҳар бир шарафга,
Баҳо бермоққа ҳам ёлғиз сен ҳақли!


9 май — Хотира ва қадрлаш куни!Ўтганларни хотирлаб, ёнингиздагиларни бир бориб кўриб келинг. Инсон улуғ, хотира муқаддас эканлигини ҳеч қачон ёддан чиқарманг!

Каналга уланиш: https://t.me/rost_24uz