Get Mystery Box with random crypto!

Файзбоғ (ТемурМалик)

Kanal manzili: @fayzboguz
Toifalar: Bloglar , Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 18.94K
Kanalning ta’rifi

Бир оз юмор, бир оз мулоҳаза, бир оз танқид, бир оз таҳлил! (Ҳаммаси озгинадан. Бизда қўшиб ёзиш йўқ)
Алоқа: @SivasgaXat_bot
Тижорий ҳамкорлик: @temurmalikuz
Хориж янгиликлари: 👉 @burchakostida
Муҳокама (гуруҳ): 👉 https://t.me/ hzJqLUtVL1swMzc6

Ratings & Reviews

2.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

2


Oxirgi xabar 12

2023-05-10 07:16:33
«Украинага нисбатан дўстона бўлмаган қадам» — Украина ТИВ Москвадаги парадда иштирок этган Марказий Осиё етакчиларига расмий баёнот йўллади

Украина ТИВ Арманистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон раҳбарларининг 9 май куни Москвадаги Қизил майдонда ўтказилган Ғалаба парадидаги иштироки юзасидан баёнот берди.

Украина ТИВ қайд этишича, «ҳарбий жиноятларда айбланиб қидирувга берилган» Россия Федерацияси президенти Владимир Путин ўз нутқида «украинларнинг ўлдирилиши, украин шаҳар ва қишлоқлари вайрон қилиниши, украин болаларининг ўғирланиши ҳамда Украинанинг босиб олинган ҳудудлари аҳолисига қарши қатағонларни оқлади».

«Маросимдан бир кун олдин РФ украин заминига янада кўпроқ ўлим ва кўпроқ вайронгарчиликлар келтириш учун Украина бўйлаб 25 та қанотли ракета, жумладан 15 тасини Киевга қарата учирди», – дейилган баёнотда.

Баёнотда ушбу мамлакатлар раҳбарларининг иштироки «Украинага нисбатан дўстона бўлмаган қадам» сифатида баҳоланган. «Биз ушбу хорижий мамлакатлар раҳбарларининг Европада Иккинчи жаҳон уруши давридан буён мисли кўрилмаган урушни бошлагани билан мақтанаётган ҳарбий жиноятчи ёнида туриб оммавий тадбирда иштирок этишини Украинага нисбатан ахлоқсиз ва дўстона бўлмаган қадам, ўз ҳаёти ва озодлиги учун курашаётган украин халқига нисбатан илтифотсизлик кўриниши сифатида қараймиз», – дейилган баёнотда.

Маълумот учун, аввалига парадда Путиннинг ёнида фақат Қирғизистон президенти Садир Жапаров бўлиши кутилаётганди, аммо сўнгги лаҳзаларда Россия дипломатияси МДҲнинг бошқа мамлакатлари етакчиларини ҳам Москвага сафар қилишга кўндиргани маълум бўлди.

Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабанинг 78 йиллиги билан ташкиллаштирилган парадда 8 минг атрофида ҳарбий хизматчи, жумладан Украина ҳудудидаги ҳарбий ҳаракатлар қатнашчилари ҳозир бўлишди. Парадда хавфсизлик нуқтайи назаридан авиация ҳаракатланмади, шунингдек Қизил майдондаги ҳарбий техникалар ҳам олдинги йиллардагидан анча камроқ эди, майдондан ўтган ягона танк Т-34 бўлди.

@fayzboguz
16.5K views04:16
Ochish/sharhlash
2023-05-10 04:51:02 Ҳозир бутун ўзбекистонликлар телефонларини текшириш қарори чиқиб, барчаси экспертизадан ўтказилса, ишонаманки, интернетдан фойдаланаётганлар орасида 60-70 фоизи "жиноятчи" бўлиб чиқади. Чунки сиз тақиқланган материалларни (диний радикализм, сепаратизм, одамлар орасида ваҳима уйғотиш, қайсидир давлатнинг конституцион тузумига таҳдид солиш, оммавий намойишларга тарғиб, порно видеолар ва ҳк) қачонлардир, қаердандир, қандайдир йўллар билан, ва албатта, ўзингиз билмаган ҳолда телефонингизга сақлаб қўйган бўлишингиз мумкин. Масалан, телеграмда, видеоларни очиб кўрмаган бўлсангиз ҳам, барчасини илованинг кэшида сақлаб қўйиш функцияси бор. Ёки Вацапни олайлик, сизга юборилган видео ва фотоларни, уларни сиз очиб кўрмаган тақдирингизда ҳам, автоматик равишда телефонингизга сақлаб қўяди. Демак, кимдир сизни йўқ қивориши учун телеграм ёки вацап орқали тақиқланган материал юбориши кифоя.

Бундай мисоллар бошқа иловаларда ҳам тиқилиб ётибди. Бу одамни жисмонан йўқ қилишнинг энг примитив, сийқаси чиққан, халқ орасида турли шубҳа ва норозиликлар уйғотувчи услуб ҳисобланади. Сиёсий фаолларни ҳам аввал 15 суткага олиб кириб, телефонини титкилашгандан кейин исталган жазони қўллашлари мумкинлигини бир неча маротаба реал кейслар билан кўрдик. Бу тизим қўлидаги қуролга айланмаслиги керак.

Одамни телефонидан қандайдир тақиқланган материлларни топиб, қаматиб ташлаш даври тугади. Бу эски тизим найранглари эди, бир вақтлар президент Мирзиёев ҳам бу ҳолатларни қаттиқ танқид остига олган. Демак, янги сиёсат бундай қаттиққўлликдан воз кечиши лозим. Мадомики биз чиндан ҳам бошқарувнинг “Инсон-жамият-давлат” тизимига ўтишни мақсад қилган эканмиз, энг биринчи навбатда ишни алмисоқдан қолган мана шундай навбатчи жиноят кодексларидан воз кечишдан бошлашга тўғри келади.

Одам телефонидан тақиқланган материал чиқиб қолиши биланоқ у автоматик жиноятчи бўлиб қолмайди, унга нисбатан адолатли қарор чиқаришдан олдин яхшилаб текшириб чиқиш керак: ростан шу нарсаларга мойиллиги борми ёки қачонлардир адашиб қўли тегиб қолганми... Шундан кейингина якуний хулоса чиқарса бўлади. Мана шундай реал натижа берадиган тизимни яратиш ва ЖКдаги ушбу моддаларни қайта кўриб чиқиш бўйича депутат ва сенаторлардан ташаббуслар чиқади, деган умиддаман.

@fayzboguz
15.7K viewsedited  01:51
Ochish/sharhlash
2023-05-09 15:37:35 Сиёсий жараёнлар ниҳоятда интенсивлашиб кетяпти. Президентлик сайловлари кутилаётганини билардик. Лекин октябр ойларида бўлишини тахмин қилардим. Йўқ, икки ой ичида бўлади экан. Лекин, умуман, президентлик сайловларининг бўлиши – янгилик бўлмади. Бу борада ўтган йили қарор қабул қилинганлигини бир журналист акамиз айтганди. Ўтган йили, референдумдан сўнг президентлик сайловлари ўтказилиши режаланган экан. Фақат, “икки ой ичида” деган фикр шу йил пайдо бўлди, назаримда.

Президентнинг Москвага бориши – янгилик бўлди. Бир ҳафта олдин эълон қилинган маълумотларга кўра, фақат Жапаров бориши айтилганди. Қолган Президентлар бормаслигини расман эълон қилишмасада, норасмий шаклда билдирилган эди. Афтидан, Москва телефон орқали жуда жиддий босим қилган шекилли, Тожикистон, Қозоғистон давлат раҳбарларидан кейин, Ўзбекистон Президенти ҳам Кремлда.

Россияда Қозоғистонга қарши жуда кучли информацион ҳужумлар бўляпти. Сабаб – Қозоғистон Россияга санкцияларни четлаб ўтиш борасида айланма схемалардан бош тортган. Унгача эса, яқинда БМТ Бош ассамблеясида Қозоғистон “Россия – тажовузкор давлат” деган мазмундаги позицияга ҳам “ҳа” деб овоз берганди. Тўқаев вазиятни юмшатиш учун Москвага боришни лозим топган. Тожикистон ва Ўзбекистон эса, Путинни асабини чиқариб, йўқ жойдан муаммо яратишни истамайди.

Камолиддин Раббимов

@fayzboguz
16.6K viewsedited  12:37
Ochish/sharhlash
2023-05-09 12:34:41
Европа Иттифоқи бир қатор давлатлар, хусусан Ўзбекистонга санкциялар жорий қилиши мумкин

Европа Иттифоқи “Россия ҳарбий-саноат мажмуасини Украинага қарши урушда қўллаб-қувватлаётган” бир қатор давлатлар, хусусан, Ўзбекистонга нисбатан ҳам санкциялар жорий қилиш масаласини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда “Bloomberg” хабар берди. 

Маълум қилинишича, Иттифоқ илк бора Россия урушда фойдаланиши мумкин бўлган товарлар ва технологияларни етказиб беришда гумон қилинган Хитой фирмаларига нисбатан чораларни ишлаб чиқади. Бундан ташқари, Иттифоқ ижроия қўмитаси аъзо давлатлардан санкциялар рўйхатига 35 га яқин субъект, жумладан, Гонконг, Арманистон, Ўзбекистон ва Бирлашган Араб Амирликлари компанияларини ҳам қўшишни сўраган. 

Европа Комиссиясига кўра, юқоридаги субъектлар “Россия ҳарбий-саноат мажмуасини Украинага қарши босқинчилик урушида бевосита қўллаб-қувватламоқда”. Ҳужжатлардан бирида айтилишича, “икки мақсадли товарлар ва технологиялар, шунингдек, Россиянинг мудофаа ва хавфсизлик секторини технологик яхшилашга ҳисса қўшиши мумкин бўлган товарлар ва технологияларга нисбатан қатъий экспорт чекловларини” талаб қилади.

@fayzboguz
16.1K viewsedited  09:34
Ochish/sharhlash
2023-05-09 09:51:14
Маданият ва туризм вазирлиги ҳузуридаги Кинематография агентлиги буюртмасига биноан уруш мавзусида янги "Ўзбек қизи" филми ишланди. Шу муносабат билан кеча киноюлдузлари Киночилар уйида йиғилган. Филмнинг илк катта премьераси ўтказилган.

Ушбу фильмни томоша қилишни хоҳловчилар диққатига: бугун маҳаллий телеканалларда унинг умуммиллий премьераси бўлиб ўтади.

Телепремьера вақтлари:

“Ўзбекистон” телеканали соат 18.50да

“Ёшлар” телеканали соат 19.30да

“Тошкент”, "Маданият ва маърифат", "Дунё бўйлаб", “Маҳалла”, "Ўзбекистон тарихи", “Кинотеатр”, "Ренессанс" телеканалларида соат 19.00да

"Дастурхон" ва "БизТВ" телеканалларида соат 20.00да

"Зўр" ТВ соат 22.00да
"Севимли" ТВ соат 22.30да
"MY5" ТВ соат 22.45да

@fayzboguz
18.6K views06:51
Ochish/sharhlash
2023-05-01 09:49:00
Давлат ташкилотлари томонидан 2022 йил давомида “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар билан ишлаш тизимининг натижалари эълон қилинди. Унга кўра, йил давомида 641 816 нафар хотин-қизларнинг муаммолари ҳал этилган. Хусусан, 214 047 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож ишсиз хотин-қизларнинг бандлиги таъминланган, 45 616 нафар хотин-қизларга тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишлари учун жами 478,9 млрд сўмлик кредитлар ажратилган.

Аёлларга ёрдам кўрсатишни давомий қилиб туриш керак. Улар қанчалик ҳаётда ўз ўринларини топиб бораверишса, давлат ҳам ўз вазифаларини бажарган бўлади.

@fayzboguz
6.3K views06:49
Ochish/sharhlash
2023-05-01 08:24:12 UPD: Блогер Ҳожиакбар Носиров ("Activist") 23 апрель куни озодликка чиққани ва айни дамда уйида экани ҳақида хабар келди. Аммо барибир бу ҳақда блогернинг ўзидан ёки ички ишлар бошқармаси ходимларидан эшитсак, нур устига аъло нур бўлар эди.

@fayzboguz
9.8K views05:24
Ochish/sharhlash
2023-05-01 07:59:35
8 апрель куни 15 суткага қамалган "Activist" ҳамон озодликка чиққани йўқ

8 апрель куни "ACTIVIST" лойиҳаси муаллифи — блогер Ҳожиакбар Носиров ўз видеоларидан бирида бир қатор брендларнинг йогурт маҳсулотлари таркибида кармин моддаси борлиги учун уни истеъмол қилмаслик керак дейиши ортидан, “диний адоват қўзғатувчи материал” тарқатишда айбланиб, 15 сутка маъмурий қамоқ жазосига ҳукм қилинган эди. Мана орадан 22 кун ўтдики, ундан ҳамон ном-нишон йўқ.

Аввалроқ блогер қилган хатоси учун 15 сутка ўтириб чиқиши — унинг учун берилиши мумкин бўлган энг максимал жазо бўлиши кераклигини айтгандим. Одамларни бир кичик хатоси учун қаттиқ жазога ҳукм қилиш амалиёти эски давр тенденциясига хос эди, амалдаги, "янги" дея эътироф этилаётган тузум ҳам бундай хатти-ҳаракатларни бир неча маротаба қоралаган. Бироқ, айни дамда содир бўлаётган вазият, "сталбани ҳам қаматадиган" даврларни эслатмоқда.

Сўнги вақтларда фаоллар билан боғлиқ нохуш хабарлар ҳаддан ташқари кўпайиб кетди, бу ҳолатлар ижтимоий депрессияга олиб келаётганини интернет тармоқларида билдирилаётган фикрлар орқали ҳам билиш мумкин. Менимча, айни дамда одамларга, фаолларга келажакка бўлган умидини қайтариш учун муҳим сиёсий ишора (жест) берилиши керак. Бунда айнан "Activist" ишидан фойдаланса бўлади.

Шахсан ўзим, "Activist" лойиҳасининг жамият дунёқарашини яхши томонга ўзгаришида кўп фойдаси тегиши мумкинлигига ишонаман.

@fayzboguz
11.0K views04:59
Ochish/sharhlash
2023-04-30 18:34:17
Ўзбекистоннинг Вашингтондаги элчихонасида маҳаллий вақт билан соат 8:00 да (Тошкент вақти билан 17:00 да), ҳамда Нью-Йоркдаги Бош консулликда Ўзбекистон Конституциясининг янги таҳрирдаги референдумини ўтказиш учун сайлов участкалари очилди.

Элчихона берган маълумотга кўра, муддатидан олдин овоз бериш жараёнида АҚШда 750 дан ортиқ Ўзбекистон фуқароси овоз берган.

Афсус, биз бир ҳафта олдин Вашингтонда эдик, референдумда қатнашиш ниятимиз бор эди, аммо айни дамда Денвердамиз, иложимиз йўқ. Вашингтон ва Нью-Йоркдаги ҳамюртларимизда эса, давлат тарихидаги ушбу муҳим сиёсий жараёнда қатнашиб, ўзининг фаол позициясини билдириш имкони мавжуд.

@fayzboguz
14.4K views15:34
Ochish/sharhlash
2023-04-29 19:08:34
Украина Қримни қайтариб олиш мақсадида қарши ҳужумга ўтади — Зеленский

Украина президенти Володимир Зеленский интервьюда Украина ҳарбийлари қарши ҳужумни режалаштираётганини тасдиқлади. 

“Украина Россия кучларини қайтара олади, шунингдек, Қрим ярим оролини ўз назорати остига ўтказа олади”, дея қўшимча қилди у.

Зеленский ҳужум вақтига аниқ тўхталмади, бироқ у баҳор охири ёки ёз бошига режалаштирилган деб тахмин қилинмоқда. Зеленскийнинг таъкидлашича, Украина муваффақияти кўп жиҳатдан Ғарб уни қурол-яроғ билан таъминлашда давом этишига боғлиқ.

“Биз имкон қадар кўпроқ одамларнинг ҳаётини сақлаб қолмоқчимиз, шунинг учун қуроллар сони муҳим”, деди Украина президенти.

Унинг фикрича, "учинчи жаҳон уруши хавфини оширишдан кўра, ҳозир Украинани қўллаб-қувватлаш бошқа давлатлар учун арзонроққа тушади".

@fayzboguz
14.8K views16:08
Ochish/sharhlash