Get Mystery Box with random crypto!

ЖАННАТ АЛЛОҲНИНГ ВАЪДАСИ Бандаларнинг динда етти манзили ма | Rapqon Firdavs Masjidi

ЖАННАТ АЛЛОҲНИНГ ВАЪДАСИ

Бандаларнинг динда етти манзили мавжудлиги ушбу «Байъ» оятида ифодаланган бўлиб, улардан бирида:
«Аллоҳ мўминлардан жонлари ва молларини жаннат эвазига (сотиб олди)...» (Тавба сураси, 111-оят).

Бу оят мазмунидан маълумки, Аллоҳ мўминларнинг нафсини, уни кўз ўнгидаги ва тасарруфидаги молини сотиб олган. Натижада унинг қалби ўзининг паноҳкоридан ажраб қолган. Шунинг учун нафс билан бойлик қалбга маҳкам ёпишиб олган. Оқибатда қалб бирор нарса (пора) олмасдан туриб, Аллоҳнинг амрини бажармайди. Шунингдек, нафс ҳам Аллоҳдан ўзининг шаҳвоний ҳирс ва ҳою ҳавас лаззатини тарк этиш эвазига (чунки у бу лаззатга юз тутган ва ундан ажрашни истамайди) бирор нарса олмасдан туриб унинг амрига итоат этмайди. Шунинг учун Аллоҳ мазкур лаззатлар бадалига жаннатни ваъда қилди. Токи банда икки хил лаззату эҳтиросни, бири бу дунёнинг ўткинчи шаҳвоний ҳирсининг лаззат ва эҳтироси, иккинчиси абадий, боқий лаззат бўлиб, улар орасида фарқ ва тафовутни ажрата олсин ва унга етишиш умидида Аллоҳнинг амрига итоат этсин, деб Аллоҳ жаннатни ваъда қилган, уларнинг нафсини ва молларини байълашиб сотиб олган.

Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Али Ҳаким Термизий
"Мўминларнинг ибодатдаги даражалари" китобидан.

Яқинларингизга улашинг
@rapqon_firdavs_masjidi