Get Mystery Box with random crypto!

HAYOT DEGANLARI...

Telegram kanalining logotibi hayot_deganlari — HAYOT DEGANLARI... H
Telegram kanalining logotibi hayot_deganlari — HAYOT DEGANLARI...
Kanal manzili: @hayot_deganlari
Toifalar: Kattalashtirilmagan
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 321
Kanalning ta’rifi

https://t.me/hayot_deganlari каналида
филология фанлари доктори, профессор, Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Маъруфжон Йўлдошевнинг илмий-бадиий асарлари, таржималарини ўқиб боришингиз мумкин. УСТОЗНИНГ сўз ва кўнгил оламига марҳамат!

Ratings & Reviews

2.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

2

1 stars

0


Oxirgi xabar 2

2022-06-12 18:14:52 "Shamollardan qo‘rqmagin, ona!"

Janri: hikoya

Muallif: Ma'rufjon Yo‘ldoshev
298 views15:14
Ochish/sharhlash
2022-06-12 18:13:31 #шамоллардан_қўрқмагин_она

...Онам қандай мавзу бўлса ҳам мен танимайдиган, кўпи аллақачон бу ёруғ оламдан ўтиб кетган хеш-ақронларини тилга олишни канда қилмасди. Уларни эслаганда кўзининг ичи яшнаб кетарди. Сўзлаётиб, ўзи билган, ардоқлаган инсонлар орасига, бахтиёр дамларига қайтиб қолганини ҳис қилардим. Мен онамнинг кўзида пайдо бўладиган ўша бир онлик масъудликни кўриш учун ҳар қанча тунни тонгга улаб тинглашим мумкин... Тентакшамол нима бўпти, бўрон бўлмайдими, она... Қўрқма, ўғлинг, Ёвқонинг, ёнингда... Сенинг кўзларингдаги ўша масъудликни, ҳаётдан мамнунликни, шундай тақдир битилганига сўнгсиз шукроналикни кўрсатгани учун тентакшамолдан ҳам миннатдорман.

Маъруфжон Йўлдошевнинг "Шамоллардан қўрқмагин, она" ҳикоясидан

Ҳикояни ўқишни истаганлар учун:

https://myuldashev.blogspot.com/2021/03/blog-post.html
269 views15:13
Ochish/sharhlash
2022-05-22 16:40:03 ЧОПАЁТГАН ОДАМ

Асрлар давомида одамзод излаётган ягона нарсанинг бахт эканлиги ҳақида кўп гаплар айтилди. Бахт ҳақида қанча китоблар, қанча ривоятлар, мақолу маталлар айтилди ва ёзилди. Минг йил олдин ҳам ундан олдин ҳам одамлар муттасил сирли ва тасаввури мушкул бахтни қидириб яшади. Ҳозир ҳам одамзод бетиним бахтни излаш билан овора. Гоҳ афсонавий қушлар қанотида келиши, гоҳ оппоқ отда, гоҳ асрорангиз бир туннинг энг сокин палласи – лайлатул қадрда келиши ривоят қилинадиган бахтнинг келишига одамзод асрлардир муштоқ ва интизор.  Аслида бошқа бир савол бор. Бахт дегани ҳақиқатан ҳам ҳаммани бахтиёр қилишга қодир қудратми? Ёки бахт ҳаммада ҳам муттасил кутиладиган ва бардошлар тугаб, умидлар сўнганда келадиган ёки мавжудиятини баъзан келиб кетгандан кейин ҳис қилдирадиган борлиқми? 

Қадим замонлардан бери донишмандлар бахтни излашдан воз кечишни уқтирадилар. Сокин ва секин яшашнинг афзаллигини айтадилар. Чунки қидираётган одам излаган нарсасини тезроқ топгиси келади. Тезлашгани сайин бахт қўлини узатаётгандек бўлаверади. Бани башар ҳам унга етиб олиш пайида тезроқ ва янада тезроқ чопаверади. Чопиб кетаётган одам атрофини кўра олмайди, бир чумолининг бир дона буғдой донасини қандай мамнуният билан инига ташиб кетаётганини кўра олмайди, масалан. Бир қуш полапонини қандай овқатлантираётганини кузатиш имконидан маҳрум, масалан.  Чопаётган одам етишмоқчи бўлгани бахт бўлгани тақдирда ҳам ҳаёт гўзалликларидан маҳрум одамдир! Маҳрумият масканида бахтга ўрин йўқ, масалан!

Бахтга эришдим, бахтлиман деган инсонларнинг юз-кўзига синчиклаб қараганмисиз? Ҳаёт уларни қанчалар чарчатганлигини сезмаслигингиз мумкин эмас. “Шуни қилсам бахтли бўламан”. “Шунга эришсам бахтиёр бўламан”. “Шу нарса насиб қилса, биздан бахтиёр инсон бўлмайди”... Истаклар юкидан, орзулар залворидан жуссалари эгилган, хаёллари паришон. Уларни уҳдаларидан олиб ташлаш эсларига ҳам келмайди. Энг ёмони ўзлари улардан воз кечишни истамайдилар.

Хаёл ва орзуларимизни задалаган афсусларни ҳақиқатан ҳам ўша сирли куч, кўринмас қудрат – бахт деганлари кетказа олишига   кўзимиз етадими? Бизга керак бўлган нарса ва ҳаётимизни узайтирадиган нарса чиндан ҳам ўша мавҳум мавжудот бахтмикан ўзи? “Бахтлиман, бундан ортиғи керак эмас менга”, деганларнинг ҳаёти ҳақиқатан ҳам кошки ва афсусларсиз дунёмикан?

Бизга керак бўлган нарса аслида бахт эмас – ҳис қилабилмоқликдир, эҳтимол. Онни, оламни, одамни ҳис қилабилмоқ! Оллоҳни бутун вужудинг билан ҳис қилмоқ ва бағрингни тўлдириб ичингга тортмоқликдир, эҳтимол. Ичингдаги Оллоҳ билан суҳбати аржуманд қурмоқ ўша шаклу шамойили мубҳам бахтдан кўра муфид ва мужиброқ эмасми? Қўрқувни ҳис қилмоқ муҳимроқ эмасми, ҳаммасидан?! Яқинларингдан, яқинингдан ҳам яқинроқ туйғуларингдан ажралиб қолишдан қўрқиш ҳисси, масалан. Тушуняпсанми, Огоҳ?!

Бас, шундай экан, бахт қидиришни тўхтат! Шоҳ томирларингда оқаётган ҲАЁТни ҳис қил! Сен шуни ҳис қилсанг, бошқа ҳаммаси беҳуда амал эканлигини англайсан. Негами? Чунки ҳис қилинмаган ҳаёт яшалмаган ҳаётдир!

М.Йўлдошев 

https://myuldashev.blogspot.com/2022/05/blog-post.html
430 viewsedited  13:40
Ochish/sharhlash
2022-05-16 11:09:16 Жой номлари миллатнинг лисоний обидаларидир. Мабодо, уларни ўзгартириш эҳтиёжи туғилса, қандай маънони билдириши ёки қандай талаффуз қилинишидан қатъи назар топонимист олимлар фикрига қулоқ тутиш зарур. Чунки ҳар бир ном ўз тарихига эга, унда ўша ҳудудда истиқомат қилувчи аҳолининг ҳаёти, турмуш тарзи, орзу-умидлари, дунёқараши ва халқнинг тарихий хотираси ифодаланган бўлади. Ва яна алмаштириладиган янги номнинг тарихий анъана ва тилимиз табиатига мослигига алоҳида эътибор қаратиш зарур. Ўзбекча сўз-номлар ўрнига ўзга тилдаги "ялтироқ" сўзларни қўйиш катта хато бўлади.
Маъруфжон Йўлдошев
Мақола билан батафсил танишиш: http://myuldashev.blogspot.com/2020/08/blog-post_14.html?m=1

@hayot_deganlari
307 viewsedited  08:09
Ochish/sharhlash
2022-05-09 21:10:52

321 views18:10
Ochish/sharhlash
2022-05-09 08:37:33 #zarchodirdan_iqtibos
– Соғинч инсоннинг энг кучсиз томони. Инсон қанчалик кўп соғинса, шунчалик кучсизлашиб, маъсумлашиб, ғамгинлашиб бораверади. Мунтазам илгарилаш ва мукаммалашишга иштиёқи камайиб бораверади. Энг кўп соғинадиган одам энг заиф инсондир... – деб жим қолди мовийкўз терапевт.
– Соғинмасдан яшаш азоб-ку, дўхтир! Соғинадиган кимсаси, соғинишга арзийдиган ўтмиши бўлмаган одамни одам деб бўларканми? Инсон хотираси билан тирик, дейишади. Оталаримиздан бизга мерос қолган хотирани биз ҳам ўзимиздан кейингиларга етказиб берамиз. Бу ҳалқа узилмаслиги керак. Узилган тақдирда аждодлар билан алоқа ҳам узилади.
– Буларнинг бари қўрқувнинг ҳосилалари. Яшалмаган кундан ва айни пайтда ўлим сари юриладиган йўлда ёлғизланиб қолишдан қўрқишнинг оқибати. Хотираларни елкасига ортиб, тўғрироғи, ўзи билан бирга судраб кетаётган одам йўл яримламасданоқ чарчаб бўлади.
– Агар хотира йўқолса, ҳаётнинг маъноси ҳам йўқолади. Яшашдан маъно қолмайди-ку... Хотирасини турли сабаблар билан йўқотган инсонлар бор. Улар хотирасининг тикланиши учун нималар қилмайди, дейсиз. Хотирасиз яшаб бўларканми?
M.Йўлдошевнинг "Парвоз" ҳикоясидан

http://t.me/Oybek_Aliyev
282 views05:37
Ochish/sharhlash
2022-05-08 19:28:54 #tarjima

Бугун халқаро оналар куни. Оналаримиз омон бўлишсин.

ЮЗИНГДАГИ ЧИЗИҚЛАР...
Юзимдаги тириш эмас шеърдир, болам.
Севги, армон деганларин ёздим, болам.
Ўқисанг гар маъноларин очар бир-бир,
Уқсанг агар ўчиб кетар ўшал онда.
Қани айтгин, болам, мен қариманми?

Ҳар бир чизиқ муҳаббатим гувоҳидир,
Ёнган қалбим тасаллиси, оҳ-воҳидир.
Ҳар бир чизиқ соғинмоқнинг азобидир,
Катта-кичик гуноҳиму савобимдир.
Қани айтгин, болам, мен қариманми?

Ҳар бир чизиқ ҳам саломдир, ҳам алвидо,
Ҳар бир чизиқ юракдаги оғриқларим.
Ҳар бир чизиқ баҳоримдир, ёзим, кузим,
Эрта келган қишим, кетмас меҳмонларим
Қани айтгин, болам, мен қариманми?

Айсел Гурел сўзи
Ҳазал Салжуқ
ижросидаги "Yüzündeki Çizgiler" қўшиғидан

Маъруфжон Йўлдошев таржимаси



268 viewsedited  16:28
Ochish/sharhlash
2022-05-07 19:40:33 #таржима

Турк адиби Ўғуз Атайнинг
"OТАМГА МАКТУБ" асаридан

...Чорасизлик туфайли кўп нарсаларнинг маъноси йўқолиб бормоқда. Ўзингиз бўлмаганингиздан кейин сизга ёзилган мактуб нима ишга ярарди?
~~~
...Мендан жаҳлингиз чиқса, “сен ойнада кўрадиган нарсани мен дуволда кўраман” дердингиз. Онам билан бирга “дуволда” дейишингизга кулардик. Мен ҳам энди ёшларга қараб (мендан ёшлар ҳам бор энди, ота) шу гапни айтсам кулишади. Бу гапни айтаётганда асл мақсадим нима эканлигини билишмайди, албатта. Ҳарҳолда мен очиқ ойдин тушунтиролмаяпман, шекилли, нима демоқчи эканлигимни.Табассумни, ичимдаги севгини...
~~~
... сизнинг қишлоқча табиатингиз менга мерос қолибди, ота. Мен сиз улғайган қишлоққа қайтишни хоҳлайман. Яъни сохта денгиз ошуфталари каби соҳилда балиқчилар билан суҳбатлашишни истамайман... Мен сизнинг бепоён далалар орасидаги қишлоғингизда (атрофда бир-икки дарахт бўлса кифоя) ёғоч тўсинли пахса девор уйда яшашни истайман...
Маъруфжон Йўлдошев

таржиманинг тўлиғи юқорида
https://t.me/hayot_deganlari
202 viewsedited  16:40
Ochish/sharhlash
2022-05-07 07:35:36
​​#Кун_ҳикмати

Ўйларинг сўзларингга, сўзларинг феълингга, феълинг тақдирингга нуқс этади. Гўзал ўйла, гўзал яша.

Жалолиддин Румий

Маъруфжон Йўлдошев таржимаси

Манба: https://t.me/nodir_ijod
287 viewsedited  04:35
Ochish/sharhlash
2022-05-02 06:43:50
ҚУТЛОВ

На бўлғай яшашни сал осон қилсанг,
Қил сиғмаган кўнглинг
Шуълага тўлсин.
Ҳар намоз орасин Рамазон билсанг,
Бир кунда беш ҳайит
Муборак бўлсин!

Аъзам ЎКТАМ

@hayot_deganlari
531 viewsedited  03:43
Ochish/sharhlash