Get Mystery Box with random crypto!

Rapqon Firdavs Masjidi

Telegram kanalining logotibi rapqon_firdavs_masjidi — Rapqon Firdavs Masjidi R
Telegram kanalining logotibi rapqon_firdavs_masjidi — Rapqon Firdavs Masjidi
Kanal manzili: @rapqon_firdavs_masjidi
Toifalar: Kattalashtirilmagan
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 18
Kanalning ta’rifi

Beshariq tumani Rapqon qishlogʻida joylashgan "FIRDAVS" jome masjidining rasmiy kanali.
Oʻzingizni qiziqtirgan barcha savollarni
@rapqon_firdavs_masjidi_hayriya
guruhimizda berishingiz mumkin.
ADMIN:
TEL: 99897-418-84-04
99899-066-44-55

Ratings & Reviews

2.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar

2022-07-20 03:24:55 #Мақола
Одамлар учун ҳисоб-китоб онлари яқинлашиб қолди…. (бир оят тафсири)

Бу ояти каримада, инсонлар охиратни, унда бўладиган ҳисоб-китобни унутиб қўйиб, у кунда бўладиган савол-жавобни, жазо ёки мукофот тайин бўлишини эсдан чиқараёзгани уқтирилади.

Агар, теран назар билан қарасак, манзара ҳақиқатан ҳам шундайдир. Одамлар (ҳаммаси ҳам эмасдир балки) бир-бирини алдаган, бир-бирининг ҳаққини еган, тарозидан урган, ғийбат, туҳмат, бўхтон, фирибгарлик, зўравонлик, ўғирлик, зино қилган, тоат-ибодатни, яхшилик-эзгуликни, хайр-садақани деярли унутган.

Яқинларингизга улашинг

http://t.me/rapqon_firdavs_masjidi
109 views00:24
Ochish/sharhlash
2022-07-20 03:23:39
#Дуо

ИБРОҲИМ АЛАЙҲИССАЛОМ ВА МУҲАММАД СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМ УММАТИНИНГ ДУОСИ

رَّبَّنَا عَلَيۡكَ تَوَكَّلۡنَا وَإِلَيۡكَ أَنَبۡنَا وَإِلَيۡكَ ٱلۡمَصِيرُ

“Роббанаа ъалайка таввакалнаа ва илайка анабнаа ва илайкал масийр”.

“Эй Роббимиз! Фақат Сенга таввакал қилдик, фақат Сенгагина юзландик ва қайтиб борадиган жой ҳам фақат Сенгадир”.
(Мумтаҳана сураси, 4 – оят).
ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@rapqon_firdavs_masjidi
63 views00:23
Ochish/sharhlash
2022-07-20 03:21:54 МУҲИМ САНАЛАР

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг туғилишлари - ҳиржратдан аввалги 53-йил, Фил йили, 8, 9, 10 ёки 12 рабиъула аввал (милодий 571 йил апрел).

* * *
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Ҳадийжа бинт Ҳувайлид розияллоҳу анҳога уйланишлари - туғилганларнинг йигирма бешинчи йили.

* * *
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Каъбани қайта қуришда иштирок этишлари - туғилганларнинг ўттиз бешинчи йили.

* * *
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга нозил бўлишнинг бошланиши - туғилганларининг қирқинчи йили, пайғамбарликнинг биринчи йили.

* * *
Ансорлар билан танишув - Пайғамбарликнинг ўн биринчи йили зулҳижжа ойи.

* * *
Оиша розияллоҳу анҳога фотиҳаланишлари - пайғамбарликнинг ўн биринчи ёки ўн иккинчи йили.

* * *
Исро ва Меърож - пайғамбарликнинг ўн учинчи йили.

* * *
Азоннинг жорий қилиниши - ҳижрий биринчи йили.

* * *
Ҳамр - маст қилувчи ичимликларнинг бутунлай ҳаром қилиниши - ҳирий учинчи йил шаввол ёки тўртинчи раббиъул аввал ойи.

* * *
Мутаъ никоҳи ва эшак гўштини ейишнинг ҳаром қилиниши - ҳижрий еттинчи йил сафар ойи, Хайбар ғазоти асносида. (давоми бор...)

«Ислом тарихи - 1» китобидан.
ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
https://t.me/rapqon_firdavs_masjidi
62 views00:21
Ochish/sharhlash
2022-07-20 03:21:08 ҚИЗЛАРИНИ ТИРИК КЎМГАНЛАР

Исломдан аввал Арабистонда қиз болаларни тириклай кўмиларди. Ушбу ҳақиқатни Ҳазрат Умар шундай ҳикоя қиладилар: Мусулмонликдан аввалги икки нарсани эслайманки, бирини эслаб йиғлайман, бирин эслаб куламан. Ушбу нарсага йиғлайман: бир кун қизимни, жажжи қизчамни, жигарпора қизчамни шу ўз қўлларим билан мозор (қабр) қазиб тириклайин кўмдим. Мен қизим учун ўз қўлларим билан чуқур қазир эканман, у менинг соқолимга сачраган тупроқларни жажжи қўллари ила силаб оларди. Қачон буни хотирласам, доимо йиғлайман. Инсонийликнинг қандай қоронғу даврларида яшаганимни тушуниб, тинмай кўзёши тўкишдан ўзимни тияман. Шунинг учун куламанки, йўлга чиққанимизда, турли сафарларда бўлганимизда ҳолвадан санам (бут) ясаб олардик. Йўлда қорнимиз очса, уни ер эдик. Шуларни қачон эсласам, куламан. Бу номақулчилик, ақлсизлик шунчалик эди.

"Ҳикматлар хазинаси" китобидан.
ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
https://t.me/rapqon_firdavs_masjidi
59 views00:21
Ochish/sharhlash
2022-07-20 03:20:14 АЛЛОҲИМ, ҚУДРАТИНГНИ КЎРСАТ

Бир овчи ҳалол ризқ истаб, овга чиқди. Қармоғини ташлаб қўйди, аммо ҳеч нарса илинмади. Шунда овчи Аллоҳ таолога илтижо қила бошлади, чунки уйда болалари очликдан қийналаётган эди. Қуёш ботишига озгина вақт қолганда Аллоҳ таоло унга катта бир балиқни ризқ қилиб берди. Овчи Аллоҳ таолога ҳамд айтди. Балиқни олиб, хурсанд бўлиб уйига жўнади. Шу куни бир подшоҳ ҳам сайр қилишга чиққан эди. Овчини кўриб, унинг олдига келди. Овчининг қўлидаги балиқ подшоҳга ёқиб қолди. У зўрлик қилиб, балиқни тортиб олди-да, қасрига қайтиб кетди. Маликанинг олдига кириб, мақтанмоқчи эди, балиқ бирдан типирчилаб, подшоҳнинг бармоғини тишлаб олди. Подшоҳ оғриқдан туни билан ухлай олмай чиқди. Эрталаб табиб чақиришга мажбур бўлишди. Табиб келиб, бармоқни кесмаса бўлмаслигини айтди. Бармоқ кесилди, лекин оғриқ тўхтамади. Балиқнинг заҳри қўлга ўтиб кетган эди. Қўлни билаккача кесишди, лекин оғриқ тўхташ ўрнига баттар кучайди. Подшоҳ бақириб, фарёд сола бошлади. Табиблар яна маслаҳат қилиб, қўлни бутунича кесиб ташлашди. Подшоҳ оғриқдан қутулди, лекин унинг кўнгли нотинч эди. Табиблар муаммо нимада эканини тушуниб, қалб табибларининг ҳукамоларнинг олдига боришни маслаҳат беришди. Подшоҳ бир ҳаким зотнинг олдига бориб, бўлиб ўтган воқеаларни айтиб берди. Ҳаким: «Ўша овчи сизни кечирмагунча қалбингиз хотиржам бўлмайди», деди. Подшоҳ овчини қидириб топиб, бошидан ўтганларини айтиб, ундан кечирим сўради. Овчи уни кечирди. Шунда подшоҳ: «Балиқни олиб кетганимдан кейин нима деган эдинг?» деб сўради. Овчи: «Ҳеч нарса демадим, фақат «Аллоҳим, у менга кучини кўрсатди, Сен ҳам унга қудратингни кўрсат», деб дуо қилган эдим», деди.

"Солиҳлар гулшани" китобидан.

, Яқинларингизга улашинг
http://t.me/rapqon_firdavs_masjidi
63 views00:20
Ochish/sharhlash
2022-07-20 03:19:03 «ҚЎШНИЧИЛИК ҲАМ СОТИЛАДИМИ?»

Муҳаммад ибн Жаҳм ҳовлисини эллик минг дирҳамга сотувга қўйди. Ҳовлини сотиб олиш учун харидорлар келганда уларга: «Саъид ибн Оснинг қўшниси бўлиш учун қанча пул берасизлар?» деди. Харидорлар: «Қўшничилик ҳам сотиладими?» дейишди. Муҳаммад уларга: «Сўрасанг берадиган, сўрамасанг ўзи келиб хабар оладиган, ёмонлик қилсанг, яхшилик қайтарадиган одамга қўшни бўлиш қандай қилиб сотилмасин?» деди. Бундан хабар топган Саъид ҳовлини сотмасликни сўраб, қўшнисига юз минг дирҳам жўнатди.

«Солиҳлар гулшани» китобидан.

Яқинларингизга улашинг
https://t.me/rapqon_firdavs_masjidi
62 views00:19
Ochish/sharhlash
2022-07-20 03:17:55 ЖАННАТ АЛЛОҲНИНГ ВАЪДАСИ

Бандаларнинг динда етти манзили мавжудлиги ушбу «Байъ» оятида ифодаланган бўлиб, улардан бирида:
«Аллоҳ мўминлардан жонлари ва молларини жаннат эвазига (сотиб олди)...» (Тавба сураси, 111-оят).

Бу оят мазмунидан маълумки, Аллоҳ мўминларнинг нафсини, уни кўз ўнгидаги ва тасарруфидаги молини сотиб олган. Натижада унинг қалби ўзининг паноҳкоридан ажраб қолган. Шунинг учун нафс билан бойлик қалбга маҳкам ёпишиб олган. Оқибатда қалб бирор нарса (пора) олмасдан туриб, Аллоҳнинг амрини бажармайди. Шунингдек, нафс ҳам Аллоҳдан ўзининг шаҳвоний ҳирс ва ҳою ҳавас лаззатини тарк этиш эвазига (чунки у бу лаззатга юз тутган ва ундан ажрашни истамайди) бирор нарса олмасдан туриб унинг амрига итоат этмайди. Шунинг учун Аллоҳ мазкур лаззатлар бадалига жаннатни ваъда қилди. Токи банда икки хил лаззату эҳтиросни, бири бу дунёнинг ўткинчи шаҳвоний ҳирсининг лаззат ва эҳтироси, иккинчиси абадий, боқий лаззат бўлиб, улар орасида фарқ ва тафовутни ажрата олсин ва унга етишиш умидида Аллоҳнинг амрига итоат этсин, деб Аллоҳ жаннатни ваъда қилган, уларнинг нафсини ва молларини байълашиб сотиб олган.

Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Али Ҳаким Термизий
"Мўминларнинг ибодатдаги даражалари" китобидан.

Яқинларингизга улашинг
@rapqon_firdavs_masjidi
65 views00:17
Ochish/sharhlash
2022-07-20 03:16:36
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

Янги кун ҳам бошланди. Аллоҳ таоло янги кунни файзли, баракали ва хайрли қилсин.

Дилда иймон, тилда бўлсин зикр саловат.
Ибодатлар гуноҳларга бўлсин каффорат.
Ҳажга бориб Байтуллоҳни айланг зиёрат.
Борар манзилингиз бўлсин Фирдавси Жаннат.
Жаннатнинг хушбўйлардан бўлинг баҳраманд.
Дуодадир сиз учун қалбим ҳар соат.
Дуоларим Парвардигор этсин ижобат.
Хонадонни тарк этмасин файзу-барокат!

Аллоҳ таоло бугунги кунингизни тинчлик офиятда, яхши кайфиятда, савобли амаллар билан тўла бўлиб ўтишини сизга насиб қилсин!

XАЙРЛИ КУН!

ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!

@rapqon_firdavs_masjidi
90 views00:16
Ochish/sharhlash
2022-07-19 19:32:08 – Дадажон, бир соатда қанча пул топасиз?

Ишдан қайтган дадасини ўғли эшик олдида шу савол билан кутиб олди. Кейин
салом беришни унутгани эсига тушиб шоша-пиша:

– Ассалому алайкум! –
деди. Ота олдинига ҳайрон
бўлди. Кейин ўғлининг бошини силаб, кулди:
– Қанча пул
топишимни ҳатто онанг ҳам билмайди. Бу муомала болага журъат берди,
эркаланди:
– Айтақолинг!
Ота жиддийлашди:
– Нимага сўраяпсан?
Бирортаси билиб бер, дедими? Боланинг кўзлари
жавдиради:
– Йўўўқ...
– Эллик минг, бўлдими?
Бола бир оз ўйланди, кейин жиддийлашди:
– Менга ўттиз минг бериб туринг.

Ишдаги асаббузарликлардан
чарчаб келган ота бақириб берди:
– Шунинг учун ҳали уйга кирмасимдан сўроққа
тутаётганмидинг?! Бор, ўйна, қайтиб бунақа бемаъни саволлар билан бошимни оғритма!

Ўғли мунғайганича хонасига кириб кетди.

Бир оздан кейин ота ўзига келди ва ўйлай бошлади: "Бекор бақирдим. Балки бирорта керакли нарса олмоқчидир?" Шу хаёл билан чўнтагига пулини солиб, ўғлининг хонасига кирганида, бола кўрпасига ўраниб ётарди.

– Ухламаяпсанми, ўғлим?

– Йўқ, дада, – жавоб берди бола.

– Мана, ол, сўраганинг...
Бола сакраб ўрнидан турди, кўзлари қувонч­га тўлди, отасининг бўйнидан қучоқлади:
– Раҳмат, дадажон!
Кейин ёстиғи тагидан ғижимланиб кетган пулларни олди, ҳозиргина берилганларини қўшиб, қайтадан ҳисоблади:

– Мана, энди етади!

Кейин пулларни ҳайрон қараб турган отасига узатди:

– Дадажон, мана, эллик минг сўм бўлди. Бу – сизга! Энди мен билан гаплашишга, ўйнашга бир соат вақтингизни ажратасизми?

Ота нима дейишини билмай қолди. Чунки у оила, болам учун ишлаяпман, деб тиниб- тинчимасди, ўзини ғамхўр оталардан ҳисобларди. Бугунги кутилмаган воқеа унутилмас сабоқ бўлди.

Яқинларингизга улашинг
https://t.me/rapqon_firdavs_masjidi
189 views16:32
Ochish/sharhlash
2022-07-19 19:31:24 Шайх Муҳаммад Ротиб Наблусий шундай дейдилар:

"Мен сизларга бир таклиф айтмоқчиман, ўзим буни ҳар куни бомдод намозидан кейин айтиб чиқаман. Улар қуйидагилар:

1. "Астағфируллоҳал ъазийм ва атубу илайҳ" - 100 марта.

2. "Аллооҳумма солли ъалаа саййидинаа Муҳаммадив-ва ъалаа аалиҳи ва соҳбиҳии ва саллим" - 100 марта.

3. "Субҳааналлооҳи валҳамдулиллааҳи ва лаа илааҳа иллаллооҳу валлооҳу акбар" - 100 марта.

4. "Субҳааналлооҳи ва биҳамдиҳии, субҳааналлооҳил ъазиийм" - 100 марта.

5. "Лаа ҳавла валаа қуввата иллаа биллааҳи" - 100 марта.

6. "Ҳасбияллооҳу ва ниъмал вакиийл" - 100 марта.

Бу зикрларни айтишга тахминан 20 дақиқа ёки ундан бироз кўпроқ вақт кетади холос. Агар сиз бу зикрларни айтсангиз, Аллоҳ сизга Ўз мададини беради.

Яқинларингизга улашинг
https://t.me/rapqon_firdavs_masjidi
134 views16:31
Ochish/sharhlash