Get Mystery Box with random crypto!

Витамин Д етишмовчилиги манбалари 'Бир ёшдан ошган ҳар би | Dr Sugar

Витамин Д етишмовчилиги манбалари

"Бир ёшдан ошган ҳар бир кишига кунига 10 микрограм Д витаминини истеъмол қилиш тавсия этилади".

Йилнинг Март ойидан то Октябригача – қуёшнинг ултрафиолет нурлари одамларга Д витамини ишлаб чиқаришда ёрдам беради.

Ултрафиолет қуёш нурлари остида 10-15 минут давомида сайр (қуёш нурлари билакларга, қўлларга ва пастки оёқларга тушганда) қуёшдан сақловчи воситаларсиз соат 11.00 дан 15.00 гача (териси қорамтир бўлган одамларга кўпроқ вақт керак бўлади) витамин Д керакли миқдорда танада сақлашга ёрдам беради.
Октябрдан Март ойигача қуёш нури терига керак бўлган жуда кам ултрафиолет тўлқин узунлигини бера олади. Шунинг учун одамлар Октябр – Март мавсумида, Витамин Д заҳирасини - ёзда қуёш орқали теридан олинган Витамин Д заҳирасидан ва озуқа манбаларидан оладилар.

Витамин Д озиқ-овқат манбаларига қуйидагилар киради:
- ёғли балиқ, треска балиғи, жигар ёғи, қизил гўшт, тухум сариғи.
- болалар ва кичкинтойлар учун таёрланган сут маҳсулотлари, нонушта бўтқалари, соя маҳсулотлари, сут маҳсулотлари, кукунли сут ва ёғнинг маҳсулотлари: масалан маргарин.

Эслатма: Д витамини етишмовчилигини фақат озиқ-овқат истеъмоли билан тўлдириш имконсиздир.

Айниқса, туғиллажак гўдак Д витамини билан етарли даражада заҳираланган бўлиши учун, ҳомиладор аёллар Д витаминини етарли миқдорда истеъмол қилишлари шарт.

ДАВОМИ БОР...

Иқтибос:
www.nice.org
www.nhs.uk

Каналимизга обуна бўлинг:
@DrSugars