Get Mystery Box with random crypto!

Расмий хабарлар I Официальные новости

Telegram kanalining logotibi rasmiy_xabarlar_official — Расмий хабарлар I Официальные новости Р
Telegram kanalining logotibi rasmiy_xabarlar_official — Расмий хабарлар I Официальные новости
Kanal manzili: @rasmiy_xabarlar_official
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 29.97K
Kanalning ta’rifi

Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.
Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot

Ratings & Reviews

2.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 737

2021-02-15 10:43:00
Эксклюзив кадрлар: “Қамчиқ” довонида геологик хавф бартараф этилди

Бу ҳақда ФВВ Ахборот хизмати маълум қилди. Вазирлик қутқарувчилари ва Хавфли геологик жараёнларни кузатиш давлат хизмати довондаги геологик хавфли ҳудудни аниқладилар. "Тошкент-Ўш" халқаро автомобиль йўлининг 245 км да тушиб кетиш эҳтимоли бўлган тош массаларини тушириш тадбирлари ўтказилди.
- - - - - - - - -
Эксклюзивные кадры: на перевале "Камчик" ликвидирован геологически опасный участок

Специалисты МЧС, совместно с сотрудниками Государственной службы слежения за геологически опасными явлениями, обнаружили опасный участок. На 245-ом км международной автодороги "Ташкент - Ош" спасатели осуществили искусственный сброс горных пород, которые могли упасть на проезжую часть.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
14.1K views07:43
Ochish/sharhlash
2021-02-15 10:19:18
Адлия вазири жамоатчилик олдида ҳисобот бермоқда

Очиқлик ва ошкоралик қонун устуворлигини ҳамда аҳолининг давлат органларига бўлган ишончини таъминлашнинг асосий омиллардан биридир. Ҳар бир давлат идораси фуқаролар олдида ҳисобдор бўлиши керак.

Буни яхши англаган ҳолда Адлия вазирлиги анъанага кўра очиқ мулоқот шаклида жамоатчиликка ҳисобот беради. Жорий йилнинг 15 февраль куни вазирлик биносида журналист ва блогерлар учун ҳисобот учрашуви ташкил этилмоқда.

Ушбу интерфаол, очиқ мулоқотда тадбирда 2020 йилда амалга оширилган ишлар, келгуси режалар, вазирлик томонидан йўлга қўйилиши кутилаётган янги лойиҳалар тўғрисида ОАВ ва жамоатчиликни хабардор қилиш, медиа ҳамжамият билан яқин мулоқот ўрнатиш мақсадида ўтказилмоқда. Унда “Адлия ҳисобот беради!” китоби иштирокчиларга тақдим этилди, махсус ролик намойиш қилинди .

РАСМИЙ ХАБАРЛАР
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
13.5K views07:19
Ochish/sharhlash
2021-02-15 08:48:45 Ўзбекистонга нечта электромобиль олиб келинган?

Давлат статистика қўмитаси ахборот хизмати маълумотларига кўра, 2020 йилда Ўзбекистонга хориждан 131 та электромобиль импорт қилинган.

2018 йилда – 13 та
2019 йилда – 39 та
2020 йилда – 131 та

Ўзбекистон асосан қайси давлатлардан электромобилларни импорт қилган?

Хитой – 92 та
Корея Республикаси – 13 та
Грузия – 7 та
АҚШ – 7 та
Германия – 5 та
Бошқа давлатлардан – 7 та


РАСМИЙ ХАБАРЛАР
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
13.5K views05:48
Ochish/sharhlash
2021-02-15 08:02:50
"Халқ билан" лойиҳасининг навбатдаги сони. Унинг каҳрамони Президент билан учрашуви ҳақида сўзлаб беради.

Очередной выпуск нового проекта "С народом". Его герой расскажет о своей встрече с Президентом

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
9.7K views05:02
Ochish/sharhlash
2021-02-15 07:31:46
Бугун, 15 феврал куни режалаштирилган тадбирлар:


Матбуот анжумани

● Мавзу:
Жойларда тадбиркорлик фаолиятининг мутасаддилар томонидан қўлллаб-қyвватланмаётгани билан боғлиқ муаммолар ва уларнинг ечимлари
● Вақти: 14:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Марказий банк, Савдо-саноат палатаси ва Бизнес-Омбутсман мутасаддилари


Матбуот анжумани

● Мавзу
“Давлат хизматчилари ва мутахассисларни хорижда тайёрлаш ҳамда уларнинг салоҳиятини янада ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент фармони мазмун-моҳияти
● Вақти: 16:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: “Эл-юрт умиди” жамғармаси


Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.

ОАВ ходимлари таклиф этилади.

@aoka_uz
12.9K views04:31
Ochish/sharhlash
2021-02-14 18:35:14
Ўзбекистон қиймати 4,7 млн. АҚШ долларлик қуритилган сабзи экспорт қилган

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, мамлакатимиздан 2020 йилда хорижга қиймати 4,7 млн. АҚШ долларига тенг бўлган 10,0 минг тонна қуритилган сабзи экспорт қилинган.

Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 2,2 минг тоннага кўп.

Ўзбекистон қуритилган сабзини энг кўп экспорт қилган давлатлар:
Қозоғистон – 9,4 минг тонна
Россия – 439,6 тонна
АҚШ – 144,1 тонна
Германия – 26,4 тонна

2020 йилда хорижга қуритилган сабзини энг кўп экспорт қилган ҳудудлар:
Тошкент вилояти – 4,8 минг тонна
Самарқанд вилояти – 3,6 минг тонна
Наманган вилояти – 555,3 тонна
Тошкент шаҳри – 298,1 тонна

РАСМИЙ ХАБАРЛАР
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
16.6K views15:35
Ochish/sharhlash
2021-02-14 16:05:16
Олий таълим - рақамларда.

Инфографика: Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизмати

РАСМИЙ ХАБАРЛАР
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
15.2K views13:05
Ochish/sharhlash
2021-02-14 14:40:23 4 228 та уйнинг фасададидан ноқонуний эшиклар очилган

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги инспекцияси
томонидан 12 291 та уй-жой фондларининг техник хавфсизлик ҳолатларини ўрганиш натижалари бўйича:

3 035 та кўчмас мулк эгаларининг уйга туташ ҳудудларда ноқонуний қурилмалар барпо этганлиги,

кўп квартирали уйлардаги 3 068 та балконлар ўзбошимчалик билан ўраб олинганлиги,

4 228 та уйнинг фасадларидан ноқонуний эшиклар очилганлиги,

1 395 та уйдаги хонадонни ички қисми рухсатсиз ўзгартирилганлиги,

330 та умумий фойдаланишда бўлган ҳудудлар тўсиб олинганлиги,

19 742 кв.м. уйга туташ ер майдони ўзбошимчалик билан эгаллаб олинганлигига оид аниқланган ҳуқуқбузарликлар бўйича берилган мажбурий кўрсатмаларга асосан 4650 таси жойида бартараф этилишига эришилган.

Қолганларини суд тартибида бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.

Вазирлик ахборот хизмати хабар беришича, аниқланган ҳуқуқбузарликлар юзасидан 627 нафар айбдор шахсга нисбатан маъмурий жарималар қўллашга оид судларга киритилган материаллар бўйича айбдорларга 124,5 млн сўмлик жарималар қўлланилган.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
16.1K views11:40
Ochish/sharhlash
2021-02-14 13:38:59Вирусга қарши препарат ёки антибиотик: шамоллаш ва гриппда қайси бирини танлаш керак?

"Дори-дармон" Акциядорлик компанияси Ахборот хизмати мавсумий нафас олиш йўллари касалликларидан ҳимояланиш бўйича фойдали маълумотларни тақдим этди.

Шамоллаш — айниқса, совуқ мавсумда энг кенг тарқалган касалликлардан биридир. Бунга асосан юқори нафас йўллари(бурун, томоқ, трахея)га таъсир кўрсатадиган вирусли инфекция сабаб бўлади. Нотўғри даволаниш ёки касалликни ўтказиб юбориш пневмония ёки бронхитга сабаб бўлиши мумкин.

Шамоллаш баъзан грипп билан адаштирилади, чунки уларнинг аломатлари жуда ўхшаш. Aммо бу нотўғри.

Грипп — бу ўта юқумли мавсумий нафас олиш йўллари касаллиги бўлиб, одатда декабр ва март ойлари орасида рўй беради, февраль ойида энг юқори даражага кўтарилди.

Aнтибиотиклар керакми?
Aнтибиотиклар ҳақли равишда замонавий тиббиёт хазинаси ҳисобланади. Aммо уларни нотўғри ишлатиш қимматга тушиши мумкин. Aнтибиотиклар одатда бактериялар сабаб бўлган касалликларни даволаш учун ишлатилади. Шамоллаш ва гриппда улардан фойдаланиш керак эмас.

Касаллик бошланишининг дастлабки кунларида организмда табиий иммунитет реакцияси пайдо бўлади, антибиотикни жуда эрта ишлатганда эса, ўз-ўзидан инфекцияни бошқариши мумкин бўлган ҳимоя механизмлари йўқ қилинади.

Шунинг учун грипп ва шамоллаш пайтида антибиотиклардан сақланиш яхшироқдир. Улар фақат бактериал инфекция ташхисида самарали бўлади.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
14.4K views10:38
Ochish/sharhlash
2021-02-14 12:32:11
Навоий вилоятида “Яхшидан боғ қолади” шиори остида акция ташкил этилди

Бу ҳақда Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати маълум қилди.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
12.9K views09:32
Ochish/sharhlash