Get Mystery Box with random crypto!

Навоий вилоят телеканали учун тайёрланган танқидий кўрсатув эф | Rost24 | Расмий канал

Навоий вилоят телеканали учун тайёрланган танқидий кўрсатув эфирга берилмади

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси Навоий вилоят телерадиокомпанияси учун 3 ой олдин тайёрланган ушбу танқидий кўрсатув эфирга берилмагани айтилмоқда.

Кўрсатув изоҳига ёзилган сўзларга кўра, кўрсатув Навоий вилоят ҳокимининг топшириғи билан тайёрланибди.

18 дақиқалик мазкур кўрсатувда Кармана туманидаги ижтимоий-маиший муаммолар факт ва кадрларда исботи билан очиб берилган.

Танқидий кўрсатув кеча ярим тунда Навоий вилоят телерадиокомпаниясининг Navoiy VTRK расмий телеграм канали (t.me/Navoiy_vtrk)га жойлаштирилди. Каналга Навоий вилоятининг бошқа туманларидан ҳам тайёрланиб, эфирга берилмаган яна бир нечта шу каби танқидий кўрсатувлар жойлаштирилган эди.

Телеграм каналида чамаси 7 соат турган мазкур танқидий кўрсатувларнинг барчаси бугун тонгда, соат 8:00 атрофида телеграм каналдан ҳам ўчирилиб, телеграм канал номи эса “Yangi Navoiy” номига ўзгартирилди.

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube