Get Mystery Box with random crypto!

SARDOR NUR

Telegram kanalining logotibi himoya_uz — SARDOR NUR S
Telegram kanalining logotibi himoya_uz — SARDOR NUR
Kanal manzili: @himoya_uz
Toifalar: Bloglar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 603
Kanalning ta’rifi

Қарашлар, фикрлар, таҳлиллар...
❗Таҳририятга хат @Himoyachi19

Ratings & Reviews

4.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

2

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar

2021-03-26 03:55:22 Менсиз ўтган ўттиз кунга хат

Каналимда пост ёзмаганимга ҳам мана бугун роппа-роса 30 кун бўлибди.

Ўттиз кун. Мен учун мазмунли ва маъноли ўтди. Қайсидир содир бўлган ижтимоий-сиёсий воқеаларга муносабат билдирмасам ҳам, фиркларим билан ўртоқлашмасам ҳам, танқид қилмасам ҳам, мотивацион руҳдаги постлар тайёрламасам ҳам, просто атрофда содир бўлаётган жараёнларга аралашмасам ҳам, ҳаётим ўзим хоҳлаганимдек ўтавераркан. Аслида менинг хоҳишларим канал билан абсолютно боғлиқмаслигини тушундим.

Ўтган ўттиз кун ичида жуда кўплаб янги нарсалар ўргандим, ўзим учун фойдали бўлган ишлар билан шуғулландим, юзлаб янги танишлар орттирдим. Менга жамият келажаги эмас, ўзим ва оилам келажаги муҳим. Жамият манфаати учун хизмат қиламан деганлар қаторида мени ҳам кўрган бўлсангиз, ҳозироқ чиқариб ташланг, У мен эмасман. Бунинг учун узр ҳам сўрамайман.

Ўттиз кун ичида ижтимоий-сиёсий муносабатларда дофига ишлар рўй берди. Мен эса уларга бутунлай бефарқ бўлдим. Мен уларга нисбатан ўз фикримни билдиришимда ҳеч қандай маъно кўрмадим. Давлат учун одамлар тақдири қизиқ эмас. Мазкур нарсани тушуниб етиш учун эса менга вақт керак бўлди, мен, ҳа, айнан мен шуни хоҳладим, ва бу содир бўлди.

Мен энди бу вазиятда бунақа қил, у вазиятда унақа қил демайман. Хоҳлаганингизча яшанг. Ҳуқуқий саволларингиз бўладиган бўлса, бемалол личкамга ёзишингиз мумкин. Билсам, ўргатаман, билмасам, ўрганаман.

Бу ҳаёт сизга берилган. Кўз очиб юмгунча ўтади-кетади. Одамларни эшитманг, шу ўринда мени ҳам! Ва мен ҳам сизларни эшитмайман. Якундаги манзилимиз битта, унга олиб борадиган йўлни қандай босиб ўтиш ўзингизнинг қўлингизда.

Оилам, яқинларим мен билан. Улар учунгина ҳаракат қиламан. Мен улар билан бахтлиман. Дада, она, мен сизларни яхши кўраман.

——————————

Кейинги ўттиз кунни ҳам мен шундай ўтказишни хоҳлайман. Эртангги куним учун фойдаси тегадиган нарсалар билан банд бўламан. Каналдан танқидий руҳдаги постлар кутмасангиз ҳам бўлаверади. Юқорида айтганимдек, улар ҳақида ёзишни хоҳламайман, шунчаки. Баъзида ҳақиқатни гапирмаслик ҳақиқатдир.

Насиб бўлса, ўттиз кундан кейин ўтган ўттиз кунда тушуниб етган нарсаларим ҳақида ёзиб қолдираман.

Уйғон, миллат!

@SVRDORNUR
9.0K viewsСардор Нур, edited  00:55
Ochish/sharhlash
2021-02-05 21:09:46 "Сўз эркинлиги"нинг бўғилиши ҳақида

Сўз эркинлиги шахс ижодкорлигининг намоён бўлишига, инсон қобилиятларининг очилиши ва ривожланишига шароит яратади. Ўз фикрини очиқ айтиш, ўзлигини намоён этиш шароитларисиз шахс ўзининг жамият олдидаги вазифаларини адо эта олмайди. Тушкун, забун, боқиманда, лоқайд, ташаббуссиз индивидлар билан жамият кучли, фаровон, барқарор бўлиши иложсиздир. Айнан ўзлигини таниш индивидни шахсга айлантиради.

Айнан сўз эркинлиги барча учун, шу жумладан ҳокимият учун ҳам халоскордир. Чунки ҳокимият ҳар қанча ҳаракат қилмасин, ҳаммани бошқара олмайди, айнан сўз эркинлиги ва ҳаққоний демократия ҳар бир инсонда ўз-ўзини идора қила олиш қобилиятини ривожлантиради ҳамда ҳокимиятнинг юкини енгиллаштиради. Ўзини тутиб олган, ўзини бошқара оладиган фуқароларни тинмай идора қилишга ҳожат қолмайди. Сўз эркинлиги инсоннинг ижодкорлигини ўстириш орқали иқтисоднинг ҳам, сиёсатнинг ҳам, фан ва маданиятнинг ҳам ривожланишига олиб келади.

Биз эса нимани хоҳлаяпмизу, лекин нима қиляпмиз?

Мана, хабарингиз бор, Сурхондарё вилоятининг асосий танқидчиси, блогер Отабек Сатторий товламачиликда айбланиб, қамоққа ташланяпти. Сурхондарёдаги муаммоларни кўтарган effect.uz ОАВнинг мухбири Фарход Исмаилов эса сўроққа чақирилиб, уйи тинтув қилинмоқда.

Бу тарафда туриб, сўз эркинлиги, сўз эркинлиги, очиқлик сиёсати деб бонг уриб ётибмиз, но нариги тарафда бунга қарши ишлар қилинмоқда. Давлат раҳбарининг имижига салбий таъсир кўрсатиляпти. Давлат раҳбари танқид қилишдан қўрқманглар, ортларингда Президент турибди, деб таъкидлаяпти. Президент сиёсатига қарши боришга уринманг! Лекин сиз нима қиляпсиз? Хуллас, гапни кўпайтирмайман. Фақат икки оғиз гапим бор:

1. Сўз эркинлигига ҳақиқатан йўл очиб бермоқчи бўлсангиз, блогер ва журналистларга нисбатан турли хил босим ва қўрқитувлар уюштириб, бу орқали уларнинг фаолиятига тўсқинлик ҳамда ҳаётига тажовуз қилманг!

2. Сўз эркинлигига, Президент сиёсатига қаршилар, агар сўз эркинлиги сизга шолпиллаб қоладиган бўлса, мард бўлиб тан олинг-да ва барча танқидчи блогер ва журналистларнинг бошига қоп кийдириб, овозини ўчиринг. Марҳамат, агар шуни хоҳласангизлар, шу ишни қилинглар. Буни кўрган жамиятнинг бошқа аъзолари ҳам, қилинган ишлар фонида "сўз эркинлигини" пенсияга кузатишади. Қарабсизки, натижада ўз мақсадингизга етган бўласиз. Ҳаёт эса давом этаверади. Бу дунё биздан олдингилардан ҳам қолган, биздан ҳам қолади.

Ҳар бир инсон учун ўзининг ва оиласининг ҳаёти барча нарсадан, шу жумладан, жамият манфаатларидан ҳам устундир. Ҳозир ҳукм сураётган муҳит инсоннинг ўз ҳаётини хатарга қўйишига арзимайди, биз бунга лойиқ халқ эмасмиз, афсуски.

5 йилча олдин қоп-қоп вадалар, дабдабали шиорлар билан худди Ер юзида янги давлат пайдо бўлгандек эди. Гўёки бирданига дунё харитасида Ўзбекистон Республикаси деган давлатнинг ўрнида Янги Ўзбекистон номли давлат вужудга келган-қўйган. Лекин... лекин, мана аста-секин шу нарса аён бўляптики, бу ўша эски Ўзбекистоннинг янги лақаби экан, холос... Мен эса ҳақиқатан Янги Ўзбекистонни кўришни чин дилдан хоҳлайман.

Сўз эркинлигига қаршилар, сўз эркинлигини хоҳласангиз, бунга имкон беринг ҳамда унинг "аччиқ зарбалари"га чиданг. Мақсад сўз эркинлигини таъминлаш бўлмаса, буни очиқчасига айтинг, жамият ҳам кетини қисиб эски даврдагидек яшаш ҳолатига қайтсин. Сўз эркинлигига имкон бериш биз томонимиздан ютқазиб бўлинди, назаримда.

Шунча қўрқувларни сақлаб келаётган кўнгил бирдан ларзага келиб ўз дунёсини кул қилиб юборишидан қўрқаман. Бу қўрққаним амалга ошганда эса мен кетаман. Ҳеч ким излаб топа олмайдиган, исмимни ҳам билишмайдиган жойларга кетаман. Қачон қайтишим эса номаълум!

Хуллас, "Янги Ўзбекистон", номаълум келажакка хуш келибсан!

P.S. Сўз эркинлиги деганда хоҳлаган гапни гапиришни назарда тутмадим!

@SVRDORNUR
40.1K viewsСардор Нур, edited  18:09
Ochish/sharhlash
2021-01-25 17:50:08 Ўйлаб кўриш керак бўлган нарсалар ҳақида ўйлаб кўриш керак

Барчамизга маълумки, узоқ йиллар давомида мусаффо осмон остидаги олий таълим муассасаларига ўқишга кириш жараёнида турли хил қинғир ишлар қилиб келинди. Мисол учун, кимдир ўқишга пора билан кирди, кимдир телефон олиб кириб эплади, яна кимдир шпора билан шақиллатиб чиқди. Хуллас, абитуриент ўқишга кириш учун ҳар қандай "қора иш"ни қилиб кўрди ва уддасидан чиқди ҳам. Шундай бўлса-да, ўшалар ўзларининг *олбоёблигини ичидан ҳис қилса керак.

Биз эса уларга қарши "кучимиз борича" курашдик, лекин барибир еплай олмадик. Улар ҳар сафар биздан ақлли бўлиб чиқаверди. Кейин нима қилдик? Ўқишга киришдаги порахўрликни легаллаштириш орқали ушбу муаммога ечим топдик. Яъни супер-контрактни жорий қилдик. Бундан ҳамма ҳурсанд бўлди. Тўғри, тан олишимиз керак, супер-контракт туфайли ўқишга киришдаги порахўрликни анча йўқота олдик. Супер-контрактдан миллиардлаб пуллар ОТМларнинг ҳисоб рақамларига тушмоқда. Бу яхши, албатта. Мазкур пуллар орқали ОТМлар ҳам ўзларининг молиявий шароитларини анча яхшилаб оляпти.

Мени еса масаланинг иккинчи томони ўйлантиради. Мен ҳозир 4 баллгача етмаганлар ҳақида гапирмаяпман. Асосий ракурс суппер-мупперларга қаратилган. Айтмоқчиманки, 15-40 минг АҚШ долларига фарзандини супер-контрактга кирдириб қўйган ота-она эртага шу фарзандини ишга ҳам "супер йўллар" орқали кирдириб қўймаслигига ким кафолат бера олади? Ҳеч ким! Ишонаверинг, шундай бўлади! Боримиз-шу. Бу тарафда қийналиб ўқишга кирган ва ўқишни тугатган "оддий талаба" яна кўчада қолиб кетади, чунки унинг ўрни "супер-контракт"га кирган ва "супер ишлар" қилишга қодир бўлган "олий маълумотли" диплом эгаси томонидан давно банд қилинган. Биз порахўрликни йўқотиш фонида кадрлар тайёрлаш масаласини бадтар ботқоққа ботирдик, кадрлар тайёрлаш масаласи эса биз томонимиздан ютқизиб бўлинган мавзудир. Таълимдаги хатолар бирдан ўз кучини кўрсатмайди. Бунга йиллар керак. Супер-контракт эффекти куни келиб ўз сўзини айтади барибир. Лекин у пайтда кеч бўлади. Ҳар қандай кўринишдаги пул аралашган таълим мен учун таълим эмас.

Тўғри, сиз ҳақсиз. Олий таълимдаги муаммолар фақатгина супер-контракт билан боғлиқ жараён эмас. Бугунча мен муаммонинг шу тарафини гапиряпман, холос.

Ўқишга киришдаги порахўрликни йўқотиш учун жорий қилинган супер-контракт бугунги кунгача муаммонинг ягона ечими бўлиб қоляпти. Биз порахўрликни бошқа йўл билан йўқота олмадик. Умид қиламанки, яқин келажакда супер-контрактдан ҳам самаралироқ усул топилади. Хулоса қилиб айтадиган бўлсам, мен мега-пега-суппер-муппер контрактга абсолютно қаршиман.

*Юқоридагиларнинг барчаси ўзимнинг субъектив қарашларимдир. Балки фикрларим умуман нотўғридир, адашаётгандирман. Лекин ҳар бир нарсада ҳақиқат мужассам.

*Супер-контрактчилар, бу постдан кейин жаҳлингиз чиқиши тайин. Тинчланинг. Китобингизни ўқинг. Сизга шундан фойда кўпроқ.

Кейинроқ бу мавзу бўйича батафсил ёзаман.

*Печкага таппини ташланг, ўчиб қолмасин.

Раунд!

@SVRDORNUR
3.3K viewsСардор Нур, edited  14:50
Ochish/sharhlash
2021-01-25 16:51:16 Мақсадинг йўлида ҳеч нарсадан қўрқма, ҳеч нарсадан! Атрофингдаги "каламушлар"нинг гапларига, ўзларининг ақли етмаса ҳам, бирор нарса бўйича берадиган маслаҳатларига умуман қулоқ солма, шунчаки эшит ва уларни унут, сен мақсадинг сари давом эт! Одамларни игнор қилишни ўрган, оилангдан, яқинларингдан бўлак ҳеч кимни ўйлама, ҳар доим ўзингнинг манфаатингга хизмат қиладиган йўлдан юр!

Агар шу кунгача сен ўз олдингга мақсад қўймаган бўлсанг, билки, сен дунёдаги энг аҳмоқ одамлардан бирисан!

Коронавирус кўплаб одамларни бу дунёдан олиб кетди ва сен ҳалиям тириксан. Ўрнингдан тур, мақсадингни аниқла.

Раунд!

@SVRDORNUR
3.1K viewsСардор Нур, 13:51
Ochish/sharhlash
2020-12-31 19:23:41 Якун 2020 қисқа сатрларда

Аввало, барчани янги йил билан табриклайман. Бу гаплар ўрнида турли хил баландпарвоз тилаклар бўлиши мумкин эди, лекин мен сохталикни ёқтирмайман, шу сабабли бир оғиз гап билан табрикладим, хулоса ўзингизга қолади...

Якунланаётган ва келаси йил бўйича бир нималарни билдириб ўтишни лозим топдим. Умуман олганда 2020 йил шахсан мен учун ёмон бўлмади. Пандемия мен учун жуда яхши бўлди, соҳам бўйича ривожланишимга айнан шу пандемия сабабчидир. Пандемия берган билимни мен университетда 2 йил давомида ўқиб ололмаганман. Битта гап бор: дард ҳаммага келади, лекин ҳаммага ҳар хил келади. Нима демоқчилигимни тушундингиз деб умид қиламан.

Карантин даврида телеграм блог очдим, бу ерда одамларга қўлимдан келганича юридик хизмат кўрсатишга эришдим, умумий ҳисобда 2020 йил 17 март санасидан бошлаб 2020 йил 30 декабргача бўлган муддат ичида жами 1793 та мурожаатга ҳуқуқий ечим беришга эришилди, албатта, барчага бирдек ёрдам бериш қўлимдан келгани йўқ, лекин имконим борича ёрдам беришга ҳаракат қилдим. Мана шу блог орқали кўп танишлар, дўстлар орттирдим. Унутманг, сизнинг ривожланишингиз, соҳангиз бўйича ўсишингизда атрофингиздаги танишлар муҳим аҳамият касб этади.
2020 йил давомида жами 32 та бадиий китоб ўқидим, албатта, бу кўп эмас, лекин йилдан йилга ривожлантириб бораман. Кўпроқ китоб ўқинг, ўқиганларингиз ўзингиз сезмаган ҳолда сизни ривожлантириб боради.

Жамиятда рўй берган ижтимоий-сиёсий муносабатларга ақлим етган даражада ўзимнинг субъектив фикримни билдириб ўтдим ва ақлим етмаган вазиятларда жим туришни ўргандим. Фақат бефаросатларгина ўзлари билмаган нарсалари ҳақида гапиришни яхши кўради.

Тўғри, 2020 йил бутун дунё учун оғир келди, шу ўринда биз учун ҳам. Пандемия асл башарамизни очиб қўйди. Очкўз халқ эканлигимизни яна бир карра исботладик. Коронавирус, унга қарши курашиш учун ажратилган халқнинг миллиардлаб пуллари, Бухородаги томлари учган юзлаб уйлар, Сардоба, Сўх воқеалари, бюджет маблағларининг талон-тарож қилиниши, хуллас, ушбу воқеалар кимнинг аслида ким эканлигини юзага чиқариб қўйди.

Мен қонунларнинг ҳаётга ўз ҳолича татбиқ қилинишини, жамиятдаги барча муносабатлар фақат қонунлар орқали тартибга солинишини, жамият ягона шахснинг фикрига қараб бошқарилмаслигини, халқимизнинг бахтли яшашини, фарзандларимиз денгиз кўрмасдан ўлиб кетмаслигини, оила боқиш учун мусофирчилик йўлини танлаган кишининг аёли у кетгандан кейин унга ҳиёнат қилмаслигини, чиновниклар ўз манфаатлари йўлида фуқароларнинг ҳуқуқларини топтамаслигини, қариндош-уруғчилик каби иллатлар бутунлай барҳам топишини, фарзандларимизнинг калласидан яхши яшаш учун университетга кириш керак деган фикрни чиқариб ташлашни, янги йилда қайсидир одам уйида 10 кг гўшт пишириб овқат қилган пайтда қўшнисининг уйида 0,5 кг ҳам гўшт йўқ бўладиган ҳолатлар умуман бўлмаслигини ич-ичимдан хоҳлайман.

2021 йил учун ким нима мақсад қўйган бўлса, ҳаммасига ўз вақтида эришишини тилаб қоламан. Мен 2021 йил учун ўз мақсадларимни белгилаб олдим. Насиб бўлса, 2021 йил 31 декабрь куни эришилган мақсадлар бўйича шу блогда ёзиб ўтаман. Шу кунгача мен билан бирга бўлган барчага раҳмат!

————————
Мен янги йил кириб келаётганидан заррача хурсанд эмасман, балки яна бир йилга қариётганим мени ташвишлантиряпти.

Ҳурмат билан,
Сардор Нур


@SVRDORNUR
4.7K viewsPost bot, edited  16:23
Ochish/sharhlash
2020-12-03 21:33:47 Жамиятнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётида рўй берадиган ҳар бир воқеа-ҳодисага субъектив фикр билдиришда бироз шошмаслик, сукут сақлаш лозим. Чунки содир бўладиган ижтимоий воқеликда кимнинг ҳақлиги, кимнинг ноҳақлигини дарров билиб бўлмайди, айниқча интернетдаги ижтимоий тармоқлар орқали оммага намойиш қилинадиган ҳолатларда. Ўша воқеликка нисбатан билдириладиган ҳар қандай турдаги фикр ўзининг далиллантирилган асосига эга бўлмоғи даркор, далилсиз билдириладиган фикр ҳақиқат ҳам, афсона ҳам бўла олмайди. Агар фикр далилга асосланмаган бўлса, мазкур фикр ташқарига чиқарилмасдан туғилган жойида қайта чиригани афзалроқ. Хайпга берилиб фикр билдирилса, орадан бироз вақт ўтганидан кейин ташқарига чиқарилган мазкур фикр хайпчи учун минусга ишлаши муқаррар. Тўғри айтасиз, аслида ҳақиқат нисбий тушунча, у олдин ҳам мавжуд бўлмаган, бундан сўнг ҳам мавжуд бўлмайди. Шунинг учун ҳар нарсадан ҳақиқат изламанг, сабаби бу фоний дунёда мавжуд бўлмаган нарсани асло топа олмайсиз. Агар фикрлар инсон қалбига сиғмайдиган даражада тўлиб-тошиб кетса, кенг жамоатчиликка тезкорлик билан билдирилмасдан, 12 бетлик дафтар варағига ёзиб қўйилгани тўғрироқдир. Фикр биринчи ҳиссиёт билан билдирилмасиги даркор.
Бу билан сўз эркинлигига даҳл қилмоқчи эмасман. Шунчаки, ҳақиқатни кўп ҳам излайверманг, барибир топа олмайсиз, билдирадиган фикрингиз эса бир рублга ҳам қимматлик қилади. Жуда бўлмай кетса, боя айтганимдек фикрларингизни дафтарга тинимсиз ёзиб боринг, мана шу иш сиз учун фойдалироқ, чем уни оммага ошкор қилгандан кўра. Кўп ёзиш инсоннинг фикрлаш қобилиятини яна-да оширади.

Фикрлар дафтарга ёзилмасдан тўғридан-тўғри омма онгига сингдириладиган вақт ҳам келади ҳали. Сиздан эса бироз сабр қилиш талаб қилинади холос.

Шошқалоқлик оммавий муаммо эмас, муаммо аслида оммадир.

P.S.1. Кўп вазиятлада ҳақиқатни гапирмасликнинг ўзи асл ҳақиқат бўлиши мумкин.

P.S.2. Юқоридаги фикрлар тўрт кун давомидаги ўйланиш натижасида шаклланди.

@SVRDORNUR
4.3K viewsSVR, edited  18:33
Ochish/sharhlash
2020-11-29 04:00:04 Одамлар менга фақат иши тушсагина ёзадиган бўлиб қолибди. Иши тушмаса, қорасини ҳам кўрмайсан. Ҳа, майли-да.

Хулоса: сен атрофдагиларингга ниманг биландир кераксан, холос. Бошқаларда йўқ бўлган нимадир сенда бор, шунинг учун одамлар ҳозир сенинг ёнингда. Уларга сенинг психологик ҳолатинг, шароитинг, ҳаётинг абсолютно қизиқ эмас. Кимгадир билиминг учун, кимгадир пулинг учун, кимгадир касбинг учун, яна кимгадир бошқа нимангдир учун ҳозирча кераксан. Ўша нарса сендан йўқолса, билки, одамлар ҳам сендан сразу узоқлашади. Кароче, одамлар ҳақида кўп ҳам ўйлайверма, жигарим. Улар бир куни сени барибир тарк этишади. Нима, блогер инсонмасми?
У инсон. Унинг ҳам оиласи бор.
У кимнингдир суюкли фарзанди.
У кимнингдир суюкли ота-онаси,
у оғриқни ҳис қилади, у севади.
У сен ўйлагандек идеал, муаммо ва камчиликлардан ҳоли эмас. Ўзингни ўзинг ҳурмат қил. Одамлар шунақа, улар барибир одам бўлишмайди. Сен ўзинг ва оиланг учунгина ишла ва яша. Сен билан ёлғиз сен ва оиланг қолади, бошқа ҳамма сени, албатта, тарк этади, ишонавер, брат! Ёлғиз қолдир мени, мен ёлғизлик одамиман.

@SVRDORNUR
4.8K viewsСардор Нур, edited  01:00
Ochish/sharhlash
2020-11-24 18:34:01 #Ҳуқуқий_онг

Мурожаатларни кўриб чиқиш муддатлари

Ариза ёки шикоят масалани мазмунан ҳал этиши шарт бўлган давлат органига келиб тушган кундан эътиборан ўн беш кун ичида, қўшимча ўрганиш ва (ёки) текшириш, қўшимча ҳужжатларни сўраб олиш талаб этилганда эса бир ойгача бўлган муддатда кўриб чиқилади.

Ариза ва шикоятларни кўриб чиқиш учун текшириш ўтказиш, қўшимча материаллар сўраб олиш ёхуд бошқа чора-тадбирлар кўриш зарур бўлган ҳолларда, уларни кўриб чиқиш муддатлари тегишли давлат органи раҳбари томонидан истисно тариқасида узоғи билан бир ойга узайтирилиши мумкин, бу ҳақда мурожаат этувчига хабар қилинади.

Таклиф давлат органига келиб тушган кундан эътиборан бир ойгача бўлган муддатда кўриб чиқилади, қўшимча ўрганишни талаб этадиган таклифлар бундан мустасно, бу ҳақда таклифни киритган жисмоний ёки юридик шахсга ўн кунлик муддатда ёзма шаклда хабар қилинади.

Фуқаролар, илтимос, давлат ўрганига ёзма равишда мурожаат қилишни ўрганинг, хоҳ у масофадан бўлсин, хоҳ жойига бориб бўлсин. Ҳеч қачон оғзаки равишда мурожаат қилманг. Агар сиз оғзаки равишда мурожаат қилсангиз, юқоридаги қоидалар қўлланилмайди ва сизнинг мурожаатингиз ҳеч қандай юридик кучга таянмаган бўлади.

https://t.me/joinchat/AAAAAFQM7ERIWfdKWuVCKw
5.1K viewsСардор Нур, 15:34
Ochish/sharhlash
2020-11-21 20:09:01 #ЭСЛАТМА

« Мамлакатни олимлар, инженерлар, врачлар ва бошқа ақлий меҳнат соҳиблари тарк эта бошладими — демак миллат ва халқ ўзининг гултожларидан жудо бўлмоқда. Бундай мамлакатда «бизнесменлар» ҳокимиятга келади, таги пастлар ва кўчада тарбия топган қаллоблар сиёсатдон бўлади, бозордаги чайқовчилар, спортчилар ва артистлар депутатга айланади».

Харс Йенсен (1904-1971), Швеция социал-демократик ишчи партияси раисининг сиёсий маслаҳатчиси.

1932 йил парламентда сўзлаган нутқидан парча

«Сардор Нур» телеграм каналига обуна бўлинг: https://t.me/joinchat/AAAAAFQM7ERIWfdKWuVCKw
4.7K viewsСардор Нур, 17:09
Ochish/sharhlash
2020-11-21 18:50:11 #Ҳуқуқий_мадад

Ихтиёрий-мажбурий ҳашарларга жалб қилмаслик учун қонуний асос борми?

#жавоб

2018 йил 10 май куни Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасида мажбурий меҳнатга барҳам беришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги 349-сонли қарори қабул қилинган.
Унга мувофиқ, ҳокимлар, барча даражадаги давлат ва ҳўжалик бошқаруви органлари раҳбарларига фуқароларни, жумладан, таълим, соғликни сақлаш муассасалари бошка бюджет ташкилотлари ҳодимларини, таълим муассаса ўқитувчилари ва талабаларни мажбурий меҳнатга ободонлаштириш ҳамда кўкаламзорлаштириш ишлари, мавсумий қишлоқ ҳўжалиги ишлари, металл чиқиндилар ва макалатура йиғиш, шунингдек, бошқа турдаги мавсумий ишларга жалб қилиш ҳолатларининг зудлик билан олдини олиш ва чек қўйишга, бундай ҳолат рўй берганда эса ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига хабар бериш вазифалари юклатилган.
Қарорга мувофиқ, умумхалқ ҳашарини ўтказиш юзасидан фақатгина Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли ҳужжати ёки Вазирлар Маҳкамасининг қарори мавжуд бўлган тақдирда, ҳашарда иштирок этадиган шахслар меҳнат қиладиган тегишли ташкилот ҳудудида меҳнатни муҳофаза қилиш ва ҳавфсизлик нормаларига катъий риоя этган ҳолда фақат ихтиёрий тарзда ташкил этилиши ва ўтказилиши мумкин.

Лекин автомобил йўллари , ҳаракатланиши тиғиз бўлган кўчалар, сув объектлари, қирғоқбўйи ҳудудлар ва зоналар, қурилиш майдонлари, бино ва иншоот томлари, махсус ишлаб чиқариш объектлари, шунингдек, инсоннинг ҳаёти ёки соғлигига хавф туғилиши юзага келувчи бошқа жойларда ихтиёрий ташаббус билан ҳашарлар ва бошқа ишларни ўтказиш қатъий тақиқланади.

«Сардор Нур» телеграм каналига обуна бўлинг: https://t.me/joinchat/AAAAAFQM7ERIWfdKWuVCKw
3.4K viewsСардор Нур, 15:50
Ochish/sharhlash