Get Mystery Box with random crypto!

#befarqemasman 122-модда. (Биринчи қисм) Халқ депутатлари К | Do‘stlik tumani hokimligi | Rasmiy kanali

#befarqemasman

122-модда.

(Биринчи қисм) Халқ депутатлари Кенгашларининг ваколатлари жумласига қуйидагилар киради:

1) тегишли маҳаллий бюджетларни кўриб чиқиш ва қабул қилиш, уларнинг ижро этилиши устидан назоратни амалга ошириш;
2) ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш дастурларини тасдиқлаш;
3) ҳокимни лавозимга тасдиқлаш, унинг фаолияти тўғрисидаги ҳисоботларни эшитиш;
4) ушбу Конституцияда ва Ўзбекистон Республикаси қонунларида назарда тутилган бошқа ваколатларни амалга ошириш.

(Иккинчи қисм) Халқ депутатлари Кенгаши ўз ваколатлари доирасида тегишли ҳудуддаги барча ташкилотлар, шунингдек мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурий бўлган қарорлар қабул қилади.

“Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисидаги” ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳасидан.

Web sayt | Do'stlik hayoti| Tuman hokimligi | Facebook| Youtube