Get Mystery Box with random crypto!

Rapqon Firdavs Masjidi

Telegram kanalining logotibi rapqon_firdavs_masjidi — Rapqon Firdavs Masjidi R
Telegram kanalining logotibi rapqon_firdavs_masjidi — Rapqon Firdavs Masjidi
Kanal manzili: @rapqon_firdavs_masjidi
Toifalar: Kattalashtirilmagan
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 18
Kanalning ta’rifi

Beshariq tumani Rapqon qishlogʻida joylashgan "FIRDAVS" jome masjidining rasmiy kanali.
Oʻzingizni qiziqtirgan barcha savollarni
@rapqon_firdavs_masjidi_hayriya
guruhimizda berishingiz mumkin.
ADMIN:
TEL: 99897-418-84-04
99899-066-44-55

Ratings & Reviews

2.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar 2

2022-07-19 19:30:37 ЎҚИШ, МУТОЛААНИНГ ФОЙДАЛАРИ

1. Васваса, ғам-андуҳларни ҳайдайди.

2. Ноҳақликка тушишдан узоқ бўлади.

3. Бекорчилардан йироқ бўлади.

4. Тил бурро бўлади, калом машқини олади, оҳанг қилиб сўзламайди, балоғат, фасоҳатга зеб бермайди.

5. Ақл ривожланади, зеҳн янгиланади, хотира кучаяди.

6. Билимга бой бўлиб, ёдлаш, тушунчаси кўп бўлади.

7. Инсонлар тажрибаларини, улуғлар ҳикматларини, уламолар кашфиётларини ўзлаштиради.

8. Илмий малакасини оширади, ҳаёт ҳақидаги маданий онггини оширади.

9. Иймони зиёда бўлади хусусан Ислом дини ҳақидаги китобларни ўқиганда. Зеро, китоб энг буюк насиҳатчи, ёмонликлардан қайтаргувчи ва яхши ишларга буюргувчидир.

10. Зеҳн паришонлигидан, қалб бўлинишидан, вақт зоеъ бўлишидан паноҳ топади.

11. Сўзни пухта тушунади, ифода услубини, иборанинг мақсадини, жумла тушунчасини, ҳикмат сирларини англайди.

"Маҳзун бўлма" китобидан.

Яқинларингизга улашинг
https://t.me/rapqon_firdavs_masjidi
135 views16:30
Ochish/sharhlash
2022-07-19 18:58:48
Assalomu alaykum hurmatli Kanalimiz aʼzolari!!!

Qimmatli vaqtingizni ayamay Masjidimiz nomiga ochilgan Kanalimiz hamda gruppamizni kuzatib borayotgan barcha obunachilarimizga masjidimiz tomonidan oʻz minnatdorchiligimizni bildiramiz.

Barchalaringizdan Alloh rozi boʻlib, oʻzining hidoyatida bardavom qilib ikki dunyo saodatiga noil qilsin

Va honadoningizga qut-baraka va tinchlik-hotirjamlik ato qilsin

Ushbu kanalimizda berilayotgan maʼlumotlarga avvalo oʻzimiz amal qilib, savoblarga erishishligimiz hamda JANNATDA birga boʻlishni hohlagan yaqinlarimizga ham ulashib, ushbu kanalimiz obunachilarini koʻpayishiga hissangizni qoʻshishligingizni soʻrab qolamiz.

Kanalimiz
@rapqon_firdavs_masjidi
187 viewsedited  15:58
Ochish/sharhlash
2022-07-19 02:17:02 БЕНАМОЗ

#Албатта_ўқинг!

Беш ёш эдим, ўқимоқчи бўлдим намоз,
Сура ёдлаш масаласи қийнарди бироз.
Шундай қилиб ўтди қишу, ўтди баҳор, ёз.
Менга эрта экан, дея бўлдим бенамоз.

Кунлар ўтди, қаршиладим ўнта баҳорни,
Эртаю кеч чўмилдик зериктирмай анҳорни.
Жойнамозни четга суриб тутдим дуторни,
Ўйин билан ўтди куним, бўлдим бенамоз.

Келиб қолди йигирма ёш бўлиб меҳмон,
Иймон эмас қалбда севги бўлди султон,
Ёр васлига етай, дея сарсон саргардон,
Ишқ ўтида куйиб-ёниб, бўлдим бенамоз.

Қирқ ёшимни қарши олдим тўкиб савлат,
Елиб- учдим тўплай дея молу давлат.
Масжидга юр деса, дедим йўқдир фурсат,
Бу дунёни дардида бўлдим бенамоз.

Олтмиш баҳор ўтди, олтмиш кун мисол,
Кеч англадим, азиз умрим бўлибди увол.
Ибодатга турай десам йўқдир мажол,
Ўз жонимга жабр айлаб бўлдим бенамоз.

Саксонимда дард тўшакга қўйди жойлаб,
Қўл оёғим қимирламас йиллаб, ойлаб,
Ҳайҳот, ўлим фариштаси турар пойлаб,
Кетар бўлдим бу дунёдан бўлиб бенамоз..

Бугун ҳасратдаман, изтиробдаман,
Қабримда на бўй бор, на бордир эни.
Ягона ўтинчим сўрайман Сендан
Роббим, бир лаҳзага тирилтир мени!

Умримни совурдим ел-шамолларга,
Берилдим сафсата, хом хаёлларга,
Бугун юзим тутдим минг заволларга,
Роббим, бир лаҳзага тирилтир мени!

Кўзимни яратдинг, лекин кўрмадим,
Ҳақ йўлни эшитиб, унда юрмадим,
Умрим бўйи ухлаб, асло турмадим,
Роббим, бир лаҳзага тирилтир мени!

Бугун ҳаётимнинг зиёси сўнмиш,
Қоп-қора қарғалар қабримга қўнмиш,
Танимни юлажак тиконлар унмиш,
Роббим, бир лаҳзага тирилтир мени!

Тақвони эгнимга қилайин либос,
Барча гуноҳлардан бўлайин халос,
Ягона ўтинчим – Сендан, илтимос,
Роббим, бир лаҳзага тирилтир мени!

Не йўқотар эдим, қилсам ибодат,
Наҳотки, шунчалар босибди ғафлат,
Алам билан сўрай фақат ва фақат,
Роббим, бир лаҳзага тирилтир мени!

Танимни бир кўринг – қоп-қора кўмир,
Баданим нимталар қизиган темир,
Оҳ, афсус, берилмас қайтатдан умр,
Роббим, бир лаҳзага тирилтир мени!

Аллоҳим, изн бер, қабримни ўяй,
Иймон лаззатини қалбимда туяй,
Бир бора бошимни саждага қўяй,
Роббим, бир лаҳзага тирилтир мени!!!

Яқинларингизга улашинг

https://t.me/rapqon_firdavs_masjidi
1.1K views23:17
Ochish/sharhlash
2022-07-19 02:15:25 Муваффақиятга эришиш

4 ёшингда муваффақият - иштонингни ҳўллаб қўймаслигинг.

8 ёшингда муваффақият - уйингни мустақил топиб кела олишинг.

12 ёшингда муваффақият - атрофингда дўстларинг бўлиши.

18 ёшингда муваффақият - машина ҳайдашга гувоҳноманг бўлиши.

23 ёшингда муваффақият - олийгоҳни битиришинг.

25 ёшингда муваффақият - иш топа олишинг.

28 ёшингда муваффақият - ўзингга муносиб киши ёки аёл билан турмуш қуришинг.

30 ёшингда муваффақият - фарзандли бўлишинг.

35 ёшингда муваффақият - мол-дунёга эга бўлишинг.

45 ёшингда муваффақият - кўринишинг, ёшлигинг ва ғайратингни сақлай олишинг.

50 ёшингда муваффақият - фарзандларинг мевасини кўра бошлашинг.

55 ёшингда муваффақият - эр-хотинлик мажбуриятларини адо этишга қодир бўлишинг.

60 ёшингда муваффақият - машина ҳайдаш гувоҳномангдан фойдалана олишинг.

65 ёшингда муваффақият - хасталикларсиз ҳаёт кечиришинг.

70 ёшингда муваффақият - бошқага боқиманда эмаслигингни ҳис қилишинг.

75 ёшингда муваффақият - атрофингда дўстларинг (тирик) бўлиши.

80 ёшингда муваффақият - уйингни мустақил топиб кела олишинг.

85 ёшингда муваффақият - иштонингни ҳўллаб қўймаслигинг.

Буларни ўқиб қуйидаги ояти карима ёдимга тушди:

"Аллоҳ сизни заифликда яратган, сўнгра заифликдан кейин қувватли қилган, сўнгра қувватдан кейин яна заифлик ва қарилик ориз қилган зотдир. У хоҳлаганини яратур. У ўта илмли ва ўта қудратлидир".
("Рум" сураси, 54-оят).

Яқинларингизга улашинг

https://t.me/rapqon_firdavs_masjidi
817 views23:15
Ochish/sharhlash
2022-07-19 02:14:18 ҚУРЪОН ВА АСАЛ – ҲАР ҚАНДАЙ ДАРДНИНГ ДАВОСИ

Аллоҳ таоло бандаларига жуда кўп неъматлар берган. Ана шундай неъматлардан бири асалдир.
Қуръони каримда шундай дейилган: “(Эй Муҳаммад,) Парвардигорингиз асаларига ваҳий (амр ёки илҳом) қилди: “Тоғларга, дарахтларга, (одамлар) қурадиган инларга уя сол. Сўнгра турли мевалардан еб, Парвардигоринг (сен учун) осон-қулай қилиб қўйган йўллардан юр!” Унинг қорнидан алвон рангли ичимлик-асал чиқади. Унда одамлар учун шифо бор. Албатта бу ишда (яъни, митти жониворнинг одамлар учун хизматкор қилиб қўйилишида) тафаккур қиладиганлар учун оят-ибрат бордир” (Наҳл сураси, 68-69-оятлар).
Асаларининг ҳаёт тарзи инсонлар учун беқиёс ибрат намунасидир. Асаларининг тириклиги чаманзорлар, яйловлар ичида ўтади. Гул ширалари бу мўъжаз жониворнинг таомидир. Маълум бўлишича, асалари камида 3000 хил ўсимлик гулидан шира (нектар) йиғади. Бир килограмм асал йиғиш учун 10 миллион дона гулга қўнади. Бу вақт ичида ҳар бир асалари уясига 120-150 марта қатнайди, 450 минг чақирим йўлни босиб ўтади.
Яна бир ҳайратланарли жиҳати шунда, асалари ўз жуссасидан 20 баравар оғирликдаги юкни ерда судраб юра олади.
Асаларининг бешта кўзи бўлади. Ҳид билиш, сезиш туйғуси одамникига қараганда 25 марта кучлироқ. Шунинг учун асалари бир неча чақирим масофадан ҳидни сеза олади.
Асаларилар ўз уясидан 14 километргача масофага учиб боради. Учиш тезлиги соатига 65 километргача етади. Шира олиб қайтишида бу тезлик 35 километрни ташкил этади. Энг қизиғи, асалари ўзи йиққан асалнинг юздан бир қисминигина истеъмол қилади, қолгани инсонларга туҳфа этилади. Асалари буни, шубҳасиз, Аллоҳнинг илҳоми билан қилади.
Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Қуръонда икки шифо бор: Қуръон ва асал. Қуръон қалблардаги касалликларга шифо, асал ҳар бир дардга даводир ”.
Оиша розияллоҳу анҳо онамиздан ривоят қилинишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ширинлик билан асални яхши кўрардилар.
Пайғамбаримиз асални яхши кўрар, бошқаларни ҳам бу тотли неъматдан ейишга, у билан даволанишга чақирардилар.
Бир киши Набий алайҳиссалом ҳузурларига келиб:
– Биродарим қорни оғрияпти, – деди.
Расулуллоҳ унга:
– Биродарингга асал ичир, – деб тавсия қилдилар.
Ҳалиги одам унга асал ичирди. Кейин келиб айтди:
– Мен унга асал ичирдим. Аммо баттар ичини кеткизиб юборди.
Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
– Аллоҳнинг гапи рост, биродаринг қорни алдаган! – дедилар.
Мутахассислар илиқ сувда эритилган асалга Қуръон оятларини ўқиб дам солиб ичишни тавсия этишган. Айниқса, эрта тонгда ичилса, натижаси яхши бўлади.
Пайғамбар алайҳиссалом шундай деганлар: “Кимда-ким ҳар ойда уч марта, наҳорда (оч қоринга) асал яласа, касалликнинг каттаси унга яқин йўламайди ”.
Халқ табобатида асалнинг қуйидаги фойдалари зикр этилган:
– Асал турли касалликларни даволайди, одамни бардам-бақувват қилади;
– мижозни тозалайди, қоннинг томирларда юришини равонлаштиради, гўштни бузилишдан сақлайди;
– кўз хиралигидан халос этади;
– навқиронликни сақлаб қолиш, узоқ умр кўриш учун муттасил асал истеъмол қилиш тавсия этилади;
– қонга жуда тез сўрилади, уни тозалайди;
– микробларни ўлдиради;
– асал суви меъдани кучли қилади, иштаҳани очади, овқат ҳазмини яхшилайди;
– шамоллаш, ҳолсизлик, асаб тўқималари касалликларини даволайди;
– танасида модда алмашинуви бузилган кишиларга асал жуда фойдали;
– ошқозон-ичак яралари касалликларини даволайди, мияни озиқлантиради;
– юқори нафас йўллари, ўпка касалликлари, юрак, жигар, буйрак, асаб тўқималари, тери, кўз касалликлари ҳам асал ёрдамида муолажа қилинади;
– камқонликда асални малина билан бирга истеъмол қилиш тавсия этилади;
– ошқозон-ичак фаолиятини яхшилайди;
– ревматизмга қарши энг яхши дори;
– қон босимини туширади;
– терига суртилса, терининг ҳолатини яхшилайди;
– хотирани, ақлий қобилиятни кучайтиради;
– юракка қувват беради;
– овқат ҳазм бўлишини яхшилайди;
– грипп касаллиги олдини олишда, уни даволашда ҳам асал тенги йўқ малҳамдир;
– асал шарбати кишини тетик қилади, мия фаолиятини яхшилайди...

"Қуръон - қалблар шифоси" китобидан.

АЛБАТТА ТАРҚАТИНГ!

КИРИШ УЧУН
https://t.me/rapqon_firdavs_masjidi
611 views23:14
Ochish/sharhlash
2022-07-19 02:14:17 Бола тўйгунича ОНАСИни эмади. Тишлари билан озорлар беради. Онанинг суякларида калций камайиб, мўртлашади. Улғайгунича боласини кўз қорачиғидек авайлайди. Бу дунёдан ўтгунича ташвишини қилади. Доим ундан ХАВОТИР олади. Жонини сўраса, беришга тайёр бўлади...

Фарзанди улғайиб ЭРКАК бўлганида, олий талим ерларини битириб оладида оёқларини чалиштириб, ўтирволиб, ~ «Аёл зоти - калта фаҳм....!»- дейди...

Ҳў-ў-ўй ақлли..! Қандай қилиб бунақа ақлга, нималар эвазига эришганнингни ҳеч ўзингдан сўраб кўрганмисан..?

Сен ўша ақли ноқиснинг жонидан - жон, қонидан - қон, танасидан озуқа олиб шу даражага етмадингми..?!
Аёл зотини калта фаҳм дейишингдан олдин, онаи зорингни СЕН сабаб чеккан машаққатларини эсла!
Ахир у - ОНА...!!!

Яқинларингизга улашинг

https://t.me/rapqon_firdavs_masjidi
698 views23:14
Ochish/sharhlash
2022-07-19 02:14:16 АЁЛ КЎНГЛИГА ҚАНДАЙ ҚИЛИБ ЙЎЛ ТОПИШ МУМКИН?

– Суҳбaтлaшaѐтгaндa ижoбий сўзлaрни ишлатинг, сaлбийлaридaн сaқлaнинг;
– Аниқ гaпиринг, гaпингизни яxши aнглaб oлгуничa тaкрoрлaнг;
– Аѐлингизни чирoйли исмлaр билaн чaқиринг.
– Бўш вaқтингизни aѐлингиз билaн суҳбaтлaшишгa сарфланг;
– Унгa яxши янгиликлaрни еткaзинг;
– Энг яxши xoтирaлaрингиз aѐлингиз билaн биргa бўлишини ҳaр дoим ѐддa сaқлaнг;
– Аѐлингиз билaн меъѐрни билган ҳолда ҳaзиллaшинг;
– Спoрт ѐки бoшқa бирoр нaрсaдa aѐлингиз билaн ўзaрo мусoбaқaлaшинг;
– Аѐлингизнинг сиз учун муҳим қaрaшлaри тўғрисидa ўз фикрингизни билдиринг;
– Унинг фикрлaрини диққaт билaн ўргaниб чиқинг;
– Ўз фикрлaри билaн сизгa ѐрдaм бeргaни учун aѐлингизгa миннaтдoрчилик билдиринг;
– Мaъқул тoпмaгaн кишини бориб кўришгa aѐлингизни мaжбурлaмaнг;
– Эҳтиѐжлaригa етaдигaн дaрaжaдa пул билaн тaъминлaнг;
– Қaердa бўлишингиздaн қaтъи нaзaр aѐлингиз билaн xaбaрлaшиб туринг;
– Илoжи бoричa тeзрoқ уйга қaйтишгa ҳaрaкaт қилинг;
– Аѐлингизгa ҳaдя oлиб кeлишни унутмaнг;
– Дoим тoзa-пoк бўлинг;
– Аѐлингиз учун xушбўйлaнинг;
– Тўшак сирлaрини, aѐлингиз муaммoлaрини, бoшқa шaxсий мaълумoтлaрни ўзгалaргa aйтманг;
– Oтa-oнaсини зиѐрaт қилишгa аѐлингизни oлиб бoринг;
– Aѐлингизни келиб кўришга уларни тaклиф этинг;
– Аѐлингиз нoмaҳрaм эркaклaрга бемалол aрaлaшиб юришигa йўл қўймaнг;
– Ортиқчa рaшкдaн сaқлaнинг;
– Сизгa нисбaтaн қилгaн xaтoлaрини кeчиринг;
– Энг aввaл бир нeчa мaртa билвoситa, кейин бeвoситa нaсиҳaт қилинг;
– Аѐлингизнинг фaқaт кaттa xaтoлaринигинa ҳисoбгa oлиб қўйинг;
– Хaтo қилишидaн қaтъи нaзaр, унинг бaрчa яxшиликлaрини ѐддa тутинг;
– Аѐлингизни яxши oвқaт қилмaгaни учун тeргaмaнг, чунки Расулуллoҳ соллаллоҳу алайҳи ва
саллам тaoм ҳaқидa ѐмон гапирмaгaнлaр;
– Хaтoсини aйтишдaн oлдин унгa билвoситa билдиришгa ҳaрaкaт қилинг. Тўғридaн-тўғри
aйтишдaн кўрa мана шуниси aфзaл;
– Аѐлингизга қaттиқ бoтадиган сўзлaрни гапирманг;
– Ғaзaбингиз кeтишини кутинг. Чунки бу, ўзингизни мувoзaнaтдa тутиб туришгa ѐрдaм бeрaди.

Бахтли ҳаѐт cари китобидан

Яқинларингизга улашинг

https://t.me/rapqon_firdavs_masjidi
623 views23:14
Ochish/sharhlash
2022-07-19 02:14:14
Rapqon "FIRDAVS" jome masjidi
IMOM XATIBI: Abdulaziz Toʻxtaboyev.
Eng ta'sirli ma'ruzalar
Bizni kuzatishda davom eting
Kanalimiz: @rapqon_firdavs_masjidi
Guruhimiz: @rapqon_firdavs_masjidi_hayriya
27 views23:14
Ochish/sharhlash
2022-07-19 02:14:02 - Ота-она учун фарзанд ким?
- Бел қуввати, қалб ҳарорати, кўз нури, авлод ҳамда орзу-умидлари давомчиси. Умрларига умр “қўшувчи” ёхуд уни “камайтирувчи” онгли мавжудот. Сири ва сирдоши...

- Фарзанд учун Ота ким?
- Қиблагоҳ, дуогўй, ибрат намунаси, ҳаётнинг бахтли дамлари, синов ва ташвишларида мададкор, тўғри ва самимий маслаҳатгўй ва ҳар дам, ҳар дақиқа ғанимат бўлган табаррук зот...

- Фарзанд учун Она ким?
- Меҳр ва эҳтиром белгиси, ғамхўрлик ва сабр тилсими, садоқат ва вафо тимсоли, меҳрибонлик ва оқибатлилик аломати, мустаҳкам қўрғон ва ишончли ҳимоя нишонаси, борлиғи борлигининг сабабчиси. Ва, албатта, ҳар дам, ҳар дақиқа ғанимат бўлган мўътабар зот...

- Эр-хотин ким?
- Турлича муҳитда тарбия олган, асосан, етти ёт бегона, тақдири илоҳий сабаб турмуш қурган, фарзанд туфайли қариндошлик риштаси боғланган, бир-бирига меҳр-муҳаббат, бахт-саодат тиловчи ҳазрати инсонлар тоифаси. Агар эр-хотиннинг ҳаётга бўлган қарашлари яқин бўлса, маслакдош, самимий дўст ҳамдир. Бу нур устига аъло нур. Бордию дунёга қарашу қизиқишлари, орзу-мақсадлари турлича бўлса, азбаройи зурриётлар тарбияси ҳаққи ҳурмати улар бўр-йўғи умр йўлдош ҳисобланадилар...

- Опа ким?
- Сингил ва ука учун меҳр ва садоқат намунаси, иффат ва ҳаё соҳибаси, эҳтиросларининг жиловдори, хушҳулқлик ва меҳнатсеварлик ибрати, масъуллик белгиси ҳамда ота-онасининг ишончли суянчиғидир...

- Сингил ким?
- Опа ва акасига беминнат ва холис ёрдамчи, сирларининг ишончли қўриқчиси, қалбан меҳрибон, шодлигу бахт, орзу ва армонларининг доимий ҳамроҳи, ҳар қандай ҳолатда ҳам уларга бахт тиловчи ҳам қариндош, ҳам юрагига яқин инсонлардан бири...

- Ака ким?
- Биродари ва синглисининг ишонган тоғи, қалб қўри, ибрат ва жасурлик тимсоли. Ўзгага меҳр-мурувват кўрсатишнинг намунаси, ука ва сингилнинг сирдоши ва маслаҳатчиси, дарду ғам, қувончу ҳавас, шўхлигу ўйинқароқликдаги ажралмас ҳамроҳи ҳамдир.

- Ука ким?
- Ака ва опа сирларининг мустаҳкам пасбони, фикрларининг содиқ ҳаммаслиги, орзу-умидларининг толмас давомчиси, ҳар қандай вазиятдан қатъи назар, ака ва опасига далда бўлувчи ишончли дўст, сулола давомчиси, итоаткор инидир...

- Опа-сингил, ака-укалар бир-бирларига кимлар?
- Авваламбор, тақдири илоҳий сабаб қондош, қориндош, муайян бир сулоланинг давомчилари ҳисобланади. Бир-бирларига чексиз меҳр қўйган, айбу камчиликларини беркитган, сирларининг сирдоши, ғамларининг ғамдоши, қувончу шодлигининг биринчи огоҳдоши. Улар бир-бирларини таъмасиз яхши кўрадиган, бир-бирларининг ғурур-ифтихори, шунингдек, ўзлари мансуб бўлган сулола маънавий оламини бойитувчиси, гўзал одоб-ахлоқнинг собит тарғиботчиси ҳамдир.

Умуман, улар борки, ота-она кўнгиллари юксалган, диллари хотиржам, орзу-ниятлари улашган. Улар борки, ҳаёт дарахти тириклик булоғидан қониб сув ичади. Улар борки, умрлар янгиланаверади, саволлар туғилаверади, жавоблар топилаверади. Умуман, уларнинг иноқлигию меҳр-оқибатидан бутун башар чароғон, осмон мусаффо, замин яшарган, одамзод ҳаёти мазмундорлик касб этган.

Яқинларингизга улашинг

https://t.me/rapqon_firdavs_masjidi
538 views23:14
Ochish/sharhlash
2022-07-19 02:13:46 АЁЛЛАР ҲАҚИДА ҚИЗИҚАРЛИ МАЪЛУМОТЛАР...

1. Аёллар сочининг диаметри эркакларникидан икки баробарга кичик.

2. Аёлларнинг юраги эркакларникидан тезроқ уради.

3. Аёллар эркаклардан икки баробар тезроқ киприк қоқади.

4. Эркак аёлга боғланганидан кўра аёл эркакка қаттиқроқ боғланган. Шунинг учун аёллар оила қуришга қаттиқроқ интилади. Бу окситоцин даражаси ошиқлиги билан боғлиқ.

5. Аёлларнинг иммунитети эркакларникидан кучлироқ бўлади.

6. Аёлларнинг тилида таъм сезиш рецепторлари кўпроқ бўлади.

7. Аёлларда оғриқ рецепторлари кўпроқ, бироқ шамолллаш жараёнларини блокловчи эстроген сабабли нафис жинс вакиллари дардга бардошлидирлар.

8. Аёллар эркаклардан кўра рангни яхшироқ ажратади, чунки ранг ажратиш хусусияти Х-хромосома билан тўғридан-тўғри боғлиқ.

9. Аёлларнинг териси эркакларникидан 10 марта сезгирроқ.10. Аёлларнинг кўкрагида мушак тўқималари йўқ.

11. Аёлларнинг мушак ва пайларида коллагендан эластин кўпроқ, шу сабабли аёллар эгилувчанроқ бўлади.

12. Аёллар эркакларга қараганда юқори частотали товушларни яхшироқ ажратишади.

13. Аёл миясининг электр фаоллиги ухлаган вақтда бор-йўғи 10 фоизга камаяди, шу сабабли аёллар сергак ухлайди.

14. Аёллар ширин таъмни эркаклардан анча яхши ажрата олади.

15. Аёлларнинг нутқи учун миядаги иккита марказ масъулдир, шунинг учун улар бир кунда 8 мингтача сўз айтиб, 3 мингга яқин товуш ва 10 минг новербал сигналдан фойдалана олади. Бу кўрсаткичлар эркакларда икки баробар камдир.

16. Аёлларнинг ҳид сезиш ҳисси эркакларникидан яхшироқлиги туғма хусусиятдир.

17. Аёлларнинг периферий (четки) кўриш хусусияти устунроқ. Эркакларда эса туннелча кўриш хусусияти.

18. Аёлларнинг бўйни эркакларникидан ҳаракатчан ва эгилувчан. Шу сабабли чақирганда, аёллар бўйни билан бурилиб қарайди, эркаклар бутун танаси билан ўгирилади.

19. Соч тўкилиш рецессив белгиси ўғилга онасидан ўтади.

20. Иккита Х-хромосомага эгалиги сабаб аёлларда касаллик асорати ва хроник касалликлар кам намоён бўлади.

21. Аёллар бир йилда ўртача 30тадан 64тагача йиғлайди. Эркаклар бор-йўғи 6-17 марта (бу ғарб олимларининг кузатуви, аслида бундан ҳам камроқ бўлиши табиий).

22. Ҳомиладор аёлларнинг 30 фоизи еб бўлмайдиган нарсаларни егиси келади.

23. Прогестерон, кортизол ва эстрадиол гормонлари, айниқса, овуляция даврида безовталик ва хавф ҳиссини орттиради. Шунинг учун аёллар хавф ҳиссини эркаклардан кўра яхшироқ сезади.

Яқинларингизга улашинг

https://t.me/rapqon_firdavs_masjidi
571 views23:13
Ochish/sharhlash