Get Mystery Box with random crypto!

#шамоллардан_қўрқмагин_она ...Онам қандай мавз | HAYOT DEGANLARI...

#шамоллардан_қўрқмагин_она

...Онам қандай мавзу бўлса ҳам мен танимайдиган, кўпи аллақачон бу ёруғ оламдан ўтиб кетган хеш-ақронларини тилга олишни канда қилмасди. Уларни эслаганда кўзининг ичи яшнаб кетарди. Сўзлаётиб, ўзи билган, ардоқлаган инсонлар орасига, бахтиёр дамларига қайтиб қолганини ҳис қилардим. Мен онамнинг кўзида пайдо бўладиган ўша бир онлик масъудликни кўриш учун ҳар қанча тунни тонгга улаб тинглашим мумкин... Тентакшамол нима бўпти, бўрон бўлмайдими, она... Қўрқма, ўғлинг, Ёвқонинг, ёнингда... Сенинг кўзларингдаги ўша масъудликни, ҳаётдан мамнунликни, шундай тақдир битилганига сўнгсиз шукроналикни кўрсатгани учун тентакшамолдан ҳам миннатдорман.

Маъруфжон Йўлдошевнинг "Шамоллардан қўрқмагин, она" ҳикоясидан

Ҳикояни ўқишни истаганлар учун:

https://myuldashev.blogspot.com/2021/03/blog-post.html