Get Mystery Box with random crypto!

Huquqiy axborot

Telegram kanalining logotibi huquqiyaxborot — Huquqiy axborot
Kanaldagi mavzular:
Биласизми
Амал
Qabul
Адлия
Kanal manzili: @huquqiyaxborot
Toifalar: Siyosat , Qarzlar, soliqlar va qonunlar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 216.66K
Kanalning ta’rifi

Қонунчиликдаги янгиликлар, норматив ҳуқуқий ҳужжатлардаги фойдали маълумотлар ва ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.
▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf

Ratings & Reviews

2.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 412

2021-05-09 06:00:07
9 май – Хотира ва Қадрлаш куни

Иккинчи жаҳон урушида фашизмга қарши курашиб ҳалок бўлган, шунингдек, мамлакатимиз озодлиги ва мустақиллиги йўлида жон берган Ўзбекистоннинг барча ўғлонлари хотирасини абадийлаштириш мақсадида 1999 йил қабул қилинган Президент Фармони билан 9 май Хотира ва Қадрлаш куни деб эълон қилинган.

Хотира ўзликни англатиб туради, қадр инсонни юксакликка кўтаради.

Адлия вазирлиги жамоаси умумий тарихий хотира орқали бирдамлик ва ҳамжиҳатликка чорловчи ушбу кун билан барчани самимий муборакбод этади!

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
71.1K views03:00
Ochish/sharhlash
2021-05-08 14:23:53 #Ҳуқуқингизни_билинг

I ва II гуруҳ ногиронлари 60 квадрат метр доирасида жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқдан ва ер солиғидан озод қилинадилар.

Мазкур имтиёз пенсия гувоҳномаси ёки тиббий-меҳнат эксперт комиссиясининг маълумотномаси асосида берилади.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
72.3K views11:23
Ochish/sharhlash
2021-05-08 12:24:35
#Адлия_хабари

Муаммоларга ҳуқуқий ечим топа олмаяпсизми?

Адлия вазирлиги томонидан аҳолини қийнаб келаётган муаммолар ҳамда энг кўп берилаётган саволларнинг ҳуқуқий ечимлари бўйича махсус видеороликлар ишлаб чиқилиб, YouTube ижтимоий тармоғига жойланди.

Бунда Сиз “метрика” олишдан пенсияга чиқишгача бўлган жараёнларда дуч келаётган муаммоларингизга мавзулаштирилган тарзда ҳуқуқий ечим топишингиз мумкин.

Ўз вақтингиздан унумли фойдаланган ҳолда ҳуқуқий билимларингизни мустаҳкамланг!

Батафсил: youtube.com/adliya

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
87.8K views09:24
Ochish/sharhlash
2021-05-08 11:16:25
#Биласизми

Кредитлар қарз олувчиларга тадбиркорликни йўлга қўйиш ёки ривожлантириш мақсадлари учун тижорат банклари томонидан бозор тамойиллари асосида мустақил равишда ўрнатиладиган ставкаларда ажратилади.

Микрокредитлар 6 ойгача имтиёзли давр билан 3 йилдан кўп бўлмаган муддатга берилади.

Шунингдек, кредитлар ушбу кредит ҳисобига амалга ошириладиган лойиҳанинг бизнес-режасига мувофиқ ўзини ўзи қоплаш жиҳатларидан келиб чиқиб 2 йилгача имтиёзли давр билан 5 йил муддатгача ажратилиши мумкин.

Бунда берилаётган имтиёзли давр ва кредитни қайтариш муддати батафсил асослантирилиши керак.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
79.1K views08:16
Ochish/sharhlash
2021-05-08 08:20:37
#Биласизми

Транспортда тўхташ қоидаларини бузганлик учун жарима миқдори камайтирилди

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
80.0K views05:20
Ochish/sharhlash
2021-05-07 15:59:52 #Қонунчиликдаги_янгиликлар

ТАТУнинг Нурафшон филиали ташкил этилди

“Ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (288-сон, 07.05.2021 й.) қабул қилинди

Қарорга кўра, қуйидагилар ташкил этилди:

Тошкент ахборот технологиялари университетининг Нурафшон филиали;
Университет Ахборот-ресурс марказида “Рақамли кутубхона”.

Аҳолининг барча қатламларида рақамли кўникмаларни ошириш мақсадида дастурлаш, робототехника, “Буюмлар интернети”, сунъий интеллект технологияларини қўллаш ва ўрганиш Филиалнинг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади.

Қарор билан Университет ҳузурида фаолият юритувчи, олий таълим тизими билан интеграциялашган ўрта махсус профессионал таълим босқичида ахборот-коммуникация технологиялари йўналишлари бўйича кадрлар тайёрлайдиган техникумлар (11 та) ташкил этилади.

Филиал ва техникумлар юридик шахс мақомига эга Университетнинг таркибий бўлинмалари ҳисобланади.

Филиал ва техникумларда ўқув жараёни 2021/2022 ўқув йилидан бошланади.

Филиалга талабаларни қабул қилиш
сони белгиланган тартибда ҳар йили тасдиқланадиган республика ОТМларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси ва қўшимча қабул параметрларидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.

Филиал ҳамда Тошкент вилояти ахборот технологиялари техникуми биносини қуриш учун ер майдони Тошкент вилоятининг Нурафшон шаҳри “Nurafshon business city” ҳудудидан ажратилади.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
63.9K views12:59
Ochish/sharhlash
2021-05-07 14:03:45
#Биласизми

Қонунчиликка мувофиқ, давлат ҳокимияти ва бошқарув органларида иш давлат тилида юритилади.

Қонунчилик
ҳужжатлари давлат тилида қабул қилинади. Зарур бўлганда у бошқа тилларга таржима қилиниши мумкин.

Корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва жамоат бирлашмаларида иш юритиш, ҳисоб-китоб, статистика ва молия ҳужжатлари давлат тилида юритилади.

Давлат тилидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжат матни билан унинг бошқа тилдаги матни ўртасида тафовут бўлган тақдирда, норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг давлат тилидаги матни қўлланилади.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
80.9K views11:03
Ochish/sharhlash
2021-05-07 11:31:40
#Биласизми

Фуқаролар ва юридик шахслар ҳам Конституциявий судга мурожаат этиши мумкин

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
76.1K viewsedited  08:31
Ochish/sharhlash
2021-05-07 07:37:10 ​​#Қонунчиликдаги_янгиликлар

“Ўзбекистон Республикаси ўрмон хўжалиги фидойиси” кўкрак нишони таъсис этилди

Ҳукумат қарори (285-сон, 06.05.2021 й.) билан “Ўзбекистон Республикаси ўрмон хўжалиги фидойиси” кўкрак нишони таъсис этилди

Мазкур кўкрак нишони билан мамлакатимиз ўрмон хўжалиги соҳасини ривожлантириш, ўрмонларни муҳофаза қилиш, сақлаш ва кўпайтириш, улардан оқилона фойдаланиш борасида салмоқли натижаларни қўлга киритаётган фуқаролар тақдирланади.

Кўкрак нишони билан Ўзбекистон фуқароси бўлмаган шахслар ҳам тақдирланиши мумкин.

Кўкрак нишони билан тақдирлаш учун номзодлар бўйича таклифлар (маълумотнома, сўнгги уч йил давомида ўрмончилик соҳасини ривожлантириш борасида амалга оширган ишлари акс эттирилган тавсифнома билан бирга) Ўрмон хўжалиги қўмитасига ҳар йили 1 февралга қадар тақдим этилади.

Кўкрак нишони билан тақдирлашга оид таклифларни кўриб чиқиш бўйича комиссия ҳар йили 1 мартга қадар номзодлар ҳақидаги тегишли ҳужжатларни ўрганиб чиқади ва якуний хулосани қабул қилади.

Кўкрак нишони ҳар йили 21 март – Халқаро ўрмончилар куни арафасида тантанали тарзда топширилади.

Тақдирларганларга БҲМнинг 4 баравари (980 минг сўм) миқдорида бир йўла тўланадиган пул мукофоти ёки эсдалик совғалари берилади.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
63.3K views04:37
Ochish/sharhlash
2021-05-06 16:47:09 #Қонунчиликдаги_янгиликлар

Бепул тиббий ёрдам олиш ҳуқуқини берувчи ордер бериш тизими жорий этилади

Фармонга кўра, 2021 йил 1 июлдан нодавлат тиббиёт ташкилотларига қуйидаги фаолият турлари билан шуғулланишга рухсат берилади:

махсус автотранспортда ташкил этиладиган “мобил тиббиёт” хизмати ёрдамида жойига чиққан ҳолда аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш;

нодавлат тиббиёт ташкилотининг ўрта тиббиёт ходимларидан иборат “тиббий пункт”ларини ташкил этиш.

2021 йил 1 ноябргача бепул тиббий ёрдам олиш ҳуқуқини берувчи ордер бериш тизими жорий этилади.

Фармонга кўра, республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказларида бепул даволанишга ордерлар бериш учун 2021 йилда Соғлиқни сақлаш вазирлигига қўшимча 80 миллиард сўм маблағ ажратилади.

Вазирликда Иқтидорли ва малакали тиббиёт мутахассисларини қўллаб-қувватлаш ҳамда тиббиёт муассасаларига жалб қилиш жамғармаси ташкил этилди.

Шунингдек, 2021 йил 1 июлдан Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси унга Врачлар ва фармацевтларга лицензия бериш ва аттестациядан ўтказиш Республика марказини қўшиб олиш йўли билан қайта ташкил этилади ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимига ўтказилади.

Палата, жумладан, тиббиёт ва фармацевтика ходимларини аттестациядан ўтказади ва уларга малака тоифалари беради.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
70.6K views13:47
Ochish/sharhlash