Get Mystery Box with random crypto!

Huquqiy axborot | Lex.uz

Telegram kanalining logotibi lexuzofficial — Huquqiy axborot | Lex.uz H
Telegram kanalining logotibi lexuzofficial — Huquqiy axborot | Lex.uz
Kanal manzili: @lexuzofficial
Toifalar: Siyosat , Qarzlar, soliqlar va qonunlar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 22.92K
Kanalning ta’rifi

LEX.UZ – Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик маълумотлари миллий базаси телеграм канали

Ratings & Reviews

1.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar 2

2023-07-21 07:57:20
#Қонун

Ўзбекистон футбол ассоциацияси бир қатор солиқлардан озод этилади

Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ–857, 18.07.2023 й.) билан Солиқ кодексининг 483-моддасига қўшимча киритилди

Шунга кўра, 2026 йил 1 январгача Ўзбекистон футбол ассоциацияси, унинг ҳудудий бўлинмалари, “Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси” жамоат бирлашмаси, Ўзбекистон футбол ҳакамлари маркази ва профессионал футбол клублари қуйидаги солиқларни тўлашдан озод этилади:

барча турдаги солиқларни (бундан ижтимоий солиқ мустасно);

ўзи жалб қилган чет эл мутахассислари ва футболчиларининг даромадларидан тўланадиган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/docs/6535757
7.5K views04:57
Ochish/sharhlash
2023-07-18 15:41:47
#Қонун

Ҳисоб палатаси ҳар чоракда ўз фаолияти тўғрисида жамоатчиликка ҳисобот бериб боради

“Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг фаолияти янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун (ЎРҚ–856, 17.07.2023 й.) Президент томонидан имзоланди

Жумладан, “Ўзбекистон Республикасининг Ҳисоб палатаси тўғрисида”ги қонунга киритилган қўшимчага кўра, Ҳисоб палатаси:

молия йилининг биринчи ойида молия йили учун иш режалари тўғрисидаги маълумотларни ўз расмий веб-сайтига жойлаштиради;

назорат тадбирлари натижалари бўйича аниқланган молиявий ҳуқуқбузарликлар ва уларнинг бартараф этилиши тўғрисидаги маълумотларни ҳар чорак якунларига кўра, чоракдан кейинги ойнинг 25-санасидан кечиктирмай ўз расмий веб-сайтига жойлаштиради;

ҳар чоракда камида бир марта ўз фаолияти тўғрисида жамоатчилик олдида ОАВ вакиллари иштирокида ҳисобот бериб боради.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/pdfs/6534755
9.3K views12:41
Ochish/sharhlash
2023-07-18 15:14:01
#Қонун

Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси судларга мурожаат қилганда бож тўламайди

Президент томонидан имзоланган қонун (ЎРҚ–855, 13.07.2023 й.) билан “Давлат божи тўғрисида”ги қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди

Киритилган ўзгартиш ва қўшимчага кўра, Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ҳамда Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси фуқаролик ишлари бўйича судларга, иқтисодий ҳамда маъмурий судларга мурожаат қилиш чоғида давлат божини тўлашдан озод этилади.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/pdfs/6534447
7.9K views12:14
Ochish/sharhlash
2023-07-17 07:53:31
#Ҳукумат_қарори

18 ёшга тўлмаган шахсни новвой сифатида ишлатиш мумкин эмас

Ҳукумат қарори билан (290-сон, 14.07.2023й.) Ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларнинг меҳнатидан фойдаланилиши тақиқланган оғир ишларнинг ҳамда зарарли ёки хавфли меҳнат шароитларидаги ишларнинг рўйхати тасдиқланди

Рўйхатга кўра, қуйидаги ишларда 18 ёшга тўлмаган шахсларнинг меҳнатидан фойдаланиш тақиқланади, жумладан:

Ер ости кон ишчиси;
Таркибида олмос бўлган концентратларни меъёрига етказувчи;
Олмослар ва ўта қаттиқ материалларни силлиқловчи;
Нефть ва газ қазиб олиш бўйича оператор;
Тиббий препаратларни дозаловчи;
Юқори частотали ток қурилмаларида пайвандчи;
Асфальтбетончи;
Новвой;
Хамир қорувчи;
Гўшт маҳсулотларини кесувчи;
Музқаймоқ тайёрловчи;

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/pdfs/6533020
11.7K views04:53
Ochish/sharhlash
2023-07-14 10:31:47
#Президент_қарори

Паҳлавон Маҳмуд хотирасига бағишлаб халқаро баҳодирлар мусобақаси ўтказилади

“Хива – 2024 йилда ислом дунёсининг туризм пойтахти” халқаро тадбирига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–223-сон, 12.07.2023 й.) қабул қилинди

Қарорга кўра, 2024 йил Хивада:

мартда “Хива – 2024 йилда ислом дунёсининг туризм пойтахти” халқаро тадбири;
май ойида Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар туризм вазирларининг XII сессияси ўтказилади.

2023 йил октябрда Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатларнинг туристик ташкилотлари, ОАВ вакиллари, блогерларни жалб қилган ҳолда Хоразм вилояти бўйлаб инфотур ташкил этилади.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/docs/6531531
10.3K views07:31
Ochish/sharhlash
2023-07-14 08:01:47
#Ҳукумат_қарори

Вахта усулида ишлашни ташкил этиш тартиби белгиланди

Ҳукумат қарори (287-сон, 13.07.2023 й.) билан “Вахта усулида ишлашни ташкил этиш тартиби тўғрисида”ги намунавий низом тасдиқланди

Қарорга кўра, Вахта усулида ишларни ташкил этиш билан боғлиқ барча харажатлар иш берувчи ҳисобидан амалга оширилади.

Вахта усулида бажариладиган ишларга қуйидагилар жалб қилиниши мумкин эмас:

18 ёшгача бўлган ходимлар;
ҳомиладор аёллар;
3 ёшгача бўлган фарзандини тарбиялаётган ота-онадан бири (васий);
тиббий хулосага мувофиқ вахта усулидаги ишларни бажаришига қарши кўрсатмалар бўлган шахслар.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/pdfs/6532422
9.4K views05:01
Ochish/sharhlash
2023-07-14 07:09:28
#Ҳукумат_қарори

Иш ҳақини натура шаклида тўлаш тартиби белгиланди

“Иш ҳақини натура шаклида тўлашни тартибга солиш тўғрисида” ги Ҳукумат қарори (286–сон, 13.07.2023 й.) қабул қилинди

Қарорга кўра, меҳнатга натура шаклида ҳақ тўланиши ходимнинг ёзма розилигига асосан қуйидаги ҳолларда мумкин:

ходим ёки унинг оиласи истеъмоли учун иш берувчи томонидан ишлаб чиқарилган ва етиштирилган озиқ-овқат ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан ҳисоб-китоб қилиш;

ўзига хизмат кўрсатилиши ва уй хўжалигини юритишда кўмаклашиш мақсадида уй хизматчиларини ёллаган иш берувчилар томонидан уй хизматчиларига озиқ-овқат ва вақтинча яшаш учун уй-жой билан таъминлаш шаклида ҳисоб-китоб қилиш.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/pdfs/6532424
11.0K views04:09
Ochish/sharhlash
2023-07-13 08:23:12
#Қонун

Миллий гвардия ва ички ишлар органлари экология соҳасидаги маъмурий ҳуқуқбузарликларни кўриб чиқади

“Экология ва жамоат тартибини сақлаш соҳаларидаги қонунчилик такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ-854, 11.07.2023 й ) Президент томонидан имзоланди.

Қонун билан “Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси тўғрисида”ги ҳамда Ички ишлар органлари тўғрисида”ги Қонунларга киритилган ўзгартиришларга кўра, Миллий гвардия ҳамда ички ишлар органлари экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳадаги ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш бўйича чоралар кўриши белгиланди.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/pdfs/6530788
10.3K views05:23
Ochish/sharhlash
2023-07-10 09:03:55
#Ҳукумат_қарори

“20 минг тадбиркор – 500 минг малакали мутахассис” дастури доирасида айрим тадбиркорларда барча турдаги солиқ текширувлари ўтказилмайди

Ҳукумат қарори билан (279-сон, 07.07.2023й.) “20 минг тадбиркор – 500 минг малакали мутахассис” дастури доирасида тадбиркорлик субъектларига солиқ ва божхона имтиёзлари ҳамда преференцияларни қўллаш тартиби тўғрисида”ги низом қабул қилинди

Низомга кўра, қуйидагича миқдорда янги иш ўринлари яратилган тақдирда уларга нисбатан қуйидаги тартибда солиқ текширувлари ўтказилмайди:

51 тадан 200 тагача янги иш ўрни яратадиган тадбиркорларда солиқ аудити ўтказилмайди;
200 тадан ортиқ янги иш ўрни яратадиган тадбиркорларда барча турдаги солиқ текширувлари ўтказилмайди.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/pdfs/6526182
12.8K views06:03
Ochish/sharhlash
2023-07-10 08:20:37
#Қонун

Сертификатлаштириш ва мувофиқликни баҳолаш қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик кучайтирилди

Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ–852-сон, 07.07.2023 й.) билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартишлар киритилди.

Шунга кўра:

Мувофиқликни баҳолаш қоидаларини мувофиқликни баҳолаш органлари томонидан бузиш, агар бу техник регламентлар талабларига жавоб бермайдиган маҳсулот чиқарилишига ёки мувофиқликни баҳолашни амалга ошириш учун маҳсулотни тақдим этган жисмоний ёки юридик шахсга зарар етказилишига олиб келса:

мансабдор шахсларга БҲМнинг 10 бараваридан 40 бараваригача миқдорда (3 млн 300 минг сўмдан 13 млн 200 минг сўмгача) жарима солишга сабаб бўлади.

Илгари бундай норма мавжуд эмас эди.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/pdfs/6525311
9.1K viewsedited  05:20
Ochish/sharhlash