Get Mystery Box with random crypto!

Huquqiy axborot

Telegram kanalining logotibi huquqiyaxborot — Huquqiy axborot
Kanaldagi mavzular:
Йўл
Биласизми
Kanal manzili: @huquqiyaxborot
Toifalar: Siyosat , Qarzlar, soliqlar va qonunlar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 220.49K
Kanalning ta’rifi

Қонунчиликдаги янгиликлар, норматив ҳуқуқий ҳужжатлардаги фойдали маълумотлар ва ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.
▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf

Ratings & Reviews

2.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 8

2024-04-13 15:33:14
#Биласизми

Қонунчиликка кўра, 2023 йил 1 январдан юридик шахс бўлган ва юридик шахс ташкил этмасдан тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи истеъмолчилар томонидан масофадан маълумот узатувчи замонавий сув ҳисоблагичлар ўрнатилиши талаб этилиши белгиланган.

Шунингдек, 2024 йил 1 январдан эса юқоридаги талаб асосида сув ҳисоблагичларни ўрнатмаган тадбиркорлар сув ва оқова сув учун тўловларни сувни ҳисобга олиш асбобларини ўрнатмаган истеъмолчилар сифатида тўлайди.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
47.9K views12:33
Ochish/sharhlash
2024-04-13 12:06:20
#Биласизми

Қонунчиликка кўра, қуйидаги жойларда тамаки маҳсулотини истеъмол қилиш БҲМ нинг учдан бир қисми (113 минг сўм) миқдорида жарима солинишига сабаб бўлади:

иш жойларида;

соғлиқни сақлаш, таълим, спорт-соғломлаштириш муассасаларида;

ёнғин чиқиш хавфи бўлган жойларда;

автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаларида ва бошқа жамоат жойларида.

Тамаки маҳсулотини махсус ажратилган жойлар ёки хоналарда истеъмол қилиш лозим.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
50.2K views09:06
Ochish/sharhlash
2024-04-13 09:40:24
#Амал_қилинг

Қонунчиликка кўра, тегишли рухсати бўлмай туриб ёки тақиқланган жойларда ёхуд тақиқланган муддатларда, тақиқланган қуроллар ёки воситалар билан ов қилиш ёки балиқ овлаш, шу ҳуқуқбузарликларни содир этиш қуроли ва ашёлари мусодара қилиниб, қуйидаги жазо чораларидан бири қўлланилишига сабаб бўлади:

фуқароларга БҲМининг 25 бараваридан 30 бараваригача (8 млн 500 минг сўмдан 10 млн 200 минг сўмгача) миқдорда жарима;

мансабдор шахсларга БҲМнинг 40 бараваридан 50 бараваригача (13 млн 600 минг сўмдан 17 млн сўмгача) миқдорда жарима;

3 йилгача
муддатга ов қилиш ҳуқуқидан маҳрум этиш.

Қонунни билмаслик жавобгарликдан озод қилмайди...

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
48.3K views06:40
Ochish/sharhlash
2024-04-13 07:46:04
#Биласизми

Қонунчиликка кўра, пилла етиштириш билан боғлиқ қуйидаги ишларда тўлиқ бир мавсум ишлаш пенсия тайинлаш учун бир йил меҳнат стажига ўтиши белгиланган:

тут уруғи тайёрлаш;
тут ниҳоллари ва тут кўчатлари етиштириш;
тут ипак қурти уруғларини инкубаторияларда жонлантириш;
тут ипак қурти парваришлаш;
тирик ва қуруқ пиллани саралаш;
тирик пиллани қуритиш;
пиллани қўл кучи ёрдамида ташиш;
пилладан намуналар олиш (лабораторияда саралаш учун);
уруғчилик корхоналарида капалакларни жинсларга ажратиш;
тут ипак қурти уруғларини микротаҳлилдан ўтказиш;
тут ипак қурти уруғларига ишлов бериш;
тут ипак қурти уруғларини қишлаш давридаги ишлар;
тут ипак қурти уруғларини қадоқлаш ва ёрлиқлаш.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
15.4K views04:46
Ochish/sharhlash
2024-04-12 15:34:35
#Адлия_хабари

Адлия вазирлиги томонидан аҳолини қийнаб келаётган муаммолар ҳамда энг кўп берилаётган саволларнинг ҳуқуқий ечимлари бўйича махсус видеороликлар ишлаб чиқилиб, YouTube тармоғига жойлаштириб борилмоқда.

Бунда Сиз “метрика” олишдан пенсияга чиқишгача бўлган жараёнларда дуч келаётган муаммоларингизга мавзулаштирилган тарзда ҳуқуқий ечим топишингиз мумкин.

Ўз вақтингиздан унумли фойдаланган ҳолда ҳуқуқий билимларингизни мустаҳкамланг!

Батафсил: youtube.com/adliya

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
32.6K views12:34
Ochish/sharhlash
2024-04-12 13:04:42
#Биласизми

Тадбиркорларнинг банк ҳисобварақларидан пул маблағларини уларнинг розилигисиз қонунга хилоф равишда ўтказиш ёки олиб қўйиш ёхуд уларни ўз вақтида қайтармаслик, оз миқдорда талон-торож қилиш аломатлари мавжуд бўлмаган тақдирда, БҲМнинг 20 бараваридан 40 бараваригача (6 млн 800 минг сўмдан 13 млн 600 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
37.6K views10:04
Ochish/sharhlash
2024-04-12 08:30:01
#Биласизми

Қоида тариқасида, озиқ-овқат маҳсулотларига қўшиладиган 10 фоиздан ортиқ концентрацияли сирка кислотасини чакана савдода сотишга йўл қўйилмайди.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
36.6K views05:30
Ochish/sharhlash
2024-04-11 15:36:35
#Биласизми

Одоб-ахлоқ қоидаларига кўра, давлат хизматчилари хизмат гувоҳномаларини сақлаш ва фойдаланиш тартибига қатъий риоя этиш, улардан хизматга алоқадор бўлмаган ҳолатларда фойдаланмаслик, шу жумладан, ваколатли шахсларга хизмат гувоҳномасини кўрсатиб, мавқеини суиистеъмол қилмасликка мажбур.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
49.2K views12:36
Ochish/sharhlash
2024-04-11 13:04:35
#Биласизми

Вояга етмаган шахсни спиртли ичимликлар истеъмол қилишга, гиёвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп ҳисобланмаган, лекин кишининг ақл-идрокига, иродасига таъсир қиладиган моддалар ёки воситаларни истеъмол этишга жалб қилиш:

БҲМнинг 10 бараваридан 20 бараваригача (3 млн 400 минг сўмдан 6 млн 800 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
44.6K views10:04
Ochish/sharhlash
2024-04-11 10:58:14
#Биласизми

Кресло-аравада ҳаракатланадиган ногиронлиги бўлган шахслар томонидан бажариладиган меҳнат функцияси ҳисобга олиниб уларнинг ишчи кабинет майдони 12 метр квадратдан кам бўлмаслиги лозим.

Бунда 14–16 метр квадрат майдонли ишчи кабинет тавсия этилади.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
40.6K views07:58
Ochish/sharhlash