2022-08-31 21:07:26
ЭНДИ ЗАРМИТАН ҚАТИҒИНИ ТАЪТИБ КЎРИШ УЧУН ҚИЗИЛТЕПА ҲУДУДИГА КИРИШ ЕТАРЛИ БЎЛДИ
Аввалроқ Қизилтепа туманига Кармана туманидан кириб келиш чегарасида катта ўзгаришлар бўлаётгани ва қизилтепаликлар туманга кирувчи меҳмонларга байрам совғаси тайёрлашаётгани ҳақида маълум қилган эдик.
Бугун ушбу совға топширилди, аниқроғи Қизилтепага кириш стелласи расман фойдаланишга топширилди. Очилиш маросимида туман ҳокими
У. Файзиев ва кенг жамоатчилик иштирок этди.
Тадбир аввалида яхши ниятлар ила дуо қилиниб, туман остонаси бўлмиш ушбу стелланинг узоқ йиллар давомида халқимизни хурсанд қилиши сўралди.
Шундан сўнг туман ҳокими
У. Файзиев сўзга чиқиб, барчани ушбу йирик объектнинг фойдаланишга топширилаётгани билан табриклаб, ушбу ерда жойлаштирилган ҳар бир объект ва деталлар узоқ ўйлаб, жойлаштирилгани, нега айнан мана шундай композиция яратилганига батафсил тўхталди.
— Биз ушбу композицияни яратишда ҳар бир деталга алоҳида эътибор қаратдик. Туманимиз томонга қараб юқорилаган 5 устун, улардаги ҳурматли Президентимизнинг сўзлари, ҳар қандай вазиятда ҳам олдинга интиладиган ва ғалаба сари ҳаракатланадиган отлар. Хуллас, бу ердаги бирорта детал шунчаки ўрнатилмаган, — деди туман ҳокими.
Шундан сўнг рамзий лента кесилиб, стелла расман фойдаланишга топширилди.
Стелла олдида
"Зармитан қатиғи" дўкони ҳам бунёд этилиб, эндиликда Зармитан қатиғини таътиб кўриш истагида бўлган туманимиз меҳмонлари учун Зармитангача бормай туриб, Қизилтепа ҳудудидага киришнинг ўзи кифоя бўлди.
#мустақиллик_объектлари
2.5K views18:07