Get Mystery Box with random crypto!

Huquqiy axborot

Telegram kanalining logotibi huquqiyaxborot — Huquqiy axborot
Kanaldagi mavzular:
Биласизми
Амал
Qabul
Адлия
Kanal manzili: @huquqiyaxborot
Toifalar: Siyosat , Qarzlar, soliqlar va qonunlar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 216.66K
Kanalning ta’rifi

Қонунчиликдаги янгиликлар, норматив ҳуқуқий ҳужжатлардаги фойдали маълумотлар ва ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.
▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf

Ratings & Reviews

2.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 408

2021-05-19 12:32:13
#Биласизми

Фуқаролар ўртасида қарз шартномаси, агар бу қарзнинг суммаси БҲМнинг 10 бараваридан (2 млн 450 минг сўм) ортиқ бўлса, оддий ёзма шаклда тузилиши шарт, шартномадаги тарафлардан бири юридик шахс бўлганида эса суммасидан қатъи назар, ёзма шаклда тузилиши шарт.

Агар қарз олувчининг тилхати ёки унга қарз берувчи томонидан муайян сумма ёки муайян миқдордаги ашёлар топширилганлигини тасдиқлайдиган бошқа ҳужжат мавжуд бўлса, қарз шартномаси ёзма шаклда тузилган ҳисобланади.

Агар қарз мажбурияти қарз олувчи томонидан берилган вексель, облигация ёки қарз суммасини ва қарз берувчининг уни ундириб олиш ҳуқуқини белгилайдиган бошқа қимматли қоғоз билан тасдиқланган бўлса, қарз шартномасининг ёзма шаклига риоя қилинган ҳисобланади.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
65.9K views09:32
Ochish/sharhlash
2021-05-19 10:23:32 #Қонунчиликдаги_янгиликлар

Кўчмас мулк объектларининг давлат кадастри соҳасида давлат хизматлари нархларини белгилаш тартиби ўзгарди

Ҳукумат қарори (306-сон, 18.05.2021 й.) билан Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат кадастри соҳасида давлат хизматлари нархларини белгилашда табақалаштирилган ёндашув тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарорига ўзгартиришлар киритилди.

Қарорга мувофиқ, кўчмас мулк объектларининг давлат кадастри соҳасида давлат хизматлари нархларини белгилаш тартиби ўзгартирилди.

Жумладан, кўчмас мулк объектларининг нотурар бино ва иншоотларга оид қисмига кадастр паспортини тайёрлаш ва кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш бўйича кўрсатиладиган давлат хизмати учун ундириладиган йиғим миқдори янгиланди.

Бунда кўчмас мулкнинг умумий майдонига қараб қуйидаги нархлар белгиланди:

100 кв метргача – БҲМнинг 1 баравари (илгари мазкур нарх БҲМнинг 1,25 баравари миқдорида бўлган)

100 кв метрдан 1000 кв метргача – объектнинг 1 квадрат метр майдони учун БҲМнинг 1,15 фоизи (илгари объектнинг 1 кв метр майдони учун БҲМнинг 1 фоизи, 25 фоизга кўпайтирилган ҳолда ҳисобланган).

1000 кв метрдан 5000 квадрат метргача – БҲМнинг 17,25 баравари (илгари БҲМнинг 15 баравари, 25 фоизга кўпайтирилган ҳолда ҳисобланган).

5 минг кв метрдан 15 минг квадрат метргача – БҲМнинг 34,5 баравари (илгари БҲМнинг 30 баравари, 25 фоизга кўпайтирилган ҳолда ҳисобланган)

15 минг кв метрдан 50 минг квадрат метргача – БҲМнинг 57,5 баравари (илгари БҲМнинг 50 баравари, 25 фоизга кўпайтирилган ҳолда ҳисобланган).

50 минг кв метрдан ортиқ бўлган – БҲМнинг 80,5 баравари (илгари БҲМнинг 70 баравари, 25 фоизга кўпайтирилган ҳолда ҳисобланган).

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
119.0K views07:23
Ochish/sharhlash
2021-05-19 08:02:29 #Қонунчиликдаги_янгиликлар

Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси ҳамда унинг ҳудудий бўлинмалари ташкил этилди

“Паралимпия ҳаракатини ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди

Қарор билан Ўзбекистон миллий паралимпия ассоциацияси негизида Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси ҳамда унинг ҳудудий бўлинмалари ташкил этилди.

Қарорга кўра, қуйидагилар ташкил этилади:

2021 йил якунига қадар Паралимпия қўмитаси ҳузурида паралимпия спорт турлари бўйича клублар;
паралимпия спорт турлари билан шуғулланадиган тренерлар ва услубчи-йўриқчилар, кўзи ожизлар, кар ва заиф эшитувчилар, ампутантлар билан ишловчи мутахассислар (сурдо, тифло-сурдо ва халқаро-сурдо таржимонлари) ҳамда бошқа кадрларни тайёрлаш мақсадида Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг Паралимпия факультети;
Паралимпия қўмитаси ҳузурида юридик шахс мақомига эга бўлган Паралимпия спорт турлари бўйича мутахассисларни тайёрлаш институти.

2021/2022 ўқув йилидан
Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети, унинг Нукус ва Фарғона филиаллари ҳамда бошқа тегишли ОТМларда “Паралимпия” кафедраси, шунингдек, “Адаптив соғломлаштириш, жисмоний тарбия ва спорт” магистратура мутахассислиги очилади.

2022 йил 1 январдан:

● Паралимпия қўмитаси тавсиясига асосан олимпия захиралари коллежларининг паралимпия спорт турлари бўлимларига юборилаётган жисмоний имконияти чекланган ва ногиронлиги бўлган спортчилар учун 5 фоизгача қўшимча квоталар ажратилади;

● давлат спорт таълим муассасаларида паралимпия спорт турлари бўйича тренерларнинг лавозим маошини ҳисоблашда базавий тариф ставкалари бир ярим баравар миқдорда қўлланилади.

Қорақалпоғистон Республикаси, Қашқадарё, Самарқанд ва Фарғона вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳрида Паралимпия қўмитаси ҳузурида Паралимпия спорт марказлари ташкил этилади.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
96.4K views05:02
Ochish/sharhlash
2021-05-18 16:25:25
#Биласизми

Депутат ўз ваколати даврида дахлсизлик ҳуқуқига эга.

Тегишли халқ депутатлари Кенгаши розилигисиз депутат мазкур ҳудудда:

жиноий жавобгарликка тортилиши;
ушлаб турилиши;
қамоққа олиниши;
суд тартибида маъмурий жазога тортилиши мумкин эмас.

Депутат Кенгашда овоз бериш жараёнида билдирган фикри ёки нуқтаи назари учун (ваколатлари муддати тугаганидан кейин ҳам) жавобгарликка тортилиши мумкин эмас.

Мазкур хатти-ҳаракатлар билан депутат ҳақорат, туҳмат ёки бошқа қонунбузарлик қилган бўлса, у дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум қилинганда жавобгарликка тортилади.

Депутатлик фаолиятининг кафолатларини, шу жумладан дахлсизлик ҳуқуқини бузиш мансабдор шахсларга БХМнинг 3 бараваридан 7 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
122.4K views13:25
Ochish/sharhlash
2021-05-18 14:02:20 #Адлия_хабари

Адлия органлари ва муассасаларида коррупцияга дуч келсангиз, бизга хабар беринг

Адлия органлари тизимида коррупцияга қарши муросасиз уруш эълон қилинган.

Бунда Адлия вазирлиги тизимидаги, жумладан, адлия бошқармалари ва бўлимлари, нотариал идоралар, давлат хизматлари марказлари, ФҲДЁ органлари ва юридик таълим муассасаларидаги коррупция ҳолатлари ҳақида маълумотларни телеграмдаги @antikorbot ботига, “1008” ишонч телефонига ёки вазирлик расмий веб-сайтидаги махсус платформага юбориш мумкин.

Юборилган хабарлар белгиланган тартибда кўриб чиқилади ҳамда мурожаат қилувчининг шахси сир сақланиши кафолатланади.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
43.5K views11:02
Ochish/sharhlash
2021-05-18 12:17:10
#Биласизми

Автомобилда йўловчи ташишни тартибга солиш соддалаштирилади

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
55.7K views09:17
Ochish/sharhlash
2021-05-18 10:06:07
#Биласизми

Қонунчиликка кўра, ҳафтанинг ҳар сешанба ва жума кунлари 18 ёшгача бўлган болалар ва уларга ҳамроҳлик қилувчи ота-оналар (ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар) Миллий музей фонди таркибига киритилган музей ашёлари ва музей коллекцияларини кириб кўриш учун давлат музейларига бепул киритилади.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
135.0K views07:06
Ochish/sharhlash
2021-05-18 07:51:19
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

“2021 йил ҳосили учун экилган бошоқли дон ҳосилини ўз вақтида ва сифатли ўриб-йиғиб олишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (304-сон, 17.05.2021 й.) қабул қилинди.

Қарорга кўра, ички бозорда дон ва нон нархлари барқарорлигини таъминлаш тадбирларини амалга ошириш учун 2021 йил ҳосилидан давлат ресурсларига товар ва уруғлик дон харид ҳажми белгиланди.

Шунга кўра, жорий йил ҳосилидан давлат ресурсларига жами 2 млн 434 минг 425 тонна товар ва уруғлик дон (шундан 2 млн 150 минг тонна товар дон, 284 минг 425 тонна уруғлик дон) харид қилиш назарда тутилган.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
66.4K views04:51
Ochish/sharhlash
2021-05-17 18:02:12
#Биласизми

ТАТУнинг Нурафшон филиали ташкил этилди

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
101.3K views15:02
Ochish/sharhlash
2021-05-17 14:41:04
#Биласизми

2023 йил 1 январгача уй шароитида тирик пилла етиштириш билан шуғулланувчи (касаначи)лар – жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи тўлашдан озод этилади.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
114.6K views11:41
Ochish/sharhlash