Get Mystery Box with random crypto!

Do‘stlik tumani hokimligi | Rasmiy kanali

Telegram kanalining logotibi dustliktumanihokimligi — Do‘stlik tumani hokimligi | Rasmiy kanali D
Telegram kanalining logotibi dustliktumanihokimligi — Do‘stlik tumani hokimligi | Rasmiy kanali
Kanal manzili: @dustliktumanihokimligi
Toifalar: Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 2.12K

Ratings & Reviews

2.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 5

2023-04-04 16:02:56
Янгиланаётган Конституцияда гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчининг ҳуқуқларига оид 9 та энг муҳим ҳуқуқни биласизми?

Ҳар бир шахс жиноят процессининг ҳар қандай босқичида ўз танловига кўра адвокат ёрдамидан фойдаланиш ҳуқуқига эга.

• Гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчи айбловнинг моҳияти ва асослари тўғрисида хабардор қилиниш ҳуқуқига эга.

• Гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчи унга қарши ёки унинг фойдасига гувоҳлик бераётган шахсларнинг сўроқ қилинишини талаб этиш ҳуқуқига эга.

• Гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчи таржимон ёрдамидан фойдаланиш ҳуқуқига эга.

• Қонунни бузган ҳолда олинган далиллардан одил судловни амалга ошириш чоғида фойдаланишга йўл қўйилмайди.

• Жиноят учун ҳукм қилинган ҳар ким қонунда белгиланган тартибда ҳукмнинг юқори турувчи суд томонидан қайта кўриб чиқилиши ҳуқуқига эга.

• Жиноят учун ҳукм қилинган ҳар ким афв этиш ёки жазони енгиллаштириш тўғрисида илтимос қилиш ҳуқуқига эга.

• Ҳуқуқбузарликлардан жабрланганларнинг ҳуқуқлари қонун билан муҳофаза қилинади. Давлат жабрланганларга етказилган зарарнинг ўрни қопланиши учун шарт-шароитлар яратади.

• Ҳеч ким айни бир жиноят учун такроран ҳукм қилиниши мумкин эмас.

Veb-sayt | Telegram | Instagram | Facebook
187 viewsBERDIYORXON QORAYEV , 13:02
Ochish/sharhlash
2023-04-04 16:02:56
#expert_fikri

2026 йилга келиб, тадбиркорликни ривожлантириш ва аҳоли, айниқса, ёшлар, аёллар, кам таъминланган оилаларнинг ишсиз аъзоларини иш билан таъминлаш орқали камбағалликни 2 баробар камайтириш режалаштирилган.

Амалда, олиб борилаётган сиёсат 2021-2022 йилларни ўзида ишсизлик даражасини 9,6% дан 8,9% гача ва камбағаллик даражасини 17% дан 14% гача камайиши тўғри танланган сиёсатдан далолат беради.

Батафсил

Veb-sayt | Telegram | Instagram | Facebook
187 viewsBERDIYORXON QORAYEV , 13:02
Ochish/sharhlash
2023-04-04 16:00:52
Diyor yangiliklari

"Konstitutsiya meniki, seniki, bizniki! Konstitutsiya o'zimizniki"

@JizzaxMTRK
172 viewsBERDIYORXON QORAYEV , 13:00
Ochish/sharhlash
2023-04-04 15:56:56
Дўстлик тумани "Чинобод" махалла аҳолиси ўртасида “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонуни лойиҳаси бўйича тарғибот тадбири ўтказилди.

Тадбирда ЎзХДП туман Кенгаши раиси М.Қудратова ва туман Кенгаши депутати Х. Мингжигитовлар сўзга чиқиб, Конституцияда жамиятнинг барча қатламлари манфаатлари инобатга олингани, Янги Ўзбекистонни қуриш ғояси атрофида бутун жамият жипслашгани, Бош Қомусимиз том маънода халқ Конституцияси бўлаётгани, шунингдек, таълим, тиббиёт давлат бошқаруви соҳасидаги киритилаётган янгиликлар ҳақида тушунчалар берилди.

Бу халқимиз ҳаётини янада юксалтиришга хизмат қилишини, ўз тақдири, ўз келажагига бефарқ бўлмаган ҳар бир фуқаро, албатта конституциявий ислоҳотларни қўллаб-қувватлаб, 30 апрель куни ўтказиладиган референдумда овоз беришга чорлади.

Web sayt | Do'stlik hayoti| Tuman hokimligi | Facebook| Youtube
317 viewsBERDIYORXON QORAYEV , 12:56
Ochish/sharhlash
2023-03-31 07:36:36 Мирзачўл тумани халқ таълими бўлими мансабдор шахсларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Давлат хавфсизлик хизматининг Жиззах вилояти бўйича бошқармаси материаллари асосида вилоят Давлат молиявий назорати бошқармаси томонидан ўтказилган текширув натижасида Мирзачўл тумани халқ таълими бўлими фаолиятида қонун бузилиши ҳолатлари аниқланди.

Хусусан, ўрнатилган тартиб-қоидаларга зид равишда ортиқча синфлар шакллантирилиши, таътил, иш ҳақи ва устама пуллар ортиқча тўланиши, қурилиш-таъмирлаш ишларида қўшиб ёзиш, умумий ўрта таълим мактабларидаги товар-моддий бойликларда камомадлар мавжудлиги ва бошқа ҳолатлар натижасида давлатга 1 млрд. 593 млн. сўм миқдорида зарар етказилган.

Ҳозирда Мирзачўл тумани халқ таълими бўлими мансабдор шахслари ва бошқаларга нисбатан Жиноят Кодексининг 205 (ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) ва 167 (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.

Каналга аъзо бўлинг
Xavfsizlik
1 viewBERDIYORXON QORAYEV , 04:36
Ochish/sharhlash
2023-03-31 07:10:59
#befarqemasman

53-модда.

(Биринчи қисм) Ҳар кимга илмий, техникавий ва бадиий ижод эркинлиги, маданият ютуқларидан фойдаланиш ҳуқуқи кафолатланади. Интеллектуал мулк қонун билан муҳофаза қилинади.
(Иккинчи қисм) Давлат жамиятнинг маданий, илмий ва техникавий ривожланиши ҳақида ғамхўрлик қилади


“Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисидаги” ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳасидан.

Web sayt | Do'stlik hayoti| Tuman hokimligi | Facebook| Youtube
90 viewsBERDIYORXON QORAYEV , 04:10
Ochish/sharhlash
2023-03-31 06:09:59
#befarqemasman

52-модда.

(Биринчи қисм) Ўзбекистон Республикасида ўқитувчининг меҳнати жамият ва давлатни ривожлантириш, соғлом, баркамол авлодни шакллантириш ҳамда тарбиялаш, халқнинг маънавий ва маданий салоҳиятини сақлаш ҳамда бойитишнинг асоси сифатида эътироф этилади.
(Иккинчи қисм) Давлат ўқитувчиларнинг шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш, уларнинг ижтимоий ва моддий фаровонлиги, касбий жиҳатдан ўсиши тўғрисида ғамхўрлик қилади.


“Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисидаги” ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳасидан.

Web sayt | Do'stlik hayoti| Tuman hokimligi | Facebook| Youtube
162 viewsBERDIYORXON QORAYEV , 03:09
Ochish/sharhlash
2023-03-31 04:59:42
#befarqemasman

51-модда.

(Биринчи қисм) Фуқаролар давлат таълим ташкилотларида танлов асосида давлат ҳисобидан олий маълумот олишга ҳақли.
(Иккинчи қисм) Олий таълим ташкилотлари қонунга мувофиқ академик эркинлик, ўзини ўзи бошқариш, тадқиқотлар ўтказиш ва ўқитиш эркинлиги ҳуқуқига эга.


“Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисидаги” ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳасидан.

Web sayt | Do'stlik hayoti| Tuman hokimligi | Facebook| Youtube
249 viewsBERDIYORXON QORAYEV , 01:59
Ochish/sharhlash
2023-03-31 01:32:09
Маълумки, Президентимизнинг кўрсатмасига мувофиқ ҳамюртларимиздан бир гуруҳи Муқаддас Умра зиёратида бўлишди.

Дўстлик тумани "Қаҳрамон" МФЙда истиқомат қилувчи, «Темир дафтар»да турувчи Латофат Шоҳимарданова ҳам давлатимиз раҳбари берган имтиёзидан фойдаланиб, Умра сафаридан келди.

Шу куни хонадонда шукрона дастурхони ёзилди.
431 viewsBERDIYORXON QORAYEV , 22:32
Ochish/sharhlash
2023-03-30 18:04:17
#Долзарб

Жорий йилнинг 1 апрель кунидан эътиборан Жиззах вилоятининг маркази Жиззах шаҳри ва барча туманлар марказларида ҳаракат тезлиги 70 км/с дан 60 км/с га туширилади.

Шулар қатори Дўстлик тумани марказидаги кўчаларда ҳам транспортлар ҳаракати тезлиги 60 км/с этиб белгиланди.
726 viewsBERDIYORXON QORAYEV , 15:04
Ochish/sharhlash