2024-01-25 06:14:02
Мактабда ўзаро муносабатларда ягона жамоа сифатида ҳурмат, дўстлик, ҳамжиҳатлик, ҳалоллик ва адолат тамойилларига риоя этилиши керак Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг
2023 йил 31 августдаги “Умумий ўрта таълим муассасасининг такомиллаштирилган намунавий одоб-ахлоқ қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 282-сонли буйруғида мазкур меъёрлар белгиланган.
Унга кўра таълим-тарбия жараёни иштирокчилари таълим муассасасида қуйидагиларга амал қилишлари лозим: педагог шаъни ва қадр-қимматини ҳурмат қилишлари;
ўзаро муносабатларда ягона жамоа сифатида ҳурмат, дўстлик, ҳамжиҳатлик, ҳалоллик ва адолат тамойилларига риоя этишлари;
турли хил зўравонлик ва камситувчи
(буллинг) хатти-ҳаракатларига йўл қўймаслик;
педагог ва ўқувчилар тасдиқланган машғулотлар жадвали асосида ишга ва дарсга ўз вақтида келишлари;
таълим муассасасининг ҳудуди ва йўлакларида тартиб билан юришлари;
бир-бири билан саломлашишлари, бунда, ўқувчилар педагогларга, кичик ёшдагилар катта ёшдагиларга биринчи бўлиб салом беришлари
(ушбу ҳолатларда қўл бериб сўрашиш истисно бўлиб, ёши катта шахслар ёки хотин-қизлар биринчи бўлиб қўл узатганидан кейингина уларга жавобан қўл узатишлари тавсия этилади);
педагог ва техник ходимлардан иш вақтида касб этикаси ҳамда мактабнинг устави билан тасдиқланган талабларга кўра кийинишлари;
кийимларнинг ўта тор ёки ўта кенг бичимда бўлмаслиги;
кийимларнинг тоза ва дазмолланган бўлиши.
@Huquqshunos_yordami
Савол юбориш учун
@Online_maslaxatchii
16.4K views03:14