Get Mystery Box with random crypto!

ДИҚҚАТ! ЯХШИ ЯНГИЛИК!Коронавирус билан нима учун баъзи беморла | Dr Sugar

ДИҚҚАТ! ЯХШИ ЯНГИЛИК!Коронавирус билан нима учун баъзи беморларда касаллик аломатисиз ўтади, баъзиларда симптомлар билан?

CОҒЛОМ ДОНОРЛАРДА SARS-COV-2-РЕАКТИВ Т ҲУЖАЙРАЛАРИ ВА COVID-19 БЎЛГАН БЕМОРЛАР
Буюкбританиянинг Nature журнали, Джулиан Браун ва бошқ., 29 Июл 2020й.

COVID-19 пандемияси қайд этилаётган COVID-19 билан боғлиқ ўлим ҳолатлар баробарида аҳоли саломатлигига ва глобал иқтисодиётга анча катта путр етказмоқда.

COVID-19 ташхиси бурун – таълакдан олинган суртмани лаборатор ПЦР орқали “SARS-COV-2 РНК” (яъни COVID-19)ни ташхислаш асосан COVID-19нинг ўткир хуруж босқичида нисбатан аниқ ишлаши хулоса қилинмоқда.

Бироқ, тест анализаторлари етишмаслиги ва симптоматик беморлардагина ўтказилган текширувлар умумий касалланиш даражасини аниқ белгилаш имкониятини бера олмаяпти ва ўлим сабаби COVID-19 туфайли қайд қилинган рақамлар кам бўлиши мумкинлиги таҳмин қилинмоқда.

Коронавирусдан сўнг орттирилган иммунитет ҳимоявий имкониятлари кўпроқлиги, ҳамда иммунитет кучи камроқ ойдинлаштирилгани таҳмин қилинмоқда.

Джулиан Браун ва бошқалар томонидан ўтказилган изланиш шуни кўрсатдики, COVID-19 ташхисланган беморлар иммун тизимида “S-reactive CD4+ T cells” хужайралари аниқланди. Шу хужайралар COVID-19 ташхисланмаганларда ҳам аниқланган. Бу иммунитет аввалги мавсумий грипп пайтида (HCoVs) орттирилган ҳимоя деб таҳмин қилинмоқда, сабаби аввалги мавсумий грипп (HCoVs) ва SARS-COV-2 РНК” (яъни COVID-19) геноми ўхшаш. Камида 20% аҳоли грипп туфайли мавсумий юқори нафас йўллари шамоллайди.

Бу дегани, одамлар ҳар 1-2 йилда мунтазам мавсумий грипп билан касаллансалар, уларда хужайравий иммунитет ҳимояси сақланади. Изланишга кўра 35% COVID-19 ташхисланмаган инсонларда “S-reactive CD4+ T cells” хужайра иммун ҳимояси мавжуд! Бу изланиш натижаси- нима учун баъзи беморларда касаллик аломатисиз ўтади, баъзиларда симптомлар билан ўтиши, айниқса ёшлар ва ўрта ёшдагиларда аломатсиз ўтиши сабабини тушунтириши мумкин.

Биз олган изланиш натижаси, дунё бўйлаб “S-reactive CD4+ T cells” хужайра иммун ҳимояси бор инсонларда COVID-19нинг аломатларини ўрганишга ундайди.

* Муаллифдан: Бу маълумот, COVID-19 нинг қайталаниш хавфи ва кўлами, COVID-19 туфайли соғлиқни сақлаш ва иқтисодиётга таъсири каби хавф-ҳатарлар даражаси камроқ эканлигига умид бағишлайди, ҳамда жамиятимизда камроқ ҳавотир-талвасаланишга ва сокинликка ундайди! Ундаймиз ҳам!

** Муаллиф бу мақола таҳлили ва таржимадан ҳеч қайси тарафлардан манфаатдор эмаслигинни тасдиқлайди.

Иқтибос: https://www.nature.com/articles/s41586-020-2598-9

УЙДА БЎЛИНГ! ИНСОНИЯТ БУ КАСАЛЛИКНИ ЕНГАДИ!
ЯХШИ ХАБАРЛАРГА ОЗ ҚОЛДИ, ЖУДА ОЗ!

Каналимизга обуна бўлинг:
@DrSugars