Get Mystery Box with random crypto!

Файзбоғ (ТемурМалик)

Kanal manzili: @fayzboguz
Toifalar: Bloglar , Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 18.94K
Kanalning ta’rifi

Бир оз юмор, бир оз мулоҳаза, бир оз танқид, бир оз таҳлил! (Ҳаммаси озгинадан. Бизда қўшиб ёзиш йўқ)
Алоқа: @SivasgaXat_bot
Тижорий ҳамкорлик: @temurmalikuz
Хориж янгиликлари: 👉 @burchakostida
Муҳокама (гуруҳ): 👉 https://t.me/ hzJqLUtVL1swMzc6

Ratings & Reviews

2.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

2


Oxirgi xabar 13

2023-04-29 18:27:34
UPL қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқарувчиларнинг ўсиши ва ривожланишига қандай ёрдам беради?

Барқарор қишлоқ хўжалиги учун ечимлар бўйича жаҳон етакчиси видеода кўрсатилган иккита самарали маҳсулотни таклиф қилади.

Селект — пахта ва сабзавот экинларида бир йиллик ва кўп йиллик донли бегона ўтларни йўқ қилиш учун ўсгандан кейинги гербицид. У нафақат ер усти қисмини, балки донли бегона ўтларнинг илдиз тизимини ҳам йўқ қилади, шунингдек, бир йиллик ва кўп йиллик донли бегона ўтларнинг 40 дан ортиқ турларини назорат қилади.

BM-86 — ўсимликларни баргидан озиқлантириш учун мўлжалланган гуллаш ва мева ҳосил қилиш стимулятори. У меваларнинг бир текис гуллаши ва ривожланишини таъминлайди, шунингдек ўсимликлардаги физиологик жараёнларни яхшилайди.

Маҳсулотлар ҳақида батафсил маълумот олишингиз ва барча саволларингизни бевосита UPL мутахассисларига беришингиз мумкин.

Маҳсулотларни кўриш учун ҳавола орқали ўтинг:
https://t.me/uplagroconsulting

Реклама
14.7K views15:27
Ochish/sharhlash
2023-04-29 09:09:27
Тошкентни "сотувга қўйган" бола аниқланди ва узр сўради

7 апрел куни OLX'да Тошкент шаҳрини 250 млрд долларга сотиш ҳақида эълон жойлаштирилган эди. Буни амалга оширган шахс пойтахтдаги мактаблардан бирининг 15 ёшдаги ўқувчиси экани аниқланган. У ҳазил сифатида, одамларга яхши кайфият улашиш учун шундай қилганини айтди.

ИИВ Киберхавфсизлик маркази эса боланинг ҳаракатларини «ватанни пуллаш» деб баҳолади.

«IT технологиялар ривожланмоқда. Ёшлар компьютер ва интернет тармоқларидан фойдаланиш борасида ота-оналаридан ўзиб кетишди. Бироқ бу ютуқлар эзгуликка, ватанни пуллаш эмас, унинг гуллаб-яшнашига ҳисса қўшишга хизмат қилса, яратилаётган шароитларга муносиб жавоб берган бўламиз. Фарзандларингизнинг тарбиясига эътиборли бўлинг. Ҳолат юзасидан ўрганиш ишлари давом эттирилмоқда», — дейилади расмий хабарда.

@fayzboguz
16.8K views06:09
Ochish/sharhlash
2023-04-28 19:17:46 Бир вақтлар Польшанинг Варшава Университетида сиёсатшунослик курсларида ўқиганман. Польшанинг Конституцияси кунида барча давлат органларининг эшиклари халқ учун тўлиқ очиқ бўлади. Одамлар парламентга, давлат бошқарув биноларига бепул ва чекловларсиз кириб, давлат мулозимлари иш жойларини кўришади.

Фақат парламент раиси ва Президент креслоларига ўтириш мумкин эмас. Ип билан тўсиб қўйишади. Лекин халқдан олинадиган солиқлар ҳисобига яшайдиган мулозимлар қандай ишлаши, шароитлари қандайлигини халқ ўз кўзи билан бориб кўра олади. Ўзбекистонда ҳам шу амалиётни жорий қилиш керак. Қанча эрта жорий қилинса – шунча яхши.

Камолиддин Раббимов

@fayzboguz
14.7K views16:17
Ochish/sharhlash
2023-04-27 19:24:23 ​​Ҳашаматли Детройтдан кейин кичкина Каламазуга ташриф буюрдик. Бу шаҳарчада одам жуда кам яшайди, аҳолининг аксарият қисми кичкина ойликка кун кўриб юришибди. Шунингдек, катта, ваҳимали бизнес-марказларни ҳам деярли учратмайсиз. Қисқа қилиб айтганда, ўзимизнинг Тошкентга ўхшаб кетади. Аммо бир томони бор: шаҳар инфраструктураси мукаммал яратилган — асфальтлар, светофорлар, пиёдалар йўлакчалари, транспорт, канализация, свет ва газ, тоза ҳаво ва табиат манзаралари инсон қадри учун қилинган. Шу учун ҳам одамлари бахтли, хушмуомалали, доим яхши кайфиятда юришади.

Демак, кичикроқ шаҳарчада истиқомат қилатуриб ҳам, даромадинг баланд бўлмаса-да, сиёсат ва сиёсатчилардан рози бўлиб яшаш мумкин экан. Тўғри, иш ўринларини яратиш ва ойлик-маошларни ошириш — ҳар қандай демократик мамлакат учун муҳим вазифа ҳисобланади, аммо энг биринчи навбатда одамларга уларнинг бирламчи эҳтиёжларини нуқсонларсиз яратиб бериш зарур. Одамлар ўртача даромадга кўниб яшашлари мумкиндир, аммо доимий такрорланиб турувчи — ифлосланган ҳаво, кўчаларда оёқ остида ётадиган чиқиндилар, дарахтлар дефицити, бузилган асфальтлар, нотўғри чизиб қўйилган йўл чизиқчалари, бир ишлаб, бир ишламай қоладиган светофорлар, канализация, газ ва свет каби кундалик муаммолар билан яшолмайди. Одамларнинг асаби жойида бўлиши учун ҳеч бўлмаса шаҳар инфраструктураси мукаммал бўлиши лозим, ҳар кунги асаббузарлик ҳар қандай одам ичидаги сиёсатчиларга бўлган лоялликни ўлдиришга қодир.

Буюк мақсадлар, режалар, йўл хариталари албатта керак, аммо ҳозир, айни дамда барча ресурслар аҳолининг кундалик ва бирламчи эҳтиёжларини ҳал қилишга сарфланиши лозим. Ўзбекистон ижтимоий давлатга айланяпти, деб бонг урилганмиди?

@fayzboguz
15.0K views16:24
Ochish/sharhlash
2023-04-27 17:32:30
Фолбинликка даъвойим йўқ-ку, лекин барибир эслатиб қўяверай:

Бу йил ҲАМ ёзга бориб шакар барибир қимматлайди, мўъжиза кутманглар. Ҳозирдан кўпроқ олиб қўяверинглар – дефицит ҳам эмас, ёзда кутиладиган нархига нисбатан арзон ҳам.

Ҳамидбек Юсупов

@fayzboguz
16.5K views14:32
Ochish/sharhlash
2023-04-27 14:59:31 «Ўзбекистонлик» фильмининг учинчи эпизодини ҳозиргина томоша қилдим. Одамга кучли мотивация берувчи ушбу лойиҳанинг аввалги икки эпизодини ҳам кўрганман, буниси ҳам улардан қолишмайдиган даражада яхши чиқибди.

“Онам ҳар доим менга “Сен генийсан”, деб ишонтирганлар”. Ҳар бир истеъдод аввало оилада муваффақиятга эришади, кейинчалик бутун дунёга нимага қодирлигини кўрсатади. Тўғри тарбия ва тўғри танланган сўзлар фарзандингиз келажакда ким бўлишини белгилаб бериши мумкин. Шу учун, ҳадеб болангизни ерга уриб, уришиб, сўкинавермасдан, унга мотивация беришни ўрганинг.

Ҳар сафар фильмни “Келажакда «Ўзбекистонлик» лойиҳаси мен ҳақимда ҳам фильм суратга олади”, деган катта умид ва режалар билан томоша қиламан)

Сиз ҳам томоша қилиб кўринг:


17.2K viewsedited  11:59
Ochish/sharhlash
2023-04-27 14:42:28
Кураш ўлкаси ҳисобланмиш Қашқадарё вилоятида байрамона концерт бўлиб ўтди. Тадбирда ёшу-қари бирдек маданий ҳордиқ чиқарди, Конституция бўйича киритилаётган ўзгартиришлар мавзусида суҳбат ўтказилди.

@fayzboguz
16.6K viewsedited  11:42
Ochish/sharhlash
2023-04-26 21:20:55
Қозоғистон иккиламчи санкциялардан ҳимояланмоқчи

Қозоғистон банклари халқаро санкцияни четлаб ўтмаслик ва молия секторига иккиламчи санкциялар қўлланиши хавфидан қочиш мақсадида мувофиқлик талабларини кучайтирди, дея хабар бермоқда «Интерфакс» Молия бозорини тартибга солиш ва ривожлантириш агентлиги раҳбари Мадина Абилқосимовага таяниб.

Кеча АҚШ Молия вазирлиги Қозоғистонни агар компаниялар ва банклар Россияга Ғарб жорий этган савдо ва молиявий чекловлардан қочишга ёрдам берса, иккиламчи санкциялар билан таҳдид қилди. Аввалроқ Қозоғистоннинг бир қатор банклари шу сабабдан Мир карталарига хизмат кўрсатишдан воз кечишларини маълум қилган эди.

«Мувофиқлик хизматлари кучайтирилди ва жорий қилинган барча чекловлар, хусусан, ҳисоб-китобларда хорижий валютадан фойдаланиш, турли рўйхатларга киритилган санкция остидаши шахслар билан ишламаслик талабларига тўлиқ риоя қилинмоқда», — дейди Абилқосимова.‌‌

@fayzboguz
13.6K views18:20
Ochish/sharhlash
2023-04-26 18:28:58 Украина расмийси Марказий Осиё давлатларига мурожаат қилди

Ижтимоий тармоқларда Украина Президенти идораси раҳбари Андрей Ермак муаллифлигидаги мақола эълон қилинди. Унда Марказий Осиё давлатлари Россиянинг ҳукмронлик амбицияларидан огоҳлантирилган.

«Россиянинг Украинага қарши тажовузкорлиги фақат Иккинчи жаҳон урушидан кейин ўрнатилган тартиб-қоидаларга асосланган дунё тартибини бузиш эмас. Босқинчилик халқаро муносабатларни XIX асрга, Вена тизими даврига қайтаришга қаратилган яна бир қадам бўлди.  Ўшанда Россия "Европа концерти"нинг етакчи дирижёри бўлиш учун босиб олиш йўлидан фойдаланган, шунингдек, Марказий Осиёдаги "буюк ўйин"ни муваффақиятли ўйнаган», — дея сўз бошлайди Ермак.‌‌

Мақолада 1969 йилда суратга олинган "Чўлнинг оппоқ қуёши" совет филми мисолида Марказий Осиё минтақаси Украина каби Москванинг империя амбицияларидан азият чекканлиги боис "нейтрал" қола олмаслиги ёки Россия Федерациясини қўллаб-қувватлай олмаслиги қайд этилади.

Шунингдек, Ермак Россиянинг ўзи муаммо яратиб, кейин эса ўта қиммат ечим таклиф этишини ёзган ҳолда Украина ва Ўзбекистон учраган газ шантажини мисол қилиб келтиради, шунингдек, Қозоғистонда ҳам сиёсий босимлар кузатилишини ҳам таъкидлайди. Унинг фикрича, Украина ва Марказий Осиё давлатлари ўртасидаги умумийлик ўйланганидан кўра анча кўпроқ.

Андрей Ермак халқаро хавфсизлик тизимининг таназзулга учраши Осиёда ҳам келаётганини, минтақа давлатларини хавфсизлик фақат олий геосиёсий лига аъзолари учун эмас, балки ҳамма учунлигини таъкидлаб, минтақани Украина билан ҳамкорликда ҳаракат қилишга чақирди.

@fayzboguz
15.3K viewsedited  15:28
Ochish/sharhlash
2023-04-26 17:36:21
Янгиланаётган #Конституция лойиҳаси халқимизнинг ҳаётий таклифлари асосида шакллантирилди.

Лекин бу жараённи ўз соҳасининг усталари, экспертлар, ҳуқуқшуносларнинг профессионал нуқтаи назарисиз амалга ошириб бўлмасди.

Таклифларни “қонун тили”га ўгиришда қатнашган мутахассисларга миннатдорчилик билдирамиз.

Одилжон Тожиев
6.6K views14:36
Ochish/sharhlash