2023-04-05 05:32:59
#befarqemasman
120-модда.
(Биринчи қисм) Вилоятлар, туманлар ва шаҳарларда (туманга бўйсунадиган шаҳарлардан ташқари) халқ депутатлари Кенгашлари давлат ҳокимияти вакиллик органларидир.
(Иккинчи қисм) Халқ депутатлари Кенгашига унинг депутатлари орасидан қонунга мувофиқ сайланадиган раис бошчилик қилади.
(Учинчи қисм) Вилоят, туман, шаҳар ҳокими лавозимини эгаллаб турган шахс бир вақтнинг ўзида халқ депутатлари Кенгашининг раиси лавозимини эгаллаши мумкин эмас.
(Тўртинчи қисм) Халқ депутатлари Кенгашларининг ваколатлари муддати – беш йил. Айни бир шахс сурункасига икки муддатдан ортиқ айни бир вилоят, туман, шаҳар халқ депутатлари Кенгашининг раиси этиб сайланиши мумкин эмас.
(Бешинчи қисм) Халқ депутатлари Кенгашлари депутатлари сайлови ва халқ депутатлари Кенгашларининг фаолиятини ташкил этиш тартиби қонун билан белгиланади.
(Олтинчи қисм) Янгидан ташкил этилган маъмурий-ҳудудий бирликларда халқ депутатлари Кенгашларига сайлов халқ депутатлари Кенгашларига навбатдаги умумий сайловларга қадар қолган даврдан ошмайдиган муддатга ўтказилади.
“Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисидаги” ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳасидан.
Web sayt |
Do'stlik hayoti| Tuman hokimligi | Facebook| Youtube
234 viewsBERDIYORXON QORAYEV , 02:32