Get Mystery Box with random crypto!

Huquqiy axborot | Lex.uz

Telegram kanalining logotibi lexuzofficial — Huquqiy axborot | Lex.uz H
Telegram kanalining logotibi lexuzofficial — Huquqiy axborot | Lex.uz
Kanal manzili: @lexuzofficial
Toifalar: Siyosat , Qarzlar, soliqlar va qonunlar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 22.92K
Kanalning ta’rifi

LEX.UZ – Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик маълумотлари миллий базаси телеграм канали

Ratings & Reviews

1.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar 10

2023-02-25 09:01:26
#Президент_қарори

Айрим фермер хўжаликлари ишчиларининг меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлари қайтариб берилади

"Қишлоқ хўжалигида аҳоли бандлигини ошириш ва ер участкаларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Президент қарори (ПҚ–69-сон, 23.02.2023 й.) қабул қилинди

Қарорга кўра, 2023 йил 1 апрелдан 2024 йил 1 майгача эксперимент тариқасида республика бюджетидан пахта ёки ғалла етиштиришга ихтисослашган фермер хўжаликларига уларнинг ишчиларининг меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлари бўйича тўланган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини қуйидаги шартларга риоя қилинганда қайтариб бериш тартиби жорий этилади.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/docs/6389631
3.9K views06:01
Ochish/sharhlash
2023-02-23 07:45:21
#Ҳукумат_қарори

Ҳукумат қарори (73-сон 21.02.2023 й.) билан Суд экспертизаси тадқиқотларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги намунавий низом тасдиқланди

Мазкур низом давлат суд-экспертиза муассасаси, нодавлат суд-экспертиза ташкилоти, илмий фаолият билан шуғулланувчи муассаса (ташкилот)лар томонидан суд экспертизаси тадқиқотлари ўтказилиши тартиби ва шартларини белгилайди.

Низомга кўра, қуйидаги ҳолатларда суд экспертига иш материаллари юзасидан тадқиқотлар ўтказиш тақиқланади, жумладан:

иш материаллари бўйича манфаатдор томонлар билан қариндош бўлганда;

иш материаллари бўйича манфаатдор томонлар билан давлат суд-экспертиза муассасаси ҳамда нодавлат суд-экспертиза ташкилотининг раҳбарлари, таркибий бўлинма бошлиқлари ва уларнинг яқин қариндошлари бўлганда, бундан тадқиқотлар ўтказувчи ягона ташкилот бўлган ҳолатлар мустасно.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/pdfs/6388692
4.4K views04:45
Ochish/sharhlash
2023-02-20 07:56:03
#Президент_фармони

Янги таҳрирдаги “Яйловлар тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади

“Яйловларни муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланишни таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент фармони (ПФ–24-сон, 16.02.2023 й.) қабул қилинди

Фармонга кўра, халқаро молия институтларининг 7,8 млн АҚШ доллари миқдоридаги грант маблағидан 2023 йилда қуйидаги чоралар кўрилади:

йиллик қуввати 10 минг тонна бўлган майда шохли моллар учун омухта ем ишлаб чиқарувчи корхоналар ташкил қилиш;

чорва ҳайвонлари генетик тадқиқоти лабораториясини ташкил қилиш;

қоракўлчилик-наслчилик хўжаликларида 500 минг бош майда шохли молларни рақамли идентификация қилиш.

2023 йил 1 сентябргача янги таҳрирдаги “Яйловлар тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/pdfs/6386439
5.5K viewsedited  04:56
Ochish/sharhlash
2023-02-18 14:06:07
#Президент_қарори

Йўловчилар ташишни брутто-шартнома асосида ташкил этиш босқичма-босқич йўлга қўйилади

“Жамоат транспорти тизимини ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–59-сон, 16.02.2023 й.) қабул қилинди

Қарорга кўра:

шаҳар автобус йўналишларида чекланган тарифлар бўйича йўловчилар ташишни брутто-шартнома асосида ташкил этиш ва молиялаштириш тизими босқичма-босқич жорий этилади;

ташувчилар билан ҳисоб-китоблар “босиб ўтилган йўл” ва “сифат” мезонлари асосида амалга оширилади;

йўлкира ҳақини кунлик йиғиш режа-топшириғини белгилаш амалиёти бекор қилинади;

Йўловчилар ташишни брутто-шартнома асосида ташкил этиш ва молиялаштириш тизими босқичма-босқич:

2023 йил 15 апрелдан – Тошкент шаҳрида;
2024 йил 1 январдан – Андижон, Самарқанд, Наманган, Қарши ва Урганч шаҳарларида;
2024 йил 1 июндан – Нукус шаҳри ва бошқа вилоятлар марказларида ишга туширилади.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/pdfs/6386205
7.7K views11:06
Ochish/sharhlash
2023-02-18 09:51:45
#Президент_қарори

Қайта тикланувчи энергия манбаларини жорий этиш жадаллаштирилади

“2023 йилда қайта тикланувчи энергия манбаларини ва энергия тежовчи технологияларни жорий этишни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–57-сон, 16.02.2023 й.) қабул қилинди

Қарорга кўра, 2023 йилда умумий қуввати 4 300 МВт бўлган қайта тикланувчи энергия манбалари ишга туширилади. Жумладан:

2 100 МВт – йирик қуёш ва шамол электр станциялари;
1 200 МВт
– ижтимоий соҳа объектлари, хўжалик субъектларининг бино ва иншоотлари ҳамда хонадонларда ўрнатиладиган қуёш панеллари;
550 МВт
– тадбиркорлар томонидан барпо этиладиган кичик фотоэлектр станциялари.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/pdfs/6385716
5.7K views06:51
Ochish/sharhlash
2023-02-17 07:48:43
#Ҳукумат_қарори

Президент соврини учун “Рақамли технологиялар йўналишида энг яхши стартап” танлови ўтказилади

Ҳукумат қарори (66-сон, 15.02.2023 й.) билан Президент соврини учун “Рақамли технологиялар йўналишида энг яхши стартап” (President Tech Award) танловини ўтказиш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди

Низомга кўра, танлов 2023 йил майдан ҳар йили қуйидаги 5 та асосий ҳамда 1 та махсус йўналиш бўйича ўтказилади:

сунъий интеллект технологиялари;
ижтимоий йўналишда рақамли технологиялар;
ахборот ва киберхавфсизлик технологиялари;
тадбиркорлик ва молиявий технологиялар;
компьютер ва мобил ўйин дастурлари.

Танлов ғолиблари қуйидагича тақдирланади:

5 та асосий йўналиш бўйича:

1-ўрин учун – 100 минг АҚШ доллари;
2-ўрин учун – 50 минг АҚШ доллари;
3-ўрин учун – 30 минг АҚШ доллари;

Махсус йўналиш бўйича (битта) 100 минг АҚШ доллари.

Ҳужжатнинг
расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/pdfs/6384615
6.4K views04:48
Ochish/sharhlash
2023-02-16 08:21:01
#Президент_қарори

Энергетика назорати бўйича Бош прокурор ўринбосари лавозими жорий этилди

“Ёқилғи-энергия ресурсларидан фойдаланиш соҳасида давлат назорати самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–54-сон, 13.02.2023 й.) қабул қилинди

Қарорга кўра, Бош прокурорнинг ёқилғи-энергия ресурсларидан фойдаланиш соҳасида қонунчиликка риоя этилиши ва унинг ижроси устидан назоратни амалга оширишга масъул бўлган ўринбосари лавозими жорий этилди.

2023 йил 1 мартдан:

Ўзэнергоинспекция электр энергияси ва табиий газни назорат қилиш ҳамда ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизимларидаги ёқилғи-энергия ресурслари истеъмоли тўғрисидаги маълумотларни мониторинг қилади;

электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарлик бўйича тузилган далолатномаларни электрон расмийлаштириш ва тегишли маълумотларни “E-ma‘muriy ish” тизимига киритиш тартиби жорий этилади.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/pdfs/6384162
424 views05:21
Ochish/sharhlash
2023-02-15 17:27:22
"Адолат" миллий ҳуқуқий ахборот марказидан расмий нашрлар!!

1. Ўзбекистон Республикаси кодекслари (тўплам) - 240 000 сўм
2. Жиноят кодекси - 90 000 сўм
3. Жиноят процессуал кодекси - 80 000 сўм
4. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс - 110 000 сўм
5. Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекс - 78 000 сўм
6. Фуқаролик кодекси - 90 000 сўм
7. Фуқаролик процессуал кодекси - 76 000 сўм
8. Жиноят ижроия кодекси - 75 000 сўм
9. Иқтисодий процессуал кодекси - 95 000 сўм
10. Меҳнат кодекси (янги) - 90 000 сўм
11. Солиқ кодекси - 135 000 сўм
12. Божхона кодекси - 130 000 сўм
13. Бюджет кодекси - 90 000 сўм
14. Ҳаво кодекси - 70 000 сўм
15. Оила кодекси - 70 000 сўм
16. Ер кодекси - 70 000 сўм
17. Уй-жой кодекси - 70 000 сўм
18. Сайлов кодекси - 70 000 сўм
19. Шаҳарсозлик кодекси - 50 000 сўм

Дўкон манзили

+998 71 280 55 47

Facebook / Web_site / Telegram / Instagram /

Каналга уланиш
https://t.me/lexuzofficial
5.3K views14:27
Ochish/sharhlash
2023-02-13 12:05:51
#Президент_фармони

Тадбиркорлик субъектлари тоифаларга ажратилди

“Тадбиркорлик субъектларини тоифаларга ажратиш мезонлари ҳамда солиқ сиёсати ва солиқ маъмуриятчилигини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент фармони (ПФ–21-сон, 10.02.2023 й.) қабул қилинди

Фармонга кўра, тадбиркорлар қуйидаги мезонлар асосида тоифаларга ажратилди:

кичик тадбиркорлик субъектлари:

якка
тартибдаги тадбиркорлар;
микрофирмалар – таъсисчилари жисмоний шахслар бўлган ҳамда жами даромади йил давомида 1 миллиард сўмгача бўлган тадбиркорлар;
кичик корхоналар – жами даромади йил давомида 1 миллиарддан 10 миллиард сўмгача бўлган тадбиркорлар;

ўрта тадбиркорлик субъектлари – жами даромади йил давомида 10 миллиарддан 100 миллиард сўмгача бўлган тадбиркорлар;

йирик тадбиркорлик субъектлари – жами даромади йил давомида 100 миллиард сўм ва ундан юқори бўлган тадбиркорлар.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/pdfs/6379809
3.3K views09:05
Ochish/sharhlash
2023-02-13 08:00:05
#Президент_қарори

Мебель ишлаб чиқариш ва экспорт қилиш рағбатлантирилади

“Мебель маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва экспорт қилишни рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–51-сон, 10.02.2023 й.) қабул қилинди

Қарорга кўра, 2023 йил 1 февралдан 2024 йил 1 январгача:

тайёр мебель маҳсулотларини экспорт қилувчи тадбиркорларга хориждаги офис, савдо ва омбор биноларини ижарага олиш харажатларининг бир қисмини қоплаб беришда мазкур нотурар жойлар майдонига қўйилган меъёр 100 квадрат метрдан 250 квадрат метрга оширилади;

2023 йил 1 февралдан 2024 йил 1 январгача тегишли мебель ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган хомашё, эҳтиёт қисмлар, фурнитура ва аксессуарлар импортида божхона божининг ноль ставкаси қўлланилади.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/pdfs/6379731
5.7K views05:00
Ochish/sharhlash