Get Mystery Box with random crypto!

Huquqiy axborot

Telegram kanalining logotibi huquqiyaxborot — Huquqiy axborot
Kanaldagi mavzular:
Йўл
Биласизми
Kanal manzili: @huquqiyaxborot
Toifalar: Siyosat , Qarzlar, soliqlar va qonunlar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 220.49K
Kanalning ta’rifi

Қонунчиликдаги янгиликлар, норматив ҳуқуқий ҳужжатлардаги фойдали маълумотлар ва ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.
▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf

Ratings & Reviews

2.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 4

2024-04-23 16:18:09
#Биласизми

Қонунчиликка кўра, маиший истеъмолчи ўз хоҳишига кўра, 2 ойдан кўп бўлмаган муддат учун электр энергиясидан фойдаланиш ҳақини олдиндан тўлаб қўйиши мумкин ва бунда тариф ўзгарса ҳам қиймат қайта ҳисоб-китоб қилинмайди.

Шунингдек, тарифлар ўзгарган ҳолларда табиий газ ҳажми учун аванс тариқасида тўловни амалга оширган истеъмолчи 2 ойдан ортиқ бўлмаган муддатга қўшимча тўловларни амалга оширишдан озод қилинади.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
56.1K views13:18
Ochish/sharhlash
2024-04-23 14:09:30
#2024_йил_1_майдан

Қонунчиликка мувофиқ, реестрга киритилган ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга ҳар ойлик уй-жой коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича компенсация ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари ва шахсий гигиена товарлари учун ҳар ойда қўшимча пул тўловлари ўрнига ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар учун ҳар ойда минимал истеъмол харажатлари миқдорида моддий ёрдам жорий этилади.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
51.3K views11:09
Ochish/sharhlash
2024-04-23 12:13:27
#Биласизми

Қонунчиликка кўра, 2024 йил якунига қадар халқаро тажриба асосида республиканинг барча ҳудудларини экологик баҳолаш бўйича индикаторлар асосида "eco-indicator.uz" рейтинги шакллантирилади ва ҳар бир ҳудуднинг экологик паспорти эълон қилиниши белгиланган.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
42.0K views09:13
Ochish/sharhlash
2024-04-23 09:32:42
#2024_йил_1_майдан

Қонунчиликка кўра, фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари учун янги мажбурий тўловлар ва йиғимларни фақатгина қонунда белгилаш амалиёти киритилади.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
42.0K views06:32
Ochish/sharhlash
2024-04-23 07:32:04
#Биласизми

Қонунчиликка кўра, “20 минг тадбиркор – 500 минг малакали мутахассис” дастури доирасида, тадбиркорлар томонидан “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га киритилган фуқаролар ишга қабул қилинганда, 2025 йил 1 январгача:

тадбиркорлар ушбу фуқароларга камида 1 йил давомида ҳар ой меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 1 баравари миқдоридан кам бўлмаган иш ҳақи тўлаб, бандлигини таъминлаган ва улар жами ишчилар сонининг камида 20 фоизини ташкил этганда, мол-мулк солиғи ва ер солиғидан имтиёз берилади;

фуқаролар ишга қабул қилинганда ҳамда ҳар бир ой учун иш ҳақи миқдори меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда ҳисобланганда, ойлик иш ҳақи бўйича тўланган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи республика бюджетидан иш берувчига (ҳар бир ишчи учун БҲМнинг 2 бараваригача) қайтариб берилади ҳамда уларга ижтимоий солиқ ставкаси 50 фоизга камайтирилган ҳолда қўлланилади.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
43.1K views04:32
Ochish/sharhlash
2024-04-22 19:29:37 Исроф қилган кўпроқ тўлайди

Жаҳон ташкилотлари ҳисоботларидан бирида “Агар биз дунё табиий заҳиралардан ҳозирги даражада фойдаланишда давом этсак, келгуси ўттиз йил мобайнида ҳаётий эҳтиёжларимизни қондириш учун яна бир сайёрага баробар захира керак бўлади”, дейилган эди.

Биз яна бир сайёрага баробар заҳирани тўплай олмаймиз. Кўпчилик бўлиб қила оладиган ягона чорамиз уни тежаш ва асраб-авайлаб ишлатишдир.

Видеони кўриш



Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
42.5K views16:29
Ochish/sharhlash
2024-04-22 16:30:31
#Биласизми

Қонунчиликка кўра, "Ўзбекистон туризм магистрали" туризм транспорт коридорининг чўл ва саҳро қисмида қуёш электр станцияларини қурган ҳолда биринчи 50 та электромобилларни тез қувватлантириш станцияларини барпо этиш учун ҳар бир лойиҳага 100 млн сўмдан маблағлар субсидия сифатида ажратилиши белгиланган.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
45.7K views13:30
Ochish/sharhlash
2024-04-22 14:22:15
#Биласизми

Мулкдор ўзига тегишли мол-мулкдан ўз хоҳишича фойдаланади.

Аммо, мол-мулкдан фойдаланиш атроф-муҳитга зарар етказмаслиги, бошқа шахсларнинг, жамият ва давлатнинг ҳуқуқларини ҳамда қонуний манфаатларини бузмаслиги керак.

Шунингдек, фуқаролар атроф табиий муҳитга эҳтиёткорона муносабатда бўлишга мажбурдир.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
48.1K views11:22
Ochish/sharhlash
2024-04-22 09:34:09
#Биласизми

Қонунчиликка кўра, 2024 йил 1 июндан фойдаланилган электр энергияси ва табиий газ бўйича ойлик маълумот “базавий меъёр” ва ундан ортиқ ҳажмлар кесимида истеъмолчиларга юборилади.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
12.9K views06:34
Ochish/sharhlash
2024-04-22 07:40:01
#Биласизми

Ишга қабул қилиш рад этилган тақдирда, иш берувчи ишга қабул қилиш ҳуқуқига эга бўлган мансабдор шахс томонидан имзоланган ишга қабул қилишни рад этиш сабабларининг ёзма асосини ишга қабул қилиниши рад этилган шахснинг талабига кўра 3 кунлик муддатда тақдим этиши шарт.

Ёзма асосни беришни рад этиш ишга қабул қилиш қонунга хилоф равишда рад этилганлиги устидан шикоят қилинишига монелик қилмайди.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
23.4K views04:40
Ochish/sharhlash