Get Mystery Box with random crypto!

#befarqemasman 119-модда. (Биринчи қисм) Ўзбекистон Республ | Do‘stlik tumani hokimligi | Rasmiy kanali

#befarqemasman

119-модда.

(Биринчи қисм) Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ўртасида зиддиятлар доимий тус олган тақдирда Қонунчилик палатаси депутатлари умумий сонининг камида учдан бир қисми томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти номига расман киритилган таклиф бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг муҳокамасига Бош вазирга нисбатан ишончсизлик вотуми билдириш ҳақидаги масала киритилади.

(Иккинчи қисм) Бош вазирга нисбатан ишончсизлик вотуми, агар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутатлари умумий сонининг камида учдан икки қисми овоз берса, қабул қилинган деб ҳисобланади. Бундай ҳолда Ўзбекистон Республикаси Президенти Бош вазирни лавозимидан озод этиш тўғрисида қарор қабул қилади. Бунда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг бутун таркиби Бош вазир билан бирга истеъфога чиқади.

“Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисидаги” ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳасидан.

Web sayt | Do'stlik hayoti| Tuman hokimligi | Facebook| Youtube