Get Mystery Box with random crypto!

#фойдали Кейинги вақтларда мамлакатимиз олимлари томонид | Doktoranturaedu.uz

#фойдали

Кейинги вақтларда мамлакатимиз олимлари томонидан индексация қилинмаган, яъни йиртқич (хишник) журналларда мақола чоп этиш ҳолатлари кўпайиб бормоқда. Бу эса халқаро илмий доираларда нафақат ўзингизни, балки мамлакатимиз илмий жамоатчилигининг ҳам обрўсига салбий таъсир кўрсатади.
Ножоиз нашриёт амалиётининг тез-тез учрайдиган ҳолатлари туфайли биз сизни ва ҳамкасбларингизни Scopusда индексланган журналларда пуллик нашрларни таклиф қиладиган шахслар ва компаниялар билан ҳамкорлик қилишдан огоҳлантирмоқчимиз.
Мақолани нашрга юборишдан олдин журналларни текшириш бўйича тавсиялар.
Журналлар рўйхатини текширинг. Агар журнал ўз веб-сайтида Scopus логотипига эга бўлса, бу унинг Scopusда индексланганлигини англатмайди. Аввало, унинг мавжудлигини халқаро журналларнинг оммавий рўйхатида унинг ISSNни кўрсатиб текширинг. Фақат Elsevier веб-сайтларида эълон қилинган рўйхатларга ишонинг.
Scopusда қидириш. Scopusдаги "манбалар" параметридан фойдаланиб, журнал ёки конференция номини қидириб топинг ва ушбу журналнинг тегишли таркиби мавжудлигини текшириб кўринг, у ҳақиқатан ҳам индексланганлигини текширинг. Журнал индексация бошланганидан кейин узоқ вақт ўтгач манбалар рўйхатида пайдо бўлиши мумкинлиги сабабли, ҳужжат қидирувида сизни қизиқтирган журнал мақолаларини унинг ISSNдан фойдаланиб қидиришингизни тавсия қиламиз.
Яхши журналларни танланг. Илмий натижаларингизни нашр этиш учун журналларни танлашда қуйидагиларга эътиборли бўлинг:
ўзига ўхшаш нашрларга нисбатан жуда паст CiteScore, SNIP, SJR баллари бўлган журналлар;
сўнгги йилларда нашрлар сонининг кескин сакраши (бир неча баробар кўпайиши) кузатилаётган журналлар;
мақолаларининг аксарияти 1-5 мамлакатдан ёки 5-10 ташкилотдан тақдим этилган журналлар;
номинал мазмунли шарҳларни юборадиган журналлар, фақат журнал муҳаррири томонидан шарҳлашни таклиф қиладиган ёки муаллифнинг ўзидан ўз мақоласига шарҳ қўшишни сўрайдиган журналлар;
Scopus, Mendeley ёки бошқа маълумотлар базаларида мавжуд бўлмаган таҳририят кенгаши ёки шубҳали обрўга эга олимлардан ташкил топган журналлар;
матн нашрга қабул қилинганлиги тўғрисида хабар берганидан кейин нашр учун тўловни талаб қиладиган журналлар;
мақолани топширгандан сўнг дарҳол нашр этиш учун тўловни талаб қиладиган журналлар билан ишлашни тавсия қилмаймиз.

@doktoranturaedu