Get Mystery Box with random crypto!

Рус тили бўйича C1 даражадаги сертифитга эга педагоглар аттест | Huquqshunos yordami

Рус тили бўйича C1 даражадаги сертифитга эга педагоглар аттестациядан озод этилмайди

Савол: Мактабда рус тилидан дарс бераман. Рус тили бўйича C1 даражадаги сертификатим бор. Мен мазкур сертификатга эга бўлганим учун Педагог кадрлар аттестацияси тест синовидан озод этиламанми?

Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 19 майдаги "Ўзбекистон Республикасида хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида" ПҚ-5117-сон Қарорининг 5-банди б)-кичик бандида умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасаларининг камида C1 даражадаги миллий ёки унга мос даражадаги халқаро сертификатга эга хорижий тиллар (инглиз, француз, немис, испан, итальян, араб, хитой, япон, корейс, турк, форс, пушту, дари, урду, ҳинд) ўқитувчилари аттестация жараёнида малака синови учун максимал балл билан баҳоланиб, хорижий тил модули бўйича синовдан озод этилиши белгиланган.

Яъни, аттестация жараёнида бериладиган имтиёз фақатгина ушбу Қарорда кўрсатилган хорижий тиллар бўйича халқаро сертификатга эга бўлган педагог ходимлар учун татбиқ этилади, рус тили учун тадбиқ этилмайди.

@Huquqshunos_yordami

Савол юбориш учун

@Online_maslaxatchii