2022-08-29 11:04:13
Гўзал дуо
Бир араб инсон Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қабрларини олдига келиб:
Аллоҳим!!!
Бу Зот Сенинг ҳабибинг, мен қулингман, шайтон эса душманинг. Агар мени гуноҳларимни кечирсанг ҳабибинг хурсанд бўлади, қулинг озод бўлади, душманинг маҳзун бўлади. Агар гуноҳларимни кечирмасанг ҳабибинг маҳзун бўлади, қулинг ҳалок бўлади, душманинг хурсанд бўлади.
Эй Роббим!!!
Арабларни одатига кўра уларни саййидларидан бири вафот этса, қулларини қабрини олдида озод қилар эканлар. Бу қабр оламларнинг саййидини қабрлари. Ул зотнинг қабрларини олдида мени дўзаҳдан озод қилгин! деб дуо қиларди.
Аллоҳим!!!
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам хурмати бизларни ҳам дўзаҳдан озод қилгин!
Соллаллоҳу алайка йаа Росулуллоҳ
Муҳаммад Амин Қобил
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
https://t.me/dilimga_yaqinim
2.0K viewsedited 08:04