Get Mystery Box with random crypto!

Менсиз ўтган ўттиз кунга хат Каналимда пост ёзмаганимга ҳам м | SARDOR NUR

Менсиз ўтган ўттиз кунга хат

Каналимда пост ёзмаганимга ҳам мана бугун роппа-роса 30 кун бўлибди.

Ўттиз кун. Мен учун мазмунли ва маъноли ўтди. Қайсидир содир бўлган ижтимоий-сиёсий воқеаларга муносабат билдирмасам ҳам, фиркларим билан ўртоқлашмасам ҳам, танқид қилмасам ҳам, мотивацион руҳдаги постлар тайёрламасам ҳам, просто атрофда содир бўлаётган жараёнларга аралашмасам ҳам, ҳаётим ўзим хоҳлаганимдек ўтавераркан. Аслида менинг хоҳишларим канал билан абсолютно боғлиқмаслигини тушундим.

Ўтган ўттиз кун ичида жуда кўплаб янги нарсалар ўргандим, ўзим учун фойдали бўлган ишлар билан шуғулландим, юзлаб янги танишлар орттирдим. Менга жамият келажаги эмас, ўзим ва оилам келажаги муҳим. Жамият манфаати учун хизмат қиламан деганлар қаторида мени ҳам кўрган бўлсангиз, ҳозироқ чиқариб ташланг, У мен эмасман. Бунинг учун узр ҳам сўрамайман.

Ўттиз кун ичида ижтимоий-сиёсий муносабатларда дофига ишлар рўй берди. Мен эса уларга бутунлай бефарқ бўлдим. Мен уларга нисбатан ўз фикримни билдиришимда ҳеч қандай маъно кўрмадим. Давлат учун одамлар тақдири қизиқ эмас. Мазкур нарсани тушуниб етиш учун эса менга вақт керак бўлди, мен, ҳа, айнан мен шуни хоҳладим, ва бу содир бўлди.

Мен энди бу вазиятда бунақа қил, у вазиятда унақа қил демайман. Хоҳлаганингизча яшанг. Ҳуқуқий саволларингиз бўладиган бўлса, бемалол личкамга ёзишингиз мумкин. Билсам, ўргатаман, билмасам, ўрганаман.

Бу ҳаёт сизга берилган. Кўз очиб юмгунча ўтади-кетади. Одамларни эшитманг, шу ўринда мени ҳам! Ва мен ҳам сизларни эшитмайман. Якундаги манзилимиз битта, унга олиб борадиган йўлни қандай босиб ўтиш ўзингизнинг қўлингизда.

Оилам, яқинларим мен билан. Улар учунгина ҳаракат қиламан. Мен улар билан бахтлиман. Дада, она, мен сизларни яхши кўраман.

——————————

Кейинги ўттиз кунни ҳам мен шундай ўтказишни хоҳлайман. Эртангги куним учун фойдаси тегадиган нарсалар билан банд бўламан. Каналдан танқидий руҳдаги постлар кутмасангиз ҳам бўлаверади. Юқорида айтганимдек, улар ҳақида ёзишни хоҳламайман, шунчаки. Баъзида ҳақиқатни гапирмаслик ҳақиқатдир.

Насиб бўлса, ўттиз кундан кейин ўтган ўттиз кунда тушуниб етган нарсаларим ҳақида ёзиб қолдираман.

Уйғон, миллат!

@SVRDORNUR