Get Mystery Box with random crypto!

#Биласизми Қонунчиликка мувофиқ, давлат ҳокимияти ва бошқару | Huquqiy axborot

#Биласизми

Қонунчиликка мувофиқ, давлат ҳокимияти ва бошқарув органларида иш давлат тилида юритилади.

Қонунчилик
ҳужжатлари давлат тилида қабул қилинади. Зарур бўлганда у бошқа тилларга таржима қилиниши мумкин.

Корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва жамоат бирлашмаларида иш юритиш, ҳисоб-китоб, статистика ва молия ҳужжатлари давлат тилида юритилади.

Давлат тилидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжат матни билан унинг бошқа тилдаги матни ўртасида тафовут бўлган тақдирда, норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг давлат тилидаги матни қўлланилади.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot