Get Mystery Box with random crypto!

Rost24 | Расмий канал

Telegram kanalining logotibi rost_24uz — Rost24 | Расмий канал
Kanaldagi mavzular:
Rost
Kanal manzili: @rost_24uz
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 51.52K
Kanalning ta’rifi

Бошқалардан фарқли янгиликлар, журналистик суриштирувлар
Rost24 — ҲАҚИҚИЙ ЖУРНАЛИСТИКА
•facebook.com/rost24official
•instagram.com/rost24uz
•youtube.com/@rost24official
Tezkor — @rost24_tezkor
Реклама: 998900472378
Мурожаат учун — @rost24aloqa_bot

Ratings & Reviews

3.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 266

2022-05-12 04:01:50
#Кун_Ҳикмати

Агар қизингга таълим берсанг, умматга таълим берган бўласан.

Айман Ёғий

Кунингиз хайрли ўтсин!

Каналга уланиш: https://t.me/rost_24uz
13.8K views01:01
Ochish/sharhlash
2022-05-11 16:16:57 Марказий банк пуллар етарли демоқда

Бугун Rost24.uz да банкоматлардан нақд пул олишда аҳоли муаммога дуч келаяптими йўқми, аниқлаштириш мақсадида сўровнома ўтказган эдик.

Унда 1916 киши иштирок этди.Жавоб берганларнинг 35% (637 киши) банкоматдан пул еча олишмаганини қайд этишган.
Демак, муаммо бор.

Айни масала юзасидан Марказий банк баёнот берди. Унда нақд пул танқислиги вужудга келмаслиги учун барча чоралар кўрилаётгани маълум қилинган:

Жорий йилнинг март ойи иккинчи ярмидан бошланган миллий валюта – “сўм”да нақд пулга бўлган талабнинг кескин ортиши натижасида Марказий банк томонидан муомалага март ойида 1 трлн. 119 млрд. сўм, апрель ойида – 6 трлн. 343 млрд. сўм, май ойининг ўтган 11 кунида 1 трлн. 100 млрд. сўм қўшимча нақд пуллар чиқарилди.

Жумладан, март-апрель ойларида қўшимча чиқарилган нақд пулларнинг 8 трлн. сўми аҳолининг нақд чет эл валютасини миллий валютага айирбошлашга бўлган кескин ошган талабини (ушбу 2 ойлик талаб одатдаги 11,1 трлн. сўмдан 19,3 трлн. сўмга етган), 4-4,5 трлн. сўми банк карталаридаги маблағларни нақдлаштиришга бўлган қўшимча талабни (17 трлн. сўмдан 22 трлн. сўмга етган) қондиришга йўналтирилди.

Мавсумий иқтисодий фаолликнинг ортиши сабабли
2021 йилнинг март-май ойларида Марказий банк томонидан муомалага қўшимча равишда 2,5 трлн. сўм нақд пул чиқарилган бўлса, жорий йилнинг март-апрель ойларининг ўзида (май ойини ҳисобга олмаганда) бу кўрсаткич 3 баробарга ошди.

Марказий банк томонидан жойлардаги банклар филиаллари ва банкоматларни нақд пул билан таъминлаш борасида тегишли ишлар амалга оширилмоқда ва аҳолининг нақд пулга бўлган талабини тўлиқ қондириш учун барча имконият ва заҳиралари мавжуд.

Юзага келаётган қисқа муддатли узилишлар нақд пулларни жойларга етказиб бериш, яъни логистикаси ва банкоматларга жойлаштириш билан боғлиқ эканлигини ҳамда мазкур масала Марказий банк томонидан назоратга олинганлигини маълум қиламиз.

Шу билан бирга, тадбиркорлик субъектлари томонидан аҳолининг товарларни харид қилишларида ва хизмат кўрсатишда банк карталари орқали ҳисоб-китобларда тўлов терминалларидан тўлақонли ва узлуксиз фойдаланишлари ушбу муаммоларга барҳам берилишига кўмак беради, дейилади Марказий банк хабарида.

Каналга уланиш: https://t.me/rost_24uz
13.5K views13:16
Ochish/sharhlash
2022-05-11 10:20:48
Rost24.uz танқидидан сўнг ниҳоят ҳоким чекка маҳаллага борди

Уч кун олдин (6-май) сайтимизда Қибрай тумани, “Оқ Олтин” маҳалласида ўтказилган сўровнома — "Тошкент чегарасида: Ариқдан сув ичамиз, «Биз мол эмасмиз!» эълон қилинган эди.

Батафсил https://rost24.uz/uz/news/1032

Каналга уланиш: https://t.me/rost_24uz
13.8K viewsedited  07:20
Ochish/sharhlash
2022-05-11 09:19:23
Сўнги кунларда банкоматлардан нақд пул олишда муаммоларга дуч келинаётганига оид хабарлар тарқалмоқда. Умумий суммадан 3-5% фоиз олиб нақдлаштириб берилаётгани ҳақида ҳам ёзишди. Сиз нақд пул олишда муаммога дуч келдингизми?
Final Results
35%
Ҳа, банкоматдан пул ололмадим.
41%
Йўқ, муаммога дуч келмадим
25%
Нақд пул олишга эҳтиёжим бўлмади
1.9K voters15.5K views06:19
Ochish/sharhlash
2022-05-11 04:01:49
#Кун_Ҳикмати

Ўқимайдиган миллатни алдаш осон кечади.

Че Гевара

Кунингиз хайрли ўтсин!


Каналга уланиш: https://t.me/rost_24uz
17.2K views01:01
Ochish/sharhlash
2022-05-10 09:28:34
Сурхон гавҳари Бойсун Rost24.uz мухбири объективида

Паданг қишлоғида 7-8 май кунлари бўлиб ўтган «Бойсун баҳори» халқаро фольклор фестивали ўзбек халқ ҳаёти ва санъатини ўзида намоён этувчи энг жозибадор тадбирлардан бири бўлди. 

Батафсил
https://rost24.uz/uz/news/1031

Каналга уланиш:


https://t.me/rost_24uz
14.5K viewsedited  06:28
Ochish/sharhlash
2022-05-10 04:01:21
#Кун_Ҳикмати

Одамлар икки хил бўлади: нурда ухлаётган ва зулматда уйғоқ.

Шайх Муҳаммад Ғаззолий

Кунингиз хайрли ўтсин!

Каналга уланиш: https://t.me/rost_24uz
16.2K views01:01
Ochish/sharhlash
2022-05-09 15:09:30
Rost24.uz да танқид қилинган «Найман»даги 7-мактабда спорт зали қурилади

Сайтимизда 2022 йил 27 апрель куни Зангиота туманининг «Найман» маҳалласида ўтказилган сўровнома
эълон қилинган эди.

Сўровномада маҳаллада болалар боғчаси йўқлиги, маҳалла идораси эски ва таъмирталаб бинода жойлашгани, йўллар таъмир талаблиги, шунингдек, маҳалладаги 7-мактабнинг спорт зали йўқлиги каби муаммолар ёритилган.

Зангиота тумани ҳокимлиги бу материал юзасидан муносабатини эълон қилди.

Унда 7-мактабнинг асосий биноси 260 ўринли бўлиб, ҳозирги кунда 265 нафар ўқувчи таълим-тарбия олиши қайд этилган.

«Мактабда ҳақиқатдан ҳам спорт зали мавжуд эмас. Мактабда спорт зали қурилиши 2023 йил Инвестиция дастурига киритилиши назарда тутилган», дейилади ҳокимлик муносабатида.

Каналга уланиш:


https://t.me/rost_24uz
14.6K viewsedited  12:09
Ochish/sharhlash
2022-05-09 08:35:03
Ноёб архив тасвирлари тақдим этилди

Тинмай қилинган меҳнат, ўзи емай бошқага қўл чўзган халқ тантилиги, отаси, акаси ортидан югураётган болалар нидоси, уруш ўчоғидан бағрикенг ўзбек диёрига қадам қўйган кичкинтой табассуми ва машъум қора хат...

Ўзбекистон президенти матбуот хизмати томонидан тайёрланган «Хотира - абадий, қадр - муқаддас» ролигида уруш йилларидан олинган, Ўзбекистон республикасининг Кинофотофоноҳужжатлар марказий давлат архиви ва МТРК «Олтин фонди»да сақланаётган реал кадрлардан фойдаланилган.

Каналга уланиш: https://t.me/rost_24uz
18.1K viewsedited  05:35
Ochish/sharhlash
2022-05-09 07:09:42
Бугун 9 май Ўзбекистонда расман Хотира ва қадрлаш куни ҳисобланади!

У ким учундир катта қурбонлар берилган, инсониятни энг катта хатоларидан бирини ёдга солувчи уруш қурбонларини хотирлаш куни бўлса, ким учундир шонли армия ғалабаси кунидир.

Ўзбекистонда бу кунни қандай нишонлаш керак?


Апрель ойида айни шу саволни бериб, сўровнома ўтказган эдик.

Унда шу вақтгача 4194 киши иштирок этди.

Жавоблар эса тенг иккига ажралган:

Ўзбекистонда бу кунни Ғалаба кайфиятида нишонлашни истовчилар 1846 киши (44%) бўлса, уни Хотира ва қадрлаш куни деб ҳисобловчилар 1863 кишини (44%) ташкил этган.

485 киши(12%) эса бу кунни нишонлашни унутсак ҳам бўлаверади, деб жавоб берган.

Каналга уланиш:  https://t.me/rost_24uz
14.0K views04:09
Ochish/sharhlash