2024-03-01 14:14:02
Ота-она фарзандини мактабга юборишни истамаса, қандай чора кўриш мумкин?
Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 47-модда. Болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик.
Ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан вояга етмаган болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик, шу жумладан вояга етмаган болаларнинг маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этишига олиб келиши — базавий ҳисоблаш миқдорининг
1 бараваридан 5 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Худди шундай ҳуқуқбузарликлар маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин
1 йил давомида такрор содир этилган бўлса, — базавий ҳисоблаш миқдорининг
5 бараваридан 10 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Болаларнинг мажбурий умумий ўрта таълим, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими олишига ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан тўсқинлик қилиш — базавий ҳисоблаш миқдорининг
10 бараваридан 15 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Ушбу модданинг
3-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин
1 йил давомида такрор содир этилган бўлса, — базавий ҳисоблаш миқдорининг
15 бараваридан 25 бараваригача миқдорда жарима солишга ёки
15 суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.
@Huquqshunos_yordami
Савол юбориш учун
@Online_maslaxatchii
13.3K views11:14