Get Mystery Box with random crypto!

#tarjima Бугун халқаро оналар куни. Оналаримиз омон бўли | HAYOT DEGANLARI...

#tarjima

Бугун халқаро оналар куни. Оналаримиз омон бўлишсин.

ЮЗИНГДАГИ ЧИЗИҚЛАР...
Юзимдаги тириш эмас шеърдир, болам.
Севги, армон деганларин ёздим, болам.
Ўқисанг гар маъноларин очар бир-бир,
Уқсанг агар ўчиб кетар ўшал онда.
Қани айтгин, болам, мен қариманми?

Ҳар бир чизиқ муҳаббатим гувоҳидир,
Ёнган қалбим тасаллиси, оҳ-воҳидир.
Ҳар бир чизиқ соғинмоқнинг азобидир,
Катта-кичик гуноҳиму савобимдир.
Қани айтгин, болам, мен қариманми?

Ҳар бир чизиқ ҳам саломдир, ҳам алвидо,
Ҳар бир чизиқ юракдаги оғриқларим.
Ҳар бир чизиқ баҳоримдир, ёзим, кузим,
Эрта келган қишим, кетмас меҳмонларим
Қани айтгин, болам, мен қариманми?

Айсел Гурел сўзи
Ҳазал Салжуқ
ижросидаги "Yüzündeki Çizgiler" қўшиғидан

Маъруфжон Йўлдошев таржимаси