Get Mystery Box with random crypto!

Расмий хабарлар I Официальные новости

Telegram kanalining logotibi rasmiy_xabarlar_official — Расмий хабарлар I Официальные новости Р
Telegram kanalining logotibi rasmiy_xabarlar_official — Расмий хабарлар I Официальные новости
Kanal manzili: @rasmiy_xabarlar_official
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 29.97K
Kanalning ta’rifi

Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.
Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot

Ratings & Reviews

2.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 736

2021-02-16 07:24:09
Бугун, 16 феврал куни режалаштирилган тадбирлар:


Матбуот анжумани

● Мавзу:
Ўзбекистон Қуролли Кучларида хизмат қилаётган ҳарбий хизматчилар ва оила аъзоларининг ижтимоий ҳимоясини таъминлаш масалаларини кучайтириш юзасидан олиб борилаётrан ишлар
● Вақти: 12:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Мудофаа вазирлиги


Брифинг

● Мавзу:
Бош прокуратура фаолиятининг таҳлили
● Вақти: 14:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Ҳаёт Шамсуддинов, Бош прокуратура ахборот хизмати раҳбари


Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.

ОАВ ходимлари таклиф этилади.

@aoka_uz
13.3K views04:24
Ochish/sharhlash
2021-02-15 19:36:54
Президент Шавкат Мирзиёев жорий йилда Жиззах вилоятида амалга ошириладиган инвестиция лойиҳалари тақдимоти билан танишди.
Тўқимачиликда маҳаллийлаштиришни чуқурлаштириб, тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш, янги ўзлаштирилаётган ерларда талаб юқори мева-сабзавотлар етиштириб, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, ерости маъданларини ўзлаштиришга хорижий инвестициялар жалб этиш бўйича топшириқлар берилди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с презентацией инвестиционных проектов, которые будут реализованы в Джизакской области.
Даны поручения по углублению локализации в текстильном производстве и выпуску готовой продукции, обеспечению продовольственной безопасности через выращивание востребованных плодоовощных культур на заново освоенных землях, привлечению иностранных инвестиций к добыче полезных ископаемых.

#Mirziyoyev #taqdimot #Jizzax #investitsiya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
13.2K views16:36
Ochish/sharhlash
2021-02-15 18:19:38
Эксклюзив кадрлар: “Қамчиқ” довонида геологик хавф бартараф этилди

ФВВ Ахборот хизмати
маълум қилишича, вазирлик қутқарувчилари ва Хавфли геологик жараёнларни кузатиш давлат хизмати довондаги геологик хавфли ҳудудни аниқладилар.

"Тошкент-Ўш" халқаро автомобиль йўлининг 245 км да тушиб кетиш эҳтимоли бўлган тош массаларини тушириш тадбирлари ўтказилди.

Батафсил

РАСМИЙ ХАБАРЛАР
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
14.8K views15:19
Ochish/sharhlash
2021-02-15 16:51:55
Тўдакўл соҳилидаги йирик мавжудот тўғрисидаги ахборот ўз тасдиғини топмади

“Тўдакўл соҳилидан (Навоий вилояти) йирик мавжудот топилди” мавзусидаги маълумот вилоят экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси томонидан ўрганилди.

Давлат экология қўмитаси ахборот хизмати маълум қилишича, хабар остида қўйилган фотосурат аслида Камарбалиқ ёки Селдлар қироли деб номланади. Маълумотларга кўра, мазкур балиқ Тинч, Атлантика ва Ҳинд океанларининг иссиқ, ўртача иссиқ ва мўътадил сувларида, асосан тропик минтақада ва Ўрта ер денгизи ҳавзасида, шунингдек, Шимолий-Шарқий Атлантикада – Исландия сув ҳавзаларида ва Шимолий денгизда 500-700 м, баъзан 1000 м чуқурликларда учрайди. Унинг узунлиги 3 метргача боради.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
15.5K viewsedited  13:51
Ochish/sharhlash
2021-02-15 15:26:26 «Эл-юрт умиди» жамғармаси хориждаги йирик компанияларда стажировка ташкил қилиб беради

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган матбуот анжуманида Жамғарма директори ўринбосари Жавоҳир Аҳмедов маълум қилди:


«Президент фармонига асосан «Эл-юрт умиди» жамғармаси фаолиятида жуда катта ўзгаришлар бўлди. Энг аввало, Жамғарманинг 3 та таълим дастури асосий таълим дастури сифатида эълон қилинадиган бўлди.

2021 йилдан бошлаб бакалавриат, магистратура ва докторантура дастури Жамғарманинг асосий фаолият туридаги таълим дастурлари деб ҳисобланади ва шу дастурлар асосида хориждаги нуфузли университетлар, илмий марказлар ва компанияларда таълим олиш ташкил этилади.

Жамғарманинг 4 та асосий йўналиши мавжуд:

давлат ва жамият бошқаруви;
қонун устуворлигини таъминлаш, суд-ҳуқуқ соҳаси;
таълим, соғлиқни сақлаш ва бошқа ижтимоий соҳалар;
иқтисодиёт тармоқлари.

Жамғарманинг таълим дастурларидан ташқари мақсадли стажировка дастурлари ҳам ташкил этиш белгиланган. Мақсадли стажировка дастурлари республикадаги барча вазирлик ва идораларнинг устувор мутахассисликлари кесимида эълон қилинади, уларнинг буюртмаларига асосан Жамғарма хориждаги йирик компанияларда стажировка ўташни ташкил қилиб беради».

http://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
15.4K views12:26
Ochish/sharhlash
2021-02-15 15:02:23 АОКАда ташкил этилган матбуот анжуманида «Эл-юрт умиди» жамғармаси директори ўринбосари Одилжон Саттаров давлат хизматчилари ва мутахассисларни хорижда тайёрлаш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳақида маълумот берди:


«2021 йилдан бошлаб Жамғарма орқали илк марта бакалавр дастури асосида хорижий давлатларда таҳсил олиш имконияти яратилмоқда. Илгари бу тизим мавжуд бўлмаган. 2018 йилда ташкил этилган Жамғарма фаолиятига назар солсак, асосан магистратура, докторантура, стажировка ва малака ошириш дастурлари орқали хорижий давлатларда мутахассислар тайёрлаб келинган.

Бу таклифнинг илгари сурилиши бугунги кунда ёшларга кенг имкониятлар яратмоқда. 2021 йилда 100 нафар ёш мутахассис мана шу имкониятдан фойдаланиш бахтига муяссар бўлмоқда.

Кейинги йилларда бу кўрсаткични 2-3 бараварга ошириш таклифи илгари сурилган. Шу билан бирга магистратура ва докторантура дастури асосида хорижда таҳсил олиш учун квотани 5 карра ошириш таклифини билдирганлар.

Шунингдек, Президент фармонига мувофиқ, Жамғарманинг таълим дастурлари бўйича номзодларни саралаш танлови мунтазам равишда ва Ўзбекистоннинг барча фуқаролари учун, уларнинг иш ва ўқиш жойидан қатъий назар очиқ тарзда амалга оширилади».

http://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
12.5K views12:02
Ochish/sharhlash
2021-02-15 14:25:46 "Кругом" тонировка 2 баробарга арзонлашди" деган хабарлар асоссиз.

Бу ҳақда ЙҲХББ маълум қилди.

Вазирлар Маҳкамасининг қарорига кўра:

“М1, N1 ва N2 тоифага оид автотранспорт воситалари ойналарининг тусини ўзгартиришга (қорайтиришга) рухсатнома бериш учун тўлов ставкалари:

- орқа ён ойналар бўйича жисмоний шахслар учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг беш баравари миқдорини, юридик шахслар учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн баравари миқдорини ва Ўзбекистон Республикасида фаолият кўрсатаётган хорижий давлатлар юридик шахслари учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма баравари миқдорини;

- орқа ва олд ён ойналар бўйича жисмоний шахслар учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик баравари миқдорини, юридик шахслар учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик баравари миқдорини ва Ўзбекистон Республикасида фаолият кўрсатаётган хорижий давлатлар юридик шахслари учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг саксон баравари миқдорини ташкил этади” - дея кўрсатиб ўтилган.

Ушбу қарор талаблари айни вақтда амалда бўлиб, ижтимоий тармоқларда тарқатилган хабарлар асоссиз маълумот ҳисобланади.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
13.1K views11:25
Ochish/sharhlash
2021-02-15 13:30:59 Жорий йилнинг январь ойида тадбиркорлик субъектларида Бизнес омбудсман рухсатисиз 5 500 та солиқ текшируви ўтказилган

Бу ҳақда АОКАда ўтган матбуот анжуманида Бизнес омбудсман вакили Абдували Абдумавлонов маълум қилди.

Ўтган пандемия даврида Президент томонидан 2020 йил январь ойигача молия-хўжалик фаолиятини текширишга эълон қилинган мораторийни яна бир йилга, яъни 2020 йил декабргача чўзишга қарор қилинган.

Бундан ташқари, пандемия даврида тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текширишларни қисқартириш бўйича ҳам кўрсатмалар берилган эди. Кўрсатмалар ижросини таъминлаш мақсадида Бизнес омбудсман томонидан барча назорат қилувчи органларга пандмия даврида барча текширишларни кескин қисқартириш юзасидан тавсиялар берилган.

Ўтган йил давомида текширишлар икки бараварга қисқаришини кутган эдик, лекин текширувларни рўйхатга олиш ягона тизимидан олинган сўнгги маълумотларга қараганда 2020 йилда ўтган йилга нисбатан фақатгина 10 фоизга қисқаргани аниқланди.

2021 йил январь ойида 7700 дан зиёд тадбиркор фаолиятида текширувлар амалга оширилган. Бунга асосан сабаб солиқ қонунчилиги такомиллаштирилиши бўлган. Бу текширувлар Бизнес омбдусмандан рухсат олмаган ҳолда амалга оширилган. Январь ойининг ўзида солиқ текширувлари
5,5 мингтадан ошган.

Бу бўйича ҳозирда тадбиркорлик субъектларини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилган. Унда тадбиркорлик субъектларига текширув ўтқазиш ташаббуси билан чиқишнинг янгича механизмларини кўриб чиқилган ва таклиф берилган.

Эндиликда қонун қабул қилинганда тадбиркорни текширишга чиқиш учун етарлича асос, риск таҳлил инструментларидан фойдаланган ҳолдагина амалга оширишга рухсат берилади.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
13.4K views10:30
Ochish/sharhlash
2021-02-15 12:52:52 Пандемия сабаб 2020 йилда тадбиркорларга ажратиладиган кредит миқдори 7 млрд. сўмга камайган

Бу ҳақда АОКАда ўтаётган матбуот анжуманида Марказий банк бошқарма бошлиғи Олим Болгаев маълум қилди.

Тадбиркорларга қўшимча имкониятлар яратиш мақсадида барча молиялаштириш манбаларидан кичик тадбиркорлик субъектларига 103,8 трл. сўм миқдорида кредит ажратилган.

Пандемия даври таъсири сабаб, 2019 йилга нисбатан 2020 йилда ажратилган кредитлар миқдори 7 трлн. сўмга камайди. 2020 йилда кичик тадбиркорлик субъектларига ажратилган кредит миқдори 48,4 трлн. сўмни ташкил қилди.

2020 йил оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастури доирасида 6,1 трлн. сўм миқдорида, 214 мингдан зиёд лойиҳага кредит ажратилган.

Хусусан, "Ҳар бир оила тадбиркор" дастури асосида 4,8 трлн. сўм миқдорида кредит ажратилган бўлса, ҳунармандлар, деҳқон, фермер хўжаликлари, томорқа ер эгаларига маҳаллий ҳокимликлар ҳузуридаги бандликка кўмаклашиш жамғармалари ҳисобидан 786 миллиард сўм миқдорида, Ёшлар келажагимиз жамғармаси ҳисобидан 428 млрд. сўм кредит ажратилган. Хотин-қизлар ва оилани қўллаб-қувватлаш фонди ҳисобидан эса қарийб 100 млрд. сўм миқдорида маблағ ажратилган.

Бундан ташқари, тижорат банклари томонидан ўз маблағлари ва бошқа жалб қилган маблағлари ҳисобидан тадбиркор аёлларни қўллаб-қувватлашга 4,9 трлн сўм миқдорида кредит ажратилган.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
13.5K viewsedited  09:52
Ochish/sharhlash
2021-02-15 11:50:35 Ишга кетаётганда ҳалок бўлган ходим учун Омбудсман компенсация ундириб берди.

Бу ҳақда Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) ахборот хизмати хабар берди.

Суднинг ҳал қилув қарори билан марҳуманинг турмуш ўртоғи фойдасига сал кам 218 млн сўм бир йўла тўланиши лозим бўлган нафақа ҳамда 2 нафар вояга етмаган фарзандлари учун улар 16 ёшга тўлгунларигача ҳар ойда 756 минг сўмдан зарар ундирилиши белгиланди.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
13.5K views08:50
Ochish/sharhlash