Get Mystery Box with random crypto!

Doktoranturaedu.uz

Telegram kanalining logotibi doktoranturaedu — Doktoranturaedu.uz D
Telegram kanalining logotibi doktoranturaedu — Doktoranturaedu.uz
Kanal manzili: @doktoranturaedu
Toifalar: Taʼlim
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 4.62K
Kanalning ta’rifi

Олий таълимдан кейинги таълим янгиликлари.
Таклиф ва мурожаат: doctorant@edu.uz

Ratings & Reviews

2.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 2

2022-03-25 07:08:46
#танлов

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Сейсмология, иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлигини ва сейсмик хавфсизликни таъминлаш соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси илмий тадқиқотларга 150 млн. сўмдан 250 млн. сўмгача грантлар ажратиш бўйича танлов эълон қилади.

Батафсил
@doktoranturaedu
20.6K views04:08
Ochish/sharhlash
2022-03-24 09:15:35

Норвегиянинг Nord университетида бепул докторантура дастури. IELTS сертификати талаб этилмайди.

Ўқиш бепул;
Хужжат топшириш бепул;
IELTS сертификати талаб этилмайди (лекин номзод тадқиқот олиб бориш ва ўрганиш учун етарли даражада инглиз тилини билиши лозим).

Батафсил
@doktoranturaedu
16.7K views06:15
Ochish/sharhlash
2022-03-21 08:00:40
11.2K views05:00
Ochish/sharhlash
2022-03-18 13:58:10
#фойдали

Илмий тадқиқот салоҳиятингизни кашф этинг

Elsevier Researcher Academy-олимлар учун таълим платформасидан бепул фойдаланинг ва ўз кўникма/малакаларингизни оширинг.

@doktoranturaedu
15.1K views10:58
Ochish/sharhlash
2022-03-18 07:01:24 #фойдали

Журналларни текшириш бўйича тавсиялар (рус тилида).
@doktoranturaedu
15.8K views04:01
Ochish/sharhlash
2022-03-17 13:00:21 #фойдали

Кейинги вақтларда мамлакатимиз олимлари томонидан индексация қилинмаган, яъни йиртқич (хишник) журналларда мақола чоп этиш ҳолатлари кўпайиб бормоқда. Бу эса халқаро илмий доираларда нафақат ўзингизни, балки мамлакатимиз илмий жамоатчилигининг ҳам обрўсига салбий таъсир кўрсатади.
Ножоиз нашриёт амалиётининг тез-тез учрайдиган ҳолатлари туфайли биз сизни ва ҳамкасбларингизни Scopusда индексланган журналларда пуллик нашрларни таклиф қиладиган шахслар ва компаниялар билан ҳамкорлик қилишдан огоҳлантирмоқчимиз.
Мақолани нашрга юборишдан олдин журналларни текшириш бўйича тавсиялар.
Журналлар рўйхатини текширинг. Агар журнал ўз веб-сайтида Scopus логотипига эга бўлса, бу унинг Scopusда индексланганлигини англатмайди. Аввало, унинг мавжудлигини халқаро журналларнинг оммавий рўйхатида унинг ISSNни кўрсатиб текширинг. Фақат Elsevier веб-сайтларида эълон қилинган рўйхатларга ишонинг.
Scopusда қидириш. Scopusдаги "манбалар" параметридан фойдаланиб, журнал ёки конференция номини қидириб топинг ва ушбу журналнинг тегишли таркиби мавжудлигини текшириб кўринг, у ҳақиқатан ҳам индексланганлигини текширинг. Журнал индексация бошланганидан кейин узоқ вақт ўтгач манбалар рўйхатида пайдо бўлиши мумкинлиги сабабли, ҳужжат қидирувида сизни қизиқтирган журнал мақолаларини унинг ISSNдан фойдаланиб қидиришингизни тавсия қиламиз.
Яхши журналларни танланг. Илмий натижаларингизни нашр этиш учун журналларни танлашда қуйидагиларга эътиборли бўлинг:
ўзига ўхшаш нашрларга нисбатан жуда паст CiteScore, SNIP, SJR баллари бўлган журналлар;
сўнгги йилларда нашрлар сонининг кескин сакраши (бир неча баробар кўпайиши) кузатилаётган журналлар;
мақолаларининг аксарияти 1-5 мамлакатдан ёки 5-10 ташкилотдан тақдим этилган журналлар;
номинал мазмунли шарҳларни юборадиган журналлар, фақат журнал муҳаррири томонидан шарҳлашни таклиф қиладиган ёки муаллифнинг ўзидан ўз мақоласига шарҳ қўшишни сўрайдиган журналлар;
Scopus, Mendeley ёки бошқа маълумотлар базаларида мавжуд бўлмаган таҳририят кенгаши ёки шубҳали обрўга эга олимлардан ташкил топган журналлар;
матн нашрга қабул қилинганлиги тўғрисида хабар берганидан кейин нашр учун тўловни талаб қиладиган журналлар;
мақолани топширгандан сўнг дарҳол нашр этиш учун тўловни талаб қиладиган журналлар билан ишлашни тавсия қилмаймиз.

@doktoranturaedu
15.8K viewsedited  10:00
Ochish/sharhlash
2022-03-16 13:36:43
Франция элчихонаси, Сampus France ва «Эл-юрт умиди» жамғармаси ўртасидаги қўшма грантларни молиялаштириш учун 50 ўринга мўлжалланган очиқ стипендия танловларини эълон қилади!

докторантура таълим дастури доирасида 10 нафар стипендиялар соҳиби бўлиб, Францияда таълим олишни қўлга киритишингиз мумкин.

Танловда иштирок этиш учун аризалар “Эл-юрт умиди” жамғармасининг онлайн платформаси орқали электрон шаклда топширилади.

Ҳужжатлар қабули 15 мартдан – 15 майга қадар давом этади.
Батафсил
@doktoranturaedu
8.0K views10:36
Ochish/sharhlash
2022-03-16 08:47:33

@doktoranturaedu каналимизда ўтказилган сўровнома натижалари асосида Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг Фан ва инновациялар бўйича ўринбосари Рахимжон Расулжонович Хакимов томонидан Вазирлик Хайъат йиғилишида (16.03.2022 йил) Республика ОТМлар ректорларига тегишли таклифлар ва кўрсатмалар берилди.
8.0K views05:47
Ochish/sharhlash
2022-03-14 10:26:43 #биласизми

Таянч докторантурада таҳсил олаётган докторантлар учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат стипендиялари ва уларни тайинлаш тартиби

Талаблар
давлат олий таълим муассасалари ва илмий-тадқиқот институтларининг 2-босқични якунлаётган таянч докторанти бўлиши;
етакчи илмий нашрларда (камида иккита) илмий мақолалар эълон қилинган бўлиши;
Ўзбекистон тарихини билиш;
халқаро конференциялар босма нашрларида мақолалар эълон қилинган бўлиши;
барча малакавий имтиҳонларни «аъло» баҳога топшириш;
диссертациянинг тайёрлик даражаси камида 70 фоиз бўлиши.

Стипендиялар ҳар йили таянч докторантнинг таянч докторантуранинг охирги курсидаги ўқиш даври учун, стипендиянинг икки баробари миқдорида қатъий мувофиқ ҳолда тайинланади. (Мисол учун: 2022 йил стипендиатлари 1 йилга жами 106 077 456 сўм ёки 10 500 АҚШ доллар эквиваленти миқдорида стипендия олади).

Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат стипендиялари докторантлар учун хар йили жами 10 та квота ажратилади.
Батафсил
@doktoranturaedu
11.8K views07:26
Ochish/sharhlash
2022-03-12 09:16:46
Бизнинг обуначиларимиз сони дан ошди.
Сизлар учун фойдали бўлган маълумотлар билан улашишдан хурсандмиз.
Бизни кузатишни давом этинг.
@doktoranturaedu
8.1K viewsedited  06:16
Ochish/sharhlash