Get Mystery Box with random crypto!

#биласизми Таянч докторантурада таҳсил олаётган докторантлар | Doktoranturaedu.uz

#биласизми

Таянч докторантурада таҳсил олаётган докторантлар учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат стипендиялари ва уларни тайинлаш тартиби

Талаблар
давлат олий таълим муассасалари ва илмий-тадқиқот институтларининг 2-босқични якунлаётган таянч докторанти бўлиши;
етакчи илмий нашрларда (камида иккита) илмий мақолалар эълон қилинган бўлиши;
Ўзбекистон тарихини билиш;
халқаро конференциялар босма нашрларида мақолалар эълон қилинган бўлиши;
барча малакавий имтиҳонларни «аъло» баҳога топшириш;
диссертациянинг тайёрлик даражаси камида 70 фоиз бўлиши.

Стипендиялар ҳар йили таянч докторантнинг таянч докторантуранинг охирги курсидаги ўқиш даври учун, стипендиянинг икки баробари миқдорида қатъий мувофиқ ҳолда тайинланади. (Мисол учун: 2022 йил стипендиатлари 1 йилга жами 106 077 456 сўм ёки 10 500 АҚШ доллар эквиваленти миқдорида стипендия олади).

Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат стипендиялари докторантлар учун хар йили жами 10 та квота ажратилади.
Батафсил
@doktoranturaedu