Get Mystery Box with random crypto!

Huquqiy axborot

Telegram kanalining logotibi huquqiyaxborot — Huquqiy axborot
Kanaldagi mavzular:
Йўл
Биласизми
Kanal manzili: @huquqiyaxborot
Toifalar: Siyosat , Qarzlar, soliqlar va qonunlar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 220.49K
Kanalning ta’rifi

Қонунчиликдаги янгиликлар, норматив ҳуқуқий ҳужжатлардаги фойдали маълумотлар ва ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.
▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf

Ratings & Reviews

2.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 3

2024-04-26 16:19:16
#Биласизми

Қонунчиликка кўра, шахснинг яланғоч ҳолдаги фото- ва (ёки) видеотасвирини ўз ичига олган ахборотни унинг розилигисиз тарқатиш, шу жумладан ОАВда, телекоммуникация тармоқларида ёки интернетда тарқатиш ёхуд бундай ахборотни тарқатиш билан қўрқитиш БҲМнинг 400 бараваридан 600 бараваригача (136 млн сўмдан 204 млн сўмгача) миқдорда жарима ёки 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
31.0K views13:19
Ochish/sharhlash
2024-04-26 07:41:48
#2024_йил_1_майдан

Қонунчиликка мувофиқ, эксперимент тариқасида Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида ўзгалар парваришига муҳтож шахсларга ижтимоий хизматлар кўрсатиш жараёнига тадбиркорлик субъектларини аутсорсинг асосида жалб этилади.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
35.4K views04:41
Ochish/sharhlash
2024-04-25 15:03:12 Халоскор ўрдакча

Адлия вазирлиги сунъий интеллект имкониятлари ёрдамида тайёрланган навбатдаги мультфильмни тақдим этади.

Қонун устувор бўлган жойда ҳашаротга ҳам зиён етмайди!

Мультфильмни кўриш


48.0K views12:03
Ochish/sharhlash
2024-04-25 13:06:56
#Биласизми

Қонунчиликка мувофиқ, ҳеч ким суднинг қарорисиз ва қонунга зид тарзда уй-жойидан маҳрум этилиши мумкин эмас. Уй-жойидан маҳрум этилган мулкдорга уй-жойнинг қиймати ҳамда у кўрган зарарларнинг ўрни қонунда назарда тутилган ҳолларда ва тартибда олдиндан ҳамда тенг қийматда қопланиши таъминланади.

Давлат уй-жой қурилишини рағбатлантиради ва уй-жойга бўлган ҳуқуқнинг амалга оширилиши учун шарт-шароитлар яратади.

Аҳолининг ижтимоий жиҳатдан эҳтиёжманд тоифаларини уй-жой билан таъминлаш тартиби қонун билан белгиланади.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
46.0K views10:06
Ochish/sharhlash
2024-04-25 07:30:19
#2024_йил_1_майдан

Қонунчиликка мувофиқ:

протез мосламалари ва реабилитация воситалари хариди учун давлат томонидан муҳтож шахсларга қоплаб бериладиган маблағлар миқдорини бозор конъюнктурасидан келиб чиқиб ўртача 3 бараваргача, айрим воситаларнинг турлари эса 10 бараваргача оширилади;

ногиронлиги бўлган шахсларнинг протез мосламалари ва реабилитация воситаларига муҳтожлиги алоҳида тиббий хулоса расмийлаштирмасдан ногиронлик тўғрисидаги маълумотнома асосида белгиланади;

ногиронлик гуруҳига эга бўлмаган пенсия ёшидаги шахсларнинг протез мосламалари ва реабилитация воситаларига муҳтожлиги тўғрисидаги тиббий хулоса “Тиббий-ижтимоий экспертиза” электрон ахборот тизимида расмийлаштирилади.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
45.6K views04:30
Ochish/sharhlash
2024-04-24 14:32:47
#2024_йил_1_майдан

Қонунчиликка мувофиқ:

суд ҳужжатлари асосида ижро ҳужжатларини электрон шаклда бериш (юбориш, тақдим этиш) тартиби жорий этилади;

фуқаролардан қарздорликлари учун ундирув қаратилиши мумкин бўлмаган энг кам кафолатланган даромад белгиланади;

ижро ишини юритишнинг соддалаштирилган тартиби почта харажатлари бўйича қарздорликни ундиришга ҳам татбиқ этилади.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
21.1K views11:32
Ochish/sharhlash
2024-04-24 11:10:27
#Адлия_хабари

Давлат органлари ва ташкилотларининг 7 мингдан ортиқ функцияларини баҳолаш натижалари асосида Коррупцияга мойил бўлган муносабатлар электрон реестри лойиҳаси шакллантирилган.

Реестр лойиҳаси "E-antikorrupsiya" электрон тизимига жойлаштирилган.

Фуқаролар Реестрдаги коррупциявий хавфлар юзасидан ўз фикр-мулоҳаза ва таклифларини онлайн юборишлари мумкин.

Маълумот учун, мазкур Реестр Президентнинг 2022 йил 11 майдаги ПҚ-240-сон қарори ижроси юзасидан ишлаб чиқилган.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
34.9K views08:10
Ochish/sharhlash
2024-04-24 08:47:19
Газ ва “свет”: янги қарор ҳақида тўғри талқин

Ижтимоий норма, исроф ва тежамкорлик, янги нархлар ҳамда эҳтиёжманд оилаларга компенсациялар каби энергоресурслар бўйича қабул қилинган янги қарорнинг муҳим ва эътиборга молик томонлари «Объектив»нинг таҳлилий-ҳуқуқий нигоҳида бўлди.

Тўлиқ видео




Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
33.4K views05:47
Ochish/sharhlash
2024-04-24 08:03:06
#Биласизми

Қонунчиликка кўра, 2025 йил якунигача республика ҳудуди бўйича атмосфера ҳавосининг табиий ифлосланиши юқори бўлган ҳудудларни прогнозлаш ва аҳолини барвақт огоҳлантириш тизими синов тариқасида жорий этилади.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
31.0K views05:03
Ochish/sharhlash
2024-04-24 05:30:56
#Адлия_хабари

Тошкент шаҳрида ҳар ой бир кун давомида "Автомобилсиз кун" жамоатчилик лойиҳаси ўтказилади.

Бунда шахсий автомобиллар ҳаракатланиши чекланиб жамоат транспортидан фойдаланиш тарғиб қилинади.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
39.5K views02:30
Ochish/sharhlash