Get Mystery Box with random crypto!

Dr Sugar

Telegram kanalining logotibi drsugars — Dr Sugar D
Telegram kanalining logotibi drsugars — Dr Sugar
Kanal manzili: @drsugars
Toifalar: Sogʻlom
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 36
Kanalning ta’rifi

Fitness, Eco Diet, Healthy Life Style and Sport!
Aholi o’rtasida sport, fitness, jismoniy yetuk holat uchun ovqatlanish gigiyenasi va sog’lom turmush tarziga oid ruknlar chop etish!

Ratings & Reviews

3.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

2

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 2

2020-10-11 14:58:11
ТИЗЗА АРТРОЗИ ДАВОСИ ҲАҚИДА №2

Тизза артрозида консерватив усулда даволашнинг асосий усули бу физиотерапия машқлар терапиясидир.

Физиотерапия одатда ўз ичига қуйидагиларни олади:

• Беморларга тизза артрози ва артроз билан ҳаётни мослаштириш ҳақида маълумот бериш ва ўргатиш
• жисмоний машқлар билан даволаш
• Иш ва ҳаёт тарзини мувофиқлаштириш, мослаштириш ёки ўзгартириш
• вазн ёъқотиш бўйича маслаҳатлар
• Тизларга мустаҳкамловчи корсет-бандаж тақиш режимига риоя қилиш

ДАВОМИ БОР...

Иқтибос: https://www.physio-pedia.com/

Каналимизга обуна бўлинг:
@DrSugars
105 views11:58
Ochish/sharhlash
2020-09-27 10:53:19 Витамин Д етишмовчилиги манбалари

"Бир ёшдан ошган ҳар бир кишига кунига 10 микрограм Д витаминини истеъмол қилиш тавсия этилади".

Йилнинг Март ойидан то Октябригача – қуёшнинг ултрафиолет нурлари одамларга Д витамини ишлаб чиқаришда ёрдам беради.

Ултрафиолет қуёш нурлари остида 10-15 минут давомида сайр (қуёш нурлари билакларга, қўлларга ва пастки оёқларга тушганда) қуёшдан сақловчи воситаларсиз соат 11.00 дан 15.00 гача (териси қорамтир бўлган одамларга кўпроқ вақт керак бўлади) витамин Д керакли миқдорда танада сақлашга ёрдам беради.
Октябрдан Март ойигача қуёш нури терига керак бўлган жуда кам ултрафиолет тўлқин узунлигини бера олади. Шунинг учун одамлар Октябр – Март мавсумида, Витамин Д заҳирасини - ёзда қуёш орқали теридан олинган Витамин Д заҳирасидан ва озуқа манбаларидан оладилар.

Витамин Д озиқ-овқат манбаларига қуйидагилар киради:
- ёғли балиқ, треска балиғи, жигар ёғи, қизил гўшт, тухум сариғи.
- болалар ва кичкинтойлар учун таёрланган сут маҳсулотлари, нонушта бўтқалари, соя маҳсулотлари, сут маҳсулотлари, кукунли сут ва ёғнинг маҳсулотлари: масалан маргарин.

Эслатма: Д витамини етишмовчилигини фақат озиқ-овқат истеъмоли билан тўлдириш имконсиздир.

Айниқса, туғиллажак гўдак Д витамини билан етарли даражада заҳираланган бўлиши учун, ҳомиладор аёллар Д витаминини етарли миқдорда истеъмол қилишлари шарт.

ДАВОМИ БОР...

Иқтибос:
www.nice.org
www.nhs.uk

Каналимизга обуна бўлинг:
@DrSugars
88 viewsedited  07:53
Ochish/sharhlash
2020-09-13 17:16:26
ТИЗЗА АРТРОЗИ ДАВОСИ ҲАҚИДА

Тизза
артрози - шунингдек дегенератив бўғим касаллиги деб ҳам аталади. Бу одатда бўғим юзаси “емирилиши” ва прогрессив бўғим юзасини йўқотиши натижасидир. Бу кўпинча кекса одамларда учрайди.
Бу ташхис мутахассис томонидан қўрилгандан сўнг ташхисланиши зарур. Халқаро илмий изланишлар қуйидагиларни маслаҳат беради.

1. Бемор ўз хасталиги ҳақида маълумотга эга бўлиши керак:
• Тизза артрози қандай касаллик ва унинг оқибати хақида тушуниши керак;
• Оғриқ сабабини ва давомийлигини билиши керак;
• Тизза артрози сурункали давом этиши ва уни даволаниши ҳам давомий эканини тан олиши керак;
• Ҳаракатларини мослаштириши ва жисмоний тарбияга эътибор бериши керак;
• Вазн ташлаш қандай фойдали эканини тушуниши керак;
• Соғлом овқатланиши, фаол ҳаёт кечириши керак;

ДАВОМИ БОР...

Иқтибос: https://www.physio-pedia.com/

Каналимизга обуна бўлинг:
@DrSugars
92 viewsedited  14:16
Ochish/sharhlash
2020-08-22 09:28:00
Каналимизга обуна бўлинг:
@DrSugars
165 views06:28
Ochish/sharhlash
2020-08-22 09:15:13
Саломатлик мавзусидан бир оз чекланиш. Ақлий ҳаётий соғлом маслаҳат
Каналимизга обуна бўлинг:
@DrSugars
103 viewsedited  06:15
Ochish/sharhlash
2020-08-07 14:08:43
Нафас қисқаришини eнгиллаштирадиган тананинг ҳолатлари №2

Олдинга эгилиб ёстиққа эгилиб ётиш.
Стол ёнида ўтириб, тана ва белни эгинг. Бош ва бўйинни ёстиққа, қўлларингизни эса ёстиқ остига қўйиб ётинг. Худди шу ҳолатда ёстиқсиз хам дам олишингиз мумкин.

Каналимизга обуна бўлинг:
@DrSugars
114 viewsedited  11:08
Ochish/sharhlash
2020-08-04 08:42:56 ДИҚҚАТ! ЯХШИ ЯНГИЛИК!Коронавирус билан нима учун баъзи беморларда касаллик аломатисиз ўтади, баъзиларда симптомлар билан?

CОҒЛОМ ДОНОРЛАРДА SARS-COV-2-РЕАКТИВ Т ҲУЖАЙРАЛАРИ ВА COVID-19 БЎЛГАН БЕМОРЛАР
Буюкбританиянинг Nature журнали, Джулиан Браун ва бошқ., 29 Июл 2020й.

COVID-19 пандемияси қайд этилаётган COVID-19 билан боғлиқ ўлим ҳолатлар баробарида аҳоли саломатлигига ва глобал иқтисодиётга анча катта путр етказмоқда.

COVID-19 ташхиси бурун – таълакдан олинган суртмани лаборатор ПЦР орқали “SARS-COV-2 РНК” (яъни COVID-19)ни ташхислаш асосан COVID-19нинг ўткир хуруж босқичида нисбатан аниқ ишлаши хулоса қилинмоқда.

Бироқ, тест анализаторлари етишмаслиги ва симптоматик беморлардагина ўтказилган текширувлар умумий касалланиш даражасини аниқ белгилаш имкониятини бера олмаяпти ва ўлим сабаби COVID-19 туфайли қайд қилинган рақамлар кам бўлиши мумкинлиги таҳмин қилинмоқда.

Коронавирусдан сўнг орттирилган иммунитет ҳимоявий имкониятлари кўпроқлиги, ҳамда иммунитет кучи камроқ ойдинлаштирилгани таҳмин қилинмоқда.

Джулиан Браун ва бошқалар томонидан ўтказилган изланиш шуни кўрсатдики, COVID-19 ташхисланган беморлар иммун тизимида “S-reactive CD4+ T cells” хужайралари аниқланди. Шу хужайралар COVID-19 ташхисланмаганларда ҳам аниқланган. Бу иммунитет аввалги мавсумий грипп пайтида (HCoVs) орттирилган ҳимоя деб таҳмин қилинмоқда, сабаби аввалги мавсумий грипп (HCoVs) ва SARS-COV-2 РНК” (яъни COVID-19) геноми ўхшаш. Камида 20% аҳоли грипп туфайли мавсумий юқори нафас йўллари шамоллайди.

Бу дегани, одамлар ҳар 1-2 йилда мунтазам мавсумий грипп билан касаллансалар, уларда хужайравий иммунитет ҳимояси сақланади. Изланишга кўра 35% COVID-19 ташхисланмаган инсонларда “S-reactive CD4+ T cells” хужайра иммун ҳимояси мавжуд! Бу изланиш натижаси- нима учун баъзи беморларда касаллик аломатисиз ўтади, баъзиларда симптомлар билан ўтиши, айниқса ёшлар ва ўрта ёшдагиларда аломатсиз ўтиши сабабини тушунтириши мумкин.

Биз олган изланиш натижаси, дунё бўйлаб “S-reactive CD4+ T cells” хужайра иммун ҳимояси бор инсонларда COVID-19нинг аломатларини ўрганишга ундайди.

* Муаллифдан: Бу маълумот, COVID-19 нинг қайталаниш хавфи ва кўлами, COVID-19 туфайли соғлиқни сақлаш ва иқтисодиётга таъсири каби хавф-ҳатарлар даражаси камроқ эканлигига умид бағишлайди, ҳамда жамиятимизда камроқ ҳавотир-талвасаланишга ва сокинликка ундайди! Ундаймиз ҳам!

** Муаллиф бу мақола таҳлили ва таржимадан ҳеч қайси тарафлардан манфаатдор эмаслигинни тасдиқлайди.

Иқтибос: https://www.nature.com/articles/s41586-020-2598-9

УЙДА БЎЛИНГ! ИНСОНИЯТ БУ КАСАЛЛИКНИ ЕНГАДИ!
ЯХШИ ХАБАРЛАРГА ОЗ ҚОЛДИ, ЖУДА ОЗ!

Каналимизга обуна бўлинг:
@DrSugars
127 viewsedited  05:42
Ochish/sharhlash
2020-07-29 12:18:04
ОЗУҚА МОДДАЛАРИ ВА COVID-19: 3 СЕРИЯ – ВИТАМИН Д
Илмий изланишлар натижалари кўпдан бери Д витаминининг ҳаво йўллари инфекциясининг тарқалиши ўртасидаги боғлиқликни кўрсатмоқда.
Нафас олиш йўллари инфекцияларига, айниқса туберкулёзга ва сурункали обструктив бронхитга қарши курашадиган Д витамин билан организмни тўйинтиришни қўллаб-қувватлашга оид далиллар мавжуд (Martineau A., 2015).
Бу Озиқлантириш бўйича Илмий Маслаҳат Қўмитаси (САCН) тавсиялари асосида 2008‐2017 давомида кузатув натижалари шуни кўрсатдики, ёш болаларнинг 19 фоизини (4‐10 ёш оралиғида) болаларнинг 37 фоизи (11‐18 ёш оралиғида), катталарнинг 29% (18‐64 ёш оралиғида) ва 27% катта ёшлилар (65 + ёшдан катталар) витамин Д етишмовчилиги аниқланди.
Демак, витамин Д га бой маҳсулотлар истеъмол қилинг, Витамин Д таблеткаларини профилактик дозада истеъмол қилинг(мураллифдан)!
Матнга кириш учун қуйидаги ҳаволани босинг:
https://telegra.ph/OZU%D2%9AA-MODDALARI-VA-COVID-19-2-SERIYA--VITAMIN-D-07-29
Каналимизга обуна бўлинг:
@DrSugars
89 viewsedited  09:18
Ochish/sharhlash
2020-07-26 17:41:23
COVID-19 КАСАЛЛАНГАНДАН СЎНГ МУСТАҚИЛ РЕАБИЛИТАЦИЯНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ УЧУН ТАВСИЯЛАР

Нафас қисқаришини eнгиллаштирадиган тананинг ҳолатлари

1. Ён томонда ётган ҳолда бошни кўтариб ётиш.
Ён томонда ётган ҳолда, бошни ва бўйинни ёстиққа таяниб ётиш. Тизлар бироз эгилган.

Каналимизга обуна бўлинг:
@DrSugars
112 views14:41
Ochish/sharhlash
2020-07-19 14:32:44
ОЗУҚА МОДДАЛАРИ ВА COVID-19: 2 СЕРИЯ – ВИТАМИН C ВА Е

C
витаминининг асосий ролларидан бири бу Е витаминини қайта тиклаш қобилиятидир. Аммо у шунингдек, ҳужайра тўсиғини яхшилайди.
Витамин етишмаслиги иммунитетнинг пасайишига ва юқори инфекцияга мойилликка олиб келади, ҳамда пневмонияни юқтириш хавфини оширади. Демак, витамин C нафас олиш йўллари инфекцияларининг шунингдек, умумий шамоллашда олдини олиш ва даволаш учун керакли восита!
Матнга кириш учун қуйидаги ҳаволани босинг:

https://telegra.ph/OZU%D2%9AA-MODDALARI-VA-COVID-19-1-SERIYA--VITAMIN-C-VA-E-07-19

Каналимизга обуна бўлинг:
@DrSugars
125 viewsedited  11:32
Ochish/sharhlash